Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

деҳқончасига сўзлари маъно­моҳияти билан муносабатда деҳқончилик сўзи умумистеъмол 
моҳиятини намоён қилади.
Энди деҳқончилик қонунлари категориал тушунчасини олайлик. Бу тушунчани 
категориал дейишимизнинг боиси шундаки, у соҳавий илмий дунёқарашда турғунлашган, 
махсус моҳиятга эга бирлик сифатида мавжуд. Деҳқончиликка илмий соҳа сифатида 
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 1­жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси" Давлат 
илмий нашриёти, 2006. 
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 1­жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси" Давлат 
илмий нашриёти, 2006. 603­бет. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
81 
муносабатда бўлиш натижасида очилган “тупроқдан олинган моддаларни қайтариш”, 
“минимум”, “оптимум”, “максимум”, “ҳаёт омилларининг биргаликда таъсир этиши”, “ҳаёт 
омилларининг 
тенг 
аҳамиятлилик 
ва 
алмаштириб 
бўлмаслиги” 
каби 
қонунлар 
деҳқончиликни илмий соҳа сифатида, уларни ўз ичига олувчи деҳқончилик сўзини эса термин 
сифатида қараш имконини беради. Ушбу ҳолатда у тўла маънода аграр соҳа илмий термини 
билан вариантдошлик касб этади. 
Юқорида деҳқончилик ва аграр соҳа терминларининг ўзаро муносабати лексик­
семантик нуқтаи назардан қаралди. Қуйида эса улар орасидаги ўзшаш ва фарқли жиҳатларни 
когнитив аспектда кўриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Когнитив концептларни уларнинг 
фреймларини аниқлаш асосида таҳлил қилиш яхши самара беради.
Маълумки, фрейм асосидаги таҳлил концептнинг серқирралигини кўрсатувчи, уни 
барча қирралари мажмуида қамраб олувчи мажмуавий таҳлил усулидир
1
.Ҳар бир фреймда 
когнитив объектнинг маълум бир қирраси намоён бўлади. Деҳқончилик концепти қуйидаги 
фреймлар мажмуидан иборат. 
Деҳқончилик – қишлоқ ҳаётининг ажралмас қисми. 
Деҳқончилик – ердан ҳосил олувчи соҳа. 
Деҳқончилик – асосан, суғориш билан иш кўрувчи соҳа. 
Деҳқончилик – узоқ тарихга эга соҳа. 
Деҳқончилик – ўтмиш тажрибаларига асосланган соҳа. 
Деҳқончилик – чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликка ёндош соҳа. 
Бу фреймлар бирлашиб, ўзбек миллий онгидаги деҳқончилик концептининг моҳиятини 
ташкил қилади: “Деҳқончилик қишлоқ ҳаётининг ўтмиш тажрибаларига асосланган, ердан, 
асосан, суғориш билан ҳосил олувчи, ажралмас хўжалик соҳаси.” 
Аграр соҳа ҳам деҳқончилик концептига ўхшаш ва ундан фарқланувчи жиҳатларга эга 
бўлиб, фарқли жиҳатлар унинг айрича моҳиятга эгалигини кўрсатади: 
Аграр соҳа– қишлоқ хўжалиги. 
Аграр соҳа – ердан ҳосил олувчи соҳа. 
Аграр соҳа – давлат ва хусусий сектор. 
Аграр соҳа – саноатга зид турувчи соҳа. 
Аграр соҳа – асосан, суғориш билан иш кўрувчи соҳа. 
Аграр соҳа – тарихан деҳқончилик кўринишида мавжуд бўлган соҳа. 
Аграр соҳа – техникалашган соҳа. 
Аграр соҳа – умумий инфраструктурага эга соҳа. 
Аграр соҳа – фан ютуқлари муттасил татбиқ қилиб бориладиган соҳа.  
Бундан аграр соҳанинг концептуал моҳиятини тавсифлашга ҳаракат қиламиз: “аграр 
соҳа қишлоқ хўжалиги (тор маънода, унинг ердан ҳосил олувчи) соҳаси бўлиб, асосан, 
суғориш билан иш кўрувчи, давлат ва хусусий мулк сифатида мавжуд бўлган, махсус 
инфраструктурага эга, саноат билан ёндош қаралувчи, илмий асосланган ҳолда 
ривожлантирилувчи ишлаб чиқариш секторидир.” Бунда концептлараро фарқ бирининг 
умумхалқ, иккинчисининг илмий моҳиятга эгалиги билангина эмас, балки биринчисининг 
умумхалқ, иккинчисининг кўпроқ илмий татбиқ билан боғлиқлигидан ҳам келиб чиқади. 
Юқорида саналган агр(а/о) компонентли қатор терминлар ҳам шундан далолат беради. Аграр 
соҳа нафақат шунчаки ерга ишлов бериш ва ҳосил олишни, балки илмий асосда ёндашувни 
тақозо қилади. Шу боисдан агр(а/о)­ барча терминлар ифодаловчи ҳодисалар аграр соҳанинг 
таркибий қисмлари ҳисобланади. Масалан, агроиқлимшунослик термини (тушунчаси)ни 
олайлик. 
Манбаларда берилишича, агроиқлимшунослик аграр соҳанинг муҳим таркибий қисми 
бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг иқлим шароитларини тадқиқ 
қилувчи соҳа. Агроиқлимшунослик ер морфологиясини иқлим шароитлари билан боғлиқ 
1
Минский М. Фреймы для представления знаний / Пер. с англ. – М.: Энергия, 1979. ­152; Краткий словарь 
когнитивных терминов / Е.С.Кубрякова, В.З.Демьянков, Ю.Г.Панкрац, Л.Г.Лузина. – М., 1966. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
82 
равишда тадқиқ қилади. Зарур ҳосилни етиштириш, албатта, тупроқ унумдорлиги, муайян 
муҳитдаги сув ресурслари, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг хусусиятларига 
боғлиқ бўлади. Бу ҳолатлар эса иқлимга боғланиб кетади. 
Агроиқлимшунослик:

иқлимгааграр ишлаб чиқариш омили сифатида муносабатда бўлиш; 

иқлимни аграр мақсадлар нуқтаи назаридан ўрганиш; 

ҳудудни агроиқлимий жиҳатдан тавсифлаш ва хариталаштириш; 

ўсимликларни танлаш учун агроиқлимий тавсияларни ишлаб чиқиш; 

тупроқ, сув, ҳаво ва ўсимлик муносабатидан келиб чиққан ҳолда тегишли 
агротехник тадбирлар учун асосномаларни ишлаб чиқиш. 
Бу вазифаларнинг ҳар бири агроиқлимшунослик концептининг моҳиятини ташкил 
этишга хизмат қилади ва бу уларнинг ҳар биридаги аграр компоненти уни аграр соҳага 
боғлаб туради. Деҳқончилик концептида эса ана шундай концептосферани ташкил этувчи 
концептлар мажмуини кўрмаймиз.
Ўз ўрнида, агроиқлимшунослик концепти аграр соҳа концепти учун концептосфера 
таркибий қисми бўлиш билан бирга, унинг моҳияти ҳам ички тармоқланишга эга бўлади: 

ердан етарли ҳосилни олиш учун зарур бўлган бирламчи иқлимий омиллар: 
ёруғлик, иссиқлик, намлик; 

ердан етарли ҳосилни олиш учун зарур бўлган иккиламчи иқлимий омиллар: 
шамол, булут, тупроқ ва ҳаво қурғоқчилиги, тўзон. 
Ана шу омилларни ўрганиш асосида агроиқлимий кўрсаткичлар яратилади ва улар 
аграр соҳа учун тавсиялар сифатида тақдим этилади
1

Демак, агроиқлимшунослик концептимоҳияти уч таркибий узвдан ташкил топади: 
1)
агроиқлимий омилларни тадқиқ этиш; 
2)
агроиқлимий омилларнинг ўсимликларга таъсирини аниқлаш; 
3)
агроиқлимий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш. 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish