Муаммолари республика илмий-амалий конференцияси материаллари



Download 41,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet387/438
Sana02.07.2022
Hajmi41,23 Mb.
#733202
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   438
Bog'liq
Ганиев Парпиев тўплам 1 ҚИСМ 25 05 2022


Литературы
1.Chavali M.S., Nikolova M.P., / Metal oxide nanoparticles and their applications in 
nanotechnology, J. Applied Sciences, 2019, 1(6), 4-12. 
2.Manoj V., Karthika M., Praveen V.S.R./Synthesis of ZnO nanoparticles using 
Carboxymethyl Cellulose hydrogel, J. Science Alert, 2014, 798-803. 
3.Priyadarshi 
R., 
Kumar 
B., 
Rhim 
J.W., 
/Green 
and 
facile 
synthesis 
of 
carboxymethylcellulose/ZnO nanocomposite hydrogels crosslinked with Zn
2+
ions, International 
Journal of Biological Macromolecules, 2020, 1-25

ФТОРЛИ ТУЗЛАР ВА ФТОРСИЗЛАНТИРИЛГАН МИНЕРАЛ ЎҒИТ 
ОЛИШ ЖАРАЁНИ ТАДҚИҚОТИ 
Зоиров С.С., Хайталиева М.Р., Хужамкулов С.З. 
Термиз муҳандислик-технология институти 
 
Апатит ва фосфоритлар таркибида ўртача 3,0 ва 2,7% фтор бўлади. 
Дунёдаги фтор заҳирасининг 90 %-га яқини айнан фосфат хом-ашёси билан 
бирга учрайди. Жаҳонда ҳар йили 180 млн. т га яқин фосфат хом-ашёси қайта 
ишланади. Фосфат хом-ашёсининг 80 %-га яқини минерал ўғитлар ишлаб 
чиқариш учун ишлатилади. Фторли минералларнинг кам эрувчанлиги фторнинг 


466 
тупроқдан ёмғир ва эриган қор сувлари билан чиқиб кетишига, сув 
сақлагичларда унинг миқдорининг ошишига, ҳамда ўсимлик организми 
томонидан ўзлашишига сезиларли даражада тўсқинлик қилади, бу эса табиатда 
экологик мувозанатнинг сақланиб туришига имкон беради. Аммо инсон 
фаолияти натижасида ҳосил бўлаётган ўсимлик ва ҳайвонлар томонидан енгил 
ўзлаша оладиган фтор шаклининг гидросфера, литосфера ва атмосферада пайдо 
бўлганида бу ҳолат жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. 
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, фторли бирикмалар ўсимлик 
дунёсига ўта зарарли таъсир кўрсатади. Шуни таъкидлаш керакки, фторли 
бирикмаларнинг ўсимликлар учун фтор ҳисобидаги ҳавфсиз концентрацияси 
рухсат этилган концентрациядан (РЭК - 0,005 мг/м
3
) анча паст 0,00017-0,00023 
мг/м
3
ҳисобланади [1,2]. 
Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришда фторни ажратиб олиш ва ундан 
фойдаланишнинг энг истиқболли усулларидан бири, чўктириш усули 
ҳисобланади. 
ЭФК 
ни 
ишқорий 
металларнинг 
тузлари 
ёрдамида 
фторсизлантириш билан бир вақтнинг ўзида Республикамизда ишлаб чиқариш 
ҳали йўлга қўйилмаган, нархи нисбатан юқори маҳсулотлар - натрий ва 
кальций фторидлари ҳамда фторсизлантирилган фосфорли минерал ўғитларни 
олиш ҳисобланади. 
Тадқиқот учун «Ammofos-Maxam» ОАЖнинг қуйидаги кимёвий 
таркибдаги (оғирл. %): Р
2
О
5
- 20,89; СаО - 0,24; MgО- 1,20; Al
2
O
3
- 1,33; Fe
2
O
3

0,90; F - 1,21; SO
3
- 3,60; Na
2
О - 0,12; SiO
2
- 0,13 ЭФК си ишлатилди. 
Дастлабки хом-ашё, фторсизлантирилган ЭФК ва натрийкремнофторид 
чўкмасининг таркибини аниқлаш учун стандарт методлардан фойдаланиб 
аниқланди [3]. 
Тажрибаларда ЭФК ни фторсизлантириш учун ишқорий металларнинг 
сульфат ва гидрофосфат тузлари эритмаларининг зарур бўлган миқдорини 
6F : 2Na нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб фойдаланилди. Натрий 
тузларининг 
меъёрини 
стехиометрик 
равишда 
100-200% 
оралиқда 
ўзгартирилди. Фторсизлантиришни 70°С ҳарорат, аралаштириш давомийлиги 
45 дақиқада, жараённинг ҳароратини ва давомийлигини мос равишда 30°С ва 
120 дақиқада олиб бордик. 
Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, натрий сульфат ва 
гидрофосфат тузлари меъёрларининг ортиши билан жуда сезиларли бўлмаса 
ҳам фторсизланиш даражаси ошиб боради. Фторнинг асосий миқдори 100-120 
% меъёрнинг ўзидаёқ чўкмага тушади. Меъёрнинг 200 %-гача ортиб бориши 
билан фторсизланиш даражаси натрий сульфати билан чўктиришда 2,80-22,45 
%-га, натрий гидрофосфати билан чўктиришда эса 3,60-9,10 %-га ошади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган 
ЭФК ни ишқорий металларнинг тузлари билан фторсизлантириш талаб 
қилинган фторсизланиш даражасини бермади, шунинг учун ЭФК ни ишқорий 
металларнинг тузлари билан фторсизлантириш бўйича тажрибалар кислотада 


467 
эрувчан кремний (IV)-оксиди иштирокида олиб борилди. Бунинг учун ҳосил 
бўлган натрий кремнофторид чўкмасини ишқорий гидролизлаш натижасида 
кислотада эрувчан натрий силикат эритмасини ҳосил қилдик. 
Na
2
SiF
6
+6NaOH=6NaF+Na
2
SiO
3
+3H
2

Натрий фториднинг эрувчанлиги кам бўлгани учун чўкмага тушади. 
Фильтрдан ўтказиб, натрий фторидни ажратиб оламиз. Эритмада қолган натрий 
фторидни кальций оксиди ёки гидроксиди таъсир эттириб, эрувчанлиги жуда 
кичик бўлган кальций фторид ҳолида ажратиб оламиз [3]. Фильтрдан ўтган 
натрий силикат эритмаси билан ЭФК ни фторсизлантиргада ва кремний (IV)-
оксиди меъёри ЭФК даги фтор ва кремний миқдорини эътиборга олиб 6F:SiO
2
нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланди. 
Натрий силикат ёрдамида фторсизлантирилганда, фторсизлантирувчи 
реагентнинг миқдорига қараб ўзгариб боради. Фторсизлантирувчи реагент 
миқдори 150% бўлганда фторсизлантириш даражаси 80,31 % гача етади. Бу 
назарий жиҳат ажратиб олиш мумкин бўлган даражага яқин. Шундай қилиб 
натрий силикат билан фторсизлантириш, ҳосил бўлган натрийкремнофторидни 
ишқорий гидролизлаш ва кальций оксиди ёрдамида чўктириш жараёнларида 
уларнинг миқдори, ҳарорати ҳамда натрий силикатнинг концентрациясига 
қараб қуйдаги оптимал шароитлар аниқланди. Кальций оксидининг миқдори 
90-95%. 
Жараён ҳарорати 30-40°С, натрий силикат эритмасининг 
концентрацияси 20-40%. Бунда фторсизлантириш даражаси 99% га етди. Бу 
технология асосида фторсизлантирувчи реагентни ташқаридан сотиб олишга 
эхтиёж туғилмайди. Олинган натрий силикат эритмамиз дастлабки 
фторсизлантириш жараёнига жўнатилади. Фторсизлантирилган экстракцион 
фосфар кислотаси, натрий ва кальций фторидлари ва фторсизлантирилган 
минерал ўғитнинг тажриба намуналари олинди. Олиб борилган кимёвий ва 
физик-кимёвий анализлар олинган маҳсулотлар ГОСТ талабларига жавоб 
беришини кўрсатди. Агар бу технология ишлаб чиқаришга тадбиқ этилса 
тупроқ, сув ва бошқа табиий манбаларнинг ифлосланиши билан боғлиқ бўлган 
ижтимоий ва экологик муаммолар қисман ўз ечимини топади. 

Download 41,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   438




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish