Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

По источнику передачи и восприятия информaции он относится к наглядным и 
практическим методам, поскольку позволяет иллюстрировать, демонстрироватьизучаемое.
По логике передачи и восприятия учебной информaции он классифицируется как 
дедуктивный метод, так как указывает общий способ решения задач определённого типа. 
По степени самостоятельности мышления обучаемых при овладении знаниями метод 
является поисковым и исследовательским. 
По степени управления учебной деятельности метод направлен на активизaцию 
самостоятельной деятельности учеников.
Использование современных информaционных технологий реализуется через 
включение системы семинарских работ в процесс обучения и направлено на формирование 
обобщенных понятийных систем, приёмов умственной деятельности обучающихся на основе 
активизaции познавательной самостоятельности.Этот метод в наибольшей степени 
соответствует одной из наиболее перспективных дидактических моделей, рассмотренных в 
современной педагогике, называемой знаковой моделью научения. Основной принцип 
построения которой –«начинать обучение не с частного, а с общего, не с частей, а с целого ». 
Так, традиционная парадигма образования «преподаватель – учебник – учащийся» 
заменяется новой парадигмой « учащийся –учебник –преподаватель», отражающей 
гуманистические тенденции в педагогике и нарушающей главное условие традиционного 
образования – наличие готовых, систематизированных знаний, подлежащих условию. Такой 
подход позволяет нам использовать новую парадигму образованию и прийти к её 
усовершенствованной форме, при которой компьютер и учебник параллельно используется в 
учебном процессе. Эту парадигму можно назвать –новой компьютерной парадигмой 
образования. Преимущества такой парадигмы в том, что она успешно сочетает основное 
свойства учебника – доступность и основное свойства компьютера –высокое качество 
предъявления информaции. Согласно ей обучающийся обращается в поисках учебной 
информaции либо к компьютеру, либо к учебнику по своему желанию, т.епри работе на 
компьютере он может использовать учебник, а при чтении учебника обращаться к 
компьютерной информaции. 
Таким образом, сегодня возрастает требования к преподавателю, деятельность которого 
направлено не просто на контроль знаний и умений обучаемых, а на диагностику их 
деятельности, оказание своевременной помощи квалифицированными действиями, 
устранение намечающихся трудностей в познания и применении знаний. 
В заключении можно отметить что использование компьютерных технологий в 
процессе обучения влияет на рост профессиональной компетентности преподавателя, это 
способствует значительному повышению качества образования, что даёт к решению главной 
задачи образовательной политики. 
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА КИМЁ ФАНИНИНГ ТАЪЛИМ 
СИФАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ТАЪЛИМ КЛАСТЕР ТИЗИМИНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
ХАСАНОВА Н.И., Чирчиқ шаҳар 8- мактаби ўқитувчиси 
2017­2021­йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясида”...таълим 
ва 
фан 
соҳасини 
ривожлантириш:узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом
эттириш,сифатли 
таълим 
хизматларига 
имкониятларни 
ошириш, 
предметларни 
чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш” каби масалалар қўйилди.[1] 
Бугунги кунда илм­фан ,техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда 
ривожланиши барча таълим муассасаларида таълим­тарбия сифатини мазмун жиҳатдан янги 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
263 
босқичга кўтаришни талаб этмоқда.Бу ўз ўрнида ҳар бир тизим ходими,айниқса,ўқитувчилар 
зиммасига янада юксак масъулият ва вазифани юклайди. 
Таълим жараёнини самарали ташкил қилиш борасида бугунги кунда кўплаб амалий 
ишлар қилинмоқда.Ўқув жараёнининг марказида ўқувчи шахси ва қадри, маънавияти туради. 
Ҳар бир ўқитувчи бу жараённи самарали ва қизиқарли қилиб ташкил қила олиши керак.[3] 
Умумий ўрта таълим мактабларида кимё фани сифат самарадорлигини оширишда 
ўқувчиларни кимё фанига бўлган қизиқишларни ошириш биринчи вазифалардан биридир. 
Таълим сифатини оширишдаги вазифалар. 
БИЛИМ + ВАҚТ + ФИДОЙИЛИК=ТАЪЛИМ САМАРА 
Б­бурч В­виждон,ватанпарварлик 
И­инсоф А­ақл, ахборат
Л­лаёқат Қ­қаноат,қобилят 
И­изланиш Т­талабчанлик,технология 
М­масъулият
Кимё фанини сифат самарадорлигини оширишга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан 
иборат: 
­фан хонасини ДТС талаблари асосида жихозлаш; 
­таълим сифатини оширишда дарс мақсадларини тўғри қўйиш; 
­ўқитувчи ўз фанига компетециявий ёндошувини таъминлаш; 
­дарсларни АКТ дан самарали фойдаланган ҳолда ўтиш; 
­таълим сифатини оширишда турли таълим технологиялари, интерфаол усуллардан 
унумли фойдаланиш; 
­ўқувчиларни кимё фанига қизиқтириш учун тўгараклар фаолиятини жонлантириш; 
­ўқувчиларга амалий машғулотларни кўпроқ кўрсатиш, реактивлар етишмаслиги 
ҳолларида виртуал лаборатория машғулотларни кўрсатиш; 
­ўқувчилар билан ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсиялар ташкил этиш; 
- ўқувчиларни қизиқишига кўра табақалаштирилган ҳолда синфларга ажратиш ва 
фанни чуқурлаштирилган ҳолда дарс ўтиш; 
­ўқитувчи,ўқувчи ва ота­оналарнинг биргаликда ҳамкорлигига эришиш: 
Бир кунмас бир кун буларнинг ҳаммаси мевасини беради,унинг номи эса –келажак. 
Бизнинг фикримизча,Ўзбекистон таълим тизимида кластерларни шакллантириш 
масаласи мамлакат миқёсида ва вилоятлардаги аниқ иқтисодий –ижтимоий шарт­шароитлар 
асосида, кластер назариясининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилса, мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Таълимнинг ривожлантиришнинг кластер ёндашуви шерикчиликнинг барқарор 
ривожланиши асосида амалга ошириладиган, ”муаммони ҳал қилиш жараёни” деб 
номланувчи кластер субъектларнинг ўзаро ва ўз­ўзини ривожлантириш сифатида 
тушунилади, бу алоҳида иштирокчилар учун ҳам, умуман, кластер учун ҳам аниқ 
устунликларни оширади. 
Кластер­маълум шартнома муносабатлари билан белгиланадиган ва субъектларнинг 
ролини аниқлаш ва уларнинг фаолиятини тартибга солувчи умумий мақсадга асосланган 
ҳаракат қилувчи жамоалар мажмуидир. 
Таълим кластери­таълим секторининг уюшган вакиллари: мактабгача таълим, умумий 
ўрта таълим мактаблари, касб­ҳунар таълим муассасалари,университетлар ва тадқиқот 
марказлари доимий ҳамкорликда бўлади. 
Хулоса қилиб айтганда, таълим жамият ривожланишида муҳим рол ўйнайди.Қандай 
соҳада бўлмасин, юқори билимга эга мутахассислар илмий­тадқиқот ишланмалари билан 
шуғулланиши, янги маҳсулот турларини яратиш ва технологияларни ривожлантириш 
имкониятига эга бўладилар. Шу боис замонавий таълим сифати тўғрисидаги масала биринчи 
навбатда ҳал қилиниши керак бўлган муаммо ҳисобланади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
264 
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ 
ЎҚИТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ 
ХОЛИҚНАЗАРОВ Р.Х., ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси, 
ХОМИДЖОНОВА Д.Х. - ЧДПИ, 1-босқич талабаси 
XXI аср ахборот асридир. Зеро, барча соҳаларни АКТсиз тасаввур қилиш мушкул десак 
муболаға бўлмайди.
2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги ПФ­4947­сонли Фармонида мамлакатимизда ижтимоий­сиёсий ҳаётни, 
давлат 
ва 
жамият 
қурилишининг 
барча 
соҳаларини 
демократлаштириш 
ва 
либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини 
шакллантиришда аҳолининг иштирокини таъминлаш, давлат ва халқ ўртасида самарали 
мулоқотни ўрнатишнинг асосий йўналишлари асосида ишлаб чиқилган. 
Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишида таълим ва фан соҳасини 
ривожлантириш масаласига эътибор қаратилган. Унда узлуксиз таьлим тизимини янада 
такомилаштириш, сифатли таьлим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорига 
замонавий эҳтиёжларга мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш 
ҳақида сўз юритилган. Шу билан бирга, умумий ўрта таълим сифатларини тубдан ошириш, 
чет тиллар, информатика ва математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб 
юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш масаласи ҳам ёритилган. 
Юқоридагиларни амалга ошириш мақсадида таълим тизимида бир қанча сезиларли 
ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Таълим ва тарбия олувчилар билимларни нарса ва ҳодисаларни бевосита кузатиш 
орқали, сезгилар воситасида билиб олади. Буни Коменский таълимнинг “олтин қоидаси” деб 
атаган. Сезгилар воситасида мукаммал идрок қилинган нарсалар, ҳодисалар хотирада узоқ ва 
мустаҳкам сақланиб қолади. Инсон ўқув ахборотларини кўз ва қулоғи ёрдамида қабул 
қилади. Педагог олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасида, агар таълим жараёни 
ахборот технологиялари, педагогик технологиялар билан ўқувчининг шахсий иштироки, 
фаоллигида кечса, ўзлаштириш сифати ва самарадорлиги 90% ни ташкил этиши исботланган.
Барча соҳалар каби АКТни таълим тизимига, яъни дарс ўтиш жараёнларига тадбиқ 
қилиш ҳозирги даврнинг кечиктириб бўлмас муаммоларидан биридир. 
Умумий ўрта таълим мактабларида дарс ўтиш жараёнида АКТдан фойдаланиш, яъни 
олиб борилаётган дарс машғулотлари жараёнида компьютер, проектор, интерактив доска, 
овоз чиқариш аппарати (колонка) ва турли мультимедиа маҳсулотлари (аудио, 
видеороликлар)дан фойдаланган ҳолда машғулотларни маълум қисми олиб борилса, 
ўқувчиларни тушуниш даражаси янада ортади.
Лекин дарс ўтиш жараёнида АКТдан унумли фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бир 
нечта омилларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкун: 
­
барча умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида компьютер техникасининг мавжуд 
эмаслиги; 
­
ҳар бир синф хонаси проектор билан таъминланмаганлиги; 
­
барча мактабларда электр энергиясининг узлуксиз бўлиши йўлга қўйилмаганлиги; 
­
мактабларда интерактив электрон доскаларни мавжуд эмаслиги; 
­
ўқитувчиларнинг АКТдан тўлиқ фойдаланишни билмаслиги; 
­
ўқитувчилар томонидан ҳар бир мавзуга доир тақдимотларни яратилмаганлиги; 
­
ўқитувчилар ўз соҳаси бўйича интернетдаги янгиликлардан хабардор бўлмаслиги; 
­
ва ҳоказолар.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
265 
Юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф қилмасдан таълим тизимида дарс 
жараёнида АКТни қўллаб дарс ўтишга эришиб бўлмайди. Юқоридаги камчиликларни 
бартараф этишнинг бир нечта йўллари мавжуд. Бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчилар 
учун шахсий компьютер сотиб олиш мақсадида нархлари арзонлаштирилган имтиёзли 
кредитларни ажратилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Республика бўйича ихтиёрий 
умумтаълим мактаби ўқитувчилари таркибидан ўртача 30­40 фоизида шахсий компьютери 
мавжуд бўлиши мумкун. Бунинг статистикасини малака оширишга келган тингловчилардан 
аниқлаш мумкун. Ихтиёрий гуруҳга шахсий компьютери борлар аниқланганда, 25 нафар 
тингловчидан 6­7 нафар тингловчиларни кўриш мумкин.
Иккинчи кечиктириб бўлмайдиган муаммолардан бири барча синф хоналаридаги бўр ва 
доска ўрнига проекторлар ёки интерактив электрон доскалар билан таъминлаш зарур. 
Энг асосий муаммо ўқитувчида шахсий компьютери бўлиб, синф хоналарида 
проекторлар ўртанилгандан сўнг барча мактабларда электр энергиясини узлуксиз бўлишини 
таъминлаш зарур бўлади.
Дарс жараёнида АКТни қўллаш деганда кўпчилик фойдаланувчилар машғулот 
мобайнида компьютер ва проектордан фойдаланиб, мавзу бўйича тақдимотни намойиш 
қилиш билан чекланиб қолади. Замонавий ўқитувчи АКТ воситаларидан ва унинг 
имкониятларидан тўлиқ фойдалана олиши, интернет тармоғидан бемалол ишлай олиши, 
интернет тармоғидан таълимга оид порталларни билиши ҳамда ундаги маълумотлардан дарс 
жараёнида оқилона фойдалана олиши зарур ва шартдир. Ўқитувчига барча техника 
воситалари етарли бўлгандан кейин уни АКТдан фойдаланиш малакасини ошириш зарур ва 
шартдир. Зеро, аввало таълим берувчини ўзини тарбиялаш керак ва АКТни барча 
имкониятларидан фойдаланишни ўргатиш талаб этилади.
Натижада барча фан ўқитувчилари ўз фанларига доир овозли, тасвирли, анимaцион ва 
бошқа қўшимча қизиқарли материалларни яратиш имкониятига эга бўлади.
Таълим берувчилар нафақат тайёр видеороликлардан фойдаланиши, балки ўзлари ҳам 
АКТни ўзлаштирган ҳолда турли ўргатувчи видео маҳсулотларни яратиши ва дарс 
мобайнида фойдаланиши мумкин. Ишлаши оддий ва содда бўлган iSpring ва WebCamMax 
дастурларидан фойдаланиб мавзуга доир видеоролик яратиш мумкун. 
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, мустақил давлатимизни келажаги ёшларимиз 
қўлида экан, аввало, ёшларимизни таълим ва тарбиясига катта эътибор беришимиз зарур ва 
шартдир. Шуни инобатга олган ҳолда республикамиздаги барча ўқитувчилар учун етарли 
шарт ­шароитларни яратиш, компьютер техникаси билан таъминлаш, компьютер техникаси 
билан ишлаш кўникмасини шакллантириш масаласини ижобий ҳал қилиш мақсадга мувофиқ 
бўлар эди. Натижада умумтаълим мактабларида дарс жараёнида АКТдан унумли 
фойдаланиш натижасида ўқувчиларга содда ва осон усуллар ёрдамида кўп маълумотларни 
беришга эришилади. Республика миқёсидаги барча умумтаълим мактабларига компьютер 
техникаси ва проекторлар билан таъминланиши ва турли фанларга мос видеороликлар 
тайёрлаб дарсни олиб бориш, келажакда ўсиб келаётган ёшларни баркамол инсон бўлиб 
шаклланишида катта самарали ёрдам беради.
ГЕОМЕТРИК МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ ВА
БИЛИМЛАР БАЗАСИНИ ЯРАТИШ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish