Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

Деҳқончилик концепти деҳқон тушунчаси билан ҳам диалектик боғлиқликда мавжуд 
бўлса, аграр соҳа ифодаси фермер, агротехник, агроном, агрохимик, агробиолог, агрофизик, 
агроинженер каби кўплаб соҳа мутахассисларини ифодаловчи бирликлар билан боғлиқликда 
намоён бўлади. Зеро, аграр соҳа замонавий ишлаб чиқариш соҳаси бўлганлиги сабаблиунда 
профессионаллашув 
ва 
ихтисослашувнинг 
ўзига 
хос 
кўринишларини 
кузатамиз. 
Деҳқончиликда эса бундай меҳнат тақсимотини кўрмаймиз. Деҳқон унда универсал ишлаб 
чиқарувчи кучи сифатида намоён бўлади.
Шу билан биргаликда, деҳқончилик анъанавий ижтимоий тафаккурда деҳқон, ер, сув, 
иш қуроли (кетмон, омоч, мотига ва ҳ.) унсурлари билан яшаб келаётганлиги сабабли, уни 
замонавий тушунилганда ҳам, барибир, дастлабки маъно сифатида сақланиб келаётган 
анъанавий семантик моҳият қалқиб чиқаверади. Саноатлашув аграр соҳанинг ўзига хос 
хусусиятларидан биридир. Агросаноат терминининг вужудга келиши ва унинг бугунги 
концептуал моҳияти ҳам шундан далолат беради. Аграр соҳа ва саноат интеграциясининг 
ҳозирги ҳолати – аграр ва саноат фаолиятини “умумий технологик жараён асосида ягона 
хўжалик 
мажмуи 
тарзида 
бирлаштирадиган 
агросаноат 
корхоналари, 
маҳсулот 
етиштириш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот олишнинг барча босқичларини ўз ичига 
оладиган ҳудудий, ташкилий ва технологик бирлашган корхоналар мажмуи бўлган 
aгросаноат бирлашмалари ва мамлакат халқ хўжалиги миқёсида агросаноат мажмуаи 
юзага келганлиги”
2
замонавий аграр соҳанинг феодал ер хўжалиги бўлган деҳқончиликдан 
тубдан фарқини намоён қилади.
1
Бу ҳақда қаранг: Бабушкин Л.Н.Агроклиматическое районирование хлопковой зоны СреднейАзии.–Л., 
1960;Чирков Ю.И.Основы агрометеорологии, Л., 1988
.
2
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 1­ том. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат 
илмий нашриёти
,
2000.– Б.116. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
83 
ЗАМОНАВИЙ РАҲБАР МАДАНИЯТИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ 
 
АЛИЕВА К.С., ХТХҚТМОҲМ кафедраси ўқитувчиси 
 
 
Жамият бошқарувини самарали амалга оширишда раҳбар кадрлар муҳим ўрин тутади. 
Давлатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг тақдири кўп жиҳатдан давлат ва 
ҳукумат идораларида масъул лавозимларда ўтирган кишилар фаолияти, уларнинг ишга 
бўлган муносабати, инсоний сифатлари ва раҳбарлик маҳоратига боғлиқдир. 
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ­ бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш 
йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим 
ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча 
асосларимиз бор. Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади ­ аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва 
сифатини таъминлашдир. Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан 
кейин ҳам сўзсиз давом эттирилади. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб­интизом ва шахсий 
жавобгарлик ҳар бир раҳбарни ­ бу Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари бўладими, ҳукумат 
аъзоси ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши 
керак. Энди ҳар биримиз, энг аввало, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг вазифаси 
­ ўзимиз масъул бўлган соҳа ва тармоқда ишларнинг аҳволини танқидий баҳолаш асосида 
зиммамизга юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришни таъминлашдан иборат. 
Шундай давр келди, деб ўз асарларида таъкидлайди. 
Халқимиз азалдан ўзининг бунёдкорлиги, юксак маънавияти, одоб­ахлоқи, маданияти, 
хуш муомаласи, меҳр­оқибати билан шуҳрат қозонган. Ўзига хос юксак қадрият сифатида бу 
барчамизга ғурур­ифтихор бағишлайди.
Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки 
уларга муносиб шарт­шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб 
тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб­ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага 
ўрнак ва намуна бўлиши зарур”.
Мана, ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши керак? Давлат, халқ ишониб топширган 
лавозимда ўтирган шахс ўзини қандай тутиши, ишни қай йўсинда ташкил этиши лозим? 
Давлатимиз раҳбари шундай фикрларни илгари суриб турган, керак бўлса, барча бўғиндаги 
раҳбарлардан ҳаммага ибрат бўлиш лозимлигини талаб қилиб турган бир пайтда ҳокимнинг 
кибрга берилиши, ўз қўл остидагиларга бундай номақбул муносабати­муомаласи ҳеч бир 
одоб­ахлоқ меъёрларига тўғри келмайди. Қонунларимизга зид, киши шахсиятига тегадиган, 
таҳқирлайдиган бу каби нохуш ҳолатлар нафақат ўзининг эл­юрт орасидаги обрў­
эътиборини тўкади, одамларнинг ишдан кўнглини совутади, энг ёмони, давлатга, ижтимоий 
адолатга ишончига путур етказади.
Юртимиз равнақи, унинг иқтисодий тараққиёти, ижтимоий барқарорлиги ва халқимиз 
турмуш даражасининг юқори бўлиши мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик 
ислоҳотларнинг асосини ташкил этиб, бу мақсадларга эришишда раҳбар ана шу улуғвор 
ғояларни, мақсад ва вазифаларни чуқур англаб, уларни изчил амалга ошириши зарур. 
Бугунги кун раҳбари ватанга садоқати, фидоийлиги, адолатлилиги, ташаббускорлиги, 
омилкорлиги, уддабуронлиги, изланувчанлиги, янгиликка интилиши, талабчанлиги, 
иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлиги, маънавий етуклиги билан ўтмишдошларидан фарқ 
қилмоқда. Раҳбарлик лавозимларига кадрларни танлашда ҳам юқоридаги сифат ва 
фазилатларга эга бўлган ёш мутахассисларга ишонч билдирилиб, бошқариш фаолиятига 
қобилиятли, исътедодли ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, улар билан мунтазам ишлаш, 
ўқитиш ва малакасини ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
84 
Ҳар бир раҳбар ўз зиммасига юклатилган вазифани бажаришга киришар экан, аввало 
ўзи ва педагогик жамоа олдига қандай аниқ мақсадларни қўйиши ва уларни амалиётга татбиқ 
этиш механизмини белгилаб олиши лозим. Бундан келиб чиқадиган дастлабки вазифа эса 
мактабда соғлом муҳитни қарор топтириш бўлиши даркор. Бу ўқитувчи ва ўқувчи, раҳбарият 
ва муаллимлар, ота­оналар билан муносабатларда бўладими – барчасида ошкоралик, 
холислик ва адолат тамойилларига асосланган муҳитда намоён бўлади. 
Раҳбарда туғма қобилият бўлади деб ҳам айтиб бўлмайди, иккинчи томондан, раҳбар 
вазиятга қараб стихияли тарзда тарбияланиб кетаверади, деб ҳам бўлмайди. Минглаб шахс 
сифатлари ичида кўплари раҳбарлик учун қулай ва маъқулдир. А.В. Петровский ана шундай 
ижобий сифатлардан бир ярим мингини санаб чиққан.
Замонавий раҳбарлик мулоқотсиз амалга ошмайди. “Бошқарув мулоқоти” деганда, 
одамларга раҳбарлик қилиш мақсадида улар билан муомалага киришиш назарда тутилади. 
Раҳбарлик қилиш эса одамларнинг фаолиятини маълум йўналишда ўзгартириш, уларни 
ижтимоий фойдали йўналишда уюштириш дегани. 
Раҳбар ўз қўл остидаги ходимлар билан асосан уч хил мақсадда бошқарув 
мудоқотига киришади: 
1) буйруқ, кўрсатма бериш, ниманидир таклиф қилиш, маслаҳат бериш учун
2) топшириқнинг бажарилганлиги ҳақида маълумот олиш учун; 
3) ходимларнинг топшириқни қандай бажарганлигини баҳолаш учун.
Топшириқ бериш, ижрони текшириш ва бажарилган ишга баҳо бериш – бу аслида 
раҳбарнинг ўз қўл остида ишлайдиган ходимлари билан бўладиган бошқарув 
мулоқотининг босқичларини акс эттиради ва бошқарув мулоқотининг энг муҳим 
вазифалари ҳамдир.
НОВЕРБАЛ НУТҚИЙ КОММУНИКАТИВ ВОСИТАЛАР ВА УЛАРНИНГ 
ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРДАГИ ЎРНИ

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish