Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ХОЛМУМИНОВ О.Т.,  Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Малакали мутахассисларни тайёрлаш йўлларидан бири – замонавий ЭҲМ 
базасида яратилган автоматик ўргатувчи тизимларни ўқув жараёнига қўллашдир.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
266 
Ўқув жараёни эффективлигини аниқловчи асосий факторлар тизим ҳисобланади. 
Тизим нима ўрганилаётганини аниқлайди, нимани ўргатиш керак саволига жавоб 
беради ва ўргатиш методи берилган материал қандай ўрганилаётганини очиб беради.
Психология­педагогика концепцияси нуқтаи назаридан ўқув жараёни­ нинг бу 
соҳаси 2 тизимдан иборат.
1­тизим ўқув мақсадини аниқлайдиган билим ва тушунчаларидан иборат. 2­
тизим эса 1­тизимдаги мақсадга эришиш учун керакли база тушунчаларидир.
Геометрияни ўрганишда қуйидаги асосий қисмлар ва улар билан боғлиқ 1­
тизимдаги дидактик мақсадлар ажратилган:
Геометрик масалаларни моделлаштиришнинг асосий принципларини ўрганиш;
Турли турдаги масалаларни ечиш усулларини ўрганиш;
Элементар геометриядаги асосий назарияларни ўрганиш ва уларни амалий 
мақсадларда қўллашни билиш;
Аниқ муҳокама қобилиятини шакллантириш, турли саволлар орасидаги мантиқий 
боғлиқликни тушуниш;
Ҳозирда 
таълим 
жараёнини 
ривожлантириш 
учун 
замонавий 
ахборот 
технологияларини 
ўқитиш 
тизими 
қўлланилмоқда. 
Ўқитиш 
тизимлари 
автоматлаштирилмоқда. 
Таълим 
жараёни 
самарадорлигини 
ошириш мақсадида 
фан 
соҳаларига 
оид 
электрон 
дарсликлар, 
электрон 
дарслар яратилмоқда. Бу 
электрон 
дарсликларнинг 
афзаллик 
томонлари 
шундаки, маълум 
жараёнлар, 
ҳодисаларни анимaция, овоз, видеолавҳалар орқали тўлиқ ёритиб беради. Шунинг 
учун ҳам бу маълумотлар ўрганувчи томонидан тез қабул қилинади ва унинг 
хотирасида узоқ вақт қолади. Электрон дарсликлар масофавий ўқитиш тизимида асосий 
ўқитиш воситаси сифатида 
қўлланилади. 
Оддий 
дарсликлар 
бу 
имкониятни 
бермайди. Электрон дарсликларни тармоқдан туриб ҳам фойдаланиш мумкин.
1-расм. Маълумотларни киритиш қисми. 2-расм. Фигурани тасвирлаш қисми. 
Юқоридаги фикрларни эътиборга ҳолда яратилган дастурда баъзи геометрик 
масалаларни ечиш жараёни визуаллаштирилган. Бу дастур баъзи бир 
геометрик 
масалаларни ечиш жараёнлари кўрсатади, масалага мос фигура тасвирини ҳосил 
қилади. Дастур қуйидаги қисмлардан иборат:
1. Бошланғич маълумотларни киритиш (1­расм);
2. Бошланғич маълумотларга мос геометрик фигура тасвирини ҳосил қилиш (2­
расм);
3. Берилган масалани ечилиш жараёнини кўрсатиш (3­расм);
4. Ўрганувчи билимини тест асосида текшириш;
4­қисм ўз навбатида қуйидаги қисмларга бўлинган:
1. Тест саволлари, вариантлари, калитларини киритиш қисми;
2. Тестни топшириш қисми;


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
267 
3-расм. Масаланинг ечилиш жараёнини кўрсатиш қисми. 
Бу дастурдан мактаб, коллеж ва лицейларда геометрия фанини ўргатишда 
фойдаланиш мумкин. Даcтурда геометрик масалалар ечилиш жараёни қадамма қадам 
кўрсатилган, фигуралар 2 ва 3 ўлчовли графика орқали тасвирланиб, бу ўз навбатида 
масалани яхши ва тез тушуниб олишни таъминлайди.
Адабиётлар 
1. Вирт Н. «Алгоритм+структуры даыных+Программы.» –М.: Наука, 1989.
2. 
Sh.A.Nazirov, 
va 
boshqalar. 
Delphi 
tilida 
dasturlash 
asoslari. 
O‘quv
qo‘llanma. Toshkent. G‘afur G‘ulom, 2007
АНИҚ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ 
ЁНДАШУВЛАР АСОСИДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ХУРРАМОВА Ю.Р., Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 1-мактаб ўқитувчиси 
Ёшларга таълим ва тарбия беришнинг мураккаб вазифаларини ҳал этиш ўқитувчининг 
ғоявий эьтиқоди, касб­маҳоратига, саньати, истеъдоди ва маданиятига ҳал қилувчи даражада 
боғлиқдир. Таълим­тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш учун барча мавжуд 
имкониятларини сафарбар этиш ўқитувчиларнинг биринчи навбатдаги вазифаларидан 
биридир. Математика фани ўсиб келаётган ёш авлодни камол топтиришда ўқув фани 
сифатида кенг имкониятларга эга. У ўқувчи тафаккурини ривожлантириб, уларнинг ақлий 
ўсишида имкониятлар яратади, уни тартибга солади, ўқувчиларда мақсадга йўналтирганлик, 
мантиқий фикрлаш, топқирлик хислатларини шакллантириб боради. Шу билан бир қаторда 
мулоҳазаларнинг тўғри ва аниқ фикрлаб боришга тарбиялаб боради. Шу билан бирга бу фан 
ўқувчиларга бироз оғирлиқ ёқи қийиндек туюлиши мумкин, лекин бундай муаммоларни 
тажрибали, ўз касбини севган педагоглар замонавий ёндашувлар орқали муаммоларни 
бартараф этиб, ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини ривожлантириб боради. 
Математика фанини севишга, дарсда ўрганган билимларини ҳаётда тажриба сифатида 
фойдалана олиш кўникмаларини ҳосил қилишда замин яратади.
Дарс жараёнини тушунтириш ва уни мустаҳкамлаш даврида мавзуга оид муаммоли 
вазиятларни келтириб чиқариш ва бу муаммоларни ўқувчилар билан биргаликда бартараф 
этишда ва мавзуни тўлиқ тушуниб олишга турли педагогик технологиядан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Муаммоли таълим технологияси жуда қадим замонлардан шаклланиб келмоқда. 
Жумладан, Қадимги Грецияда муаммоли савол­жавоблар, Қадимги Ҳиндистон ва Хитойда 
муаммоли баҳс­мунозаралардан кенг фойдаланилган. Америкалик психолог, файласуф ва 
педагог Дж.Дьюи 1894 йилда Чикагода ташкил этган тажриба мактабида қўллаган. ХХ 
асрнинг 60­йилларида бу йўналишда тадқиқотлар олиб борилди. 70­80 йилларга келиб, 
амалиётга кенг жорий этилди. Ўзбекистонда муаммоли таълимни қўллаш бўйича бир неча 
асрлар давомида мактаб ва мадрасаларда суқротона савол­жавоб усулидан кенг фойдаланиш 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
268 
асосида ўқувчиларда зийраклик, ҳозиржавоблик сифатлари ҳамда гўзал нутқ таркиб 
топтирилган. Бу усул ҳозиргача энг самарали таълим усулларидан бири сифатида 
қўлланилади. 
“Ақлий ҳужум” методи: бирор муаммо бўйича таълим олувчилар томонидан 
билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга 
келинадиган методдир. “Ақлий ҳужум” методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки 
шаклида таълим берувчи томонидан берилган саволга таълим олувчиларнинг ҳар бири ўз 
фикрини оғзаки билдиради. Таълим олувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён 
этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга ўқувчилар ўз жавобларини қоғозга қисқа ва 
барчага кўринарли тарзда ёзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» 
доскасига (игналар ёрдамида) маҳкамланади. “Ақлий ҳужум” методининг ёзма шаклида 
жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу метод 
тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади. 
Бугунги кунда, муаммоли ўқитиш деганда машғулотларда педагог томонидан 
яратиладиган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга қаратилган ўқувчиларнинг фаол 
мустақил фаолияти тушунилади. Бунинг натижасида ўқувчилар касбий билимларга, 
кўникмаларга, малакаларга эга бўладилар ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади.
Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг энг табиий самарали усулидир, чунки илмий 
билимлар мантиқи ўзида муаммоли вазиятлар мантиқини намойиш этади. 
“Ақлий ҳужум” методи таълим берувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга 
оширилади: 1. Таълим олувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб 
қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади. 2. Мавзуни 
такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда –янги 
мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади. 3. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб 
қўйилганда­мавзудан сўнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади. 
“Венн диаграммаси” янги мавзуни мустаҳкамлашда 2 ва 3 жиҳатларни ҳамда 
умумий томонларини солиштириш ёки таққослаш ёки қарама­қарши қўйиш учун 
қўлланилади. Тизимли фикрлаш, солиштириш, таққослаш, таҳлил қилиш кўникмаларини 
ривожлантиради. Ўқувчилар: 1. Кичик гурҳларда Венн диаграммасини тузадилар ва 
кесишмайдиган жойларида мавзуга оид топшириқлар бўйича фикрларини ойдинлаштириб 
солиштирадилар 
ва 
тўлдирадилар. 
2. 
Жуфтликларга 
бирлашадилар, 
ўзларининг 
диаграммаларини таққослайдилар ва тўлдирадилар. 3. Доираларнинг кесишувчи жойида 
икки доира учун умумий бўлган фикрлар рўйхатини тузади. 4. Иш натижаларининг 
тақдимоти. 
Шуниси қизиқки, Рим империясида ноль рақами мавжудлиги ҳақида билишмаган. Бу 
рақамсиз математика маъносиз экани ҳисобга олиниб, ривожланган цивилизациялардан бири 
бўлишларига қарамай, ҳисобни бир рақамисиз бир амаллаб юритишган.
Бир куни Жорж Данцинг университет талабаси бўлган вақтида дарсга кеч қолди ва 
доскада тушунарсиз тенгламаларни кўрди. У вазифани уй иши сифатида қабул қилди, 
қийинчилик билан бўлса­да, уларни ечди. Келаси куни у дунёдаги ҳеч бир профессор 
ечимини топа олмаган ғаройиб масалалар экани маълум бўлди. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, математика фанини ўқитиш жараёнида илғор 
педагогик технологиялардан фойдаланиш бу ўқитиш самарадорлигини оширишнинг 
омилларидан бири сифатида фойдаланиш ва ўқитишнинг илғор, интерфаол усулларидан 
математик масалаларини ечишда, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини кучайтиришга 
қаратилган ўқув машғулотларини такомиллаштириш йўлларидан бири ҳисобланади. 
Математика фанини ўқитишда ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий 
фаолиятларини умумлаштира бориш ҳамда математик тушунча ва муносабатларни улар 
томонидан онгли ўзлаштириб борилиши билан аҳамиятлидир. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
269 
AXBOROT TEXNOLOGIYALARIDAN FOYDALANISH-DAVR TALABI 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish