Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ОДИЛОВ Қ.,  Андижон ВХТХҚТМОҲМ доценти, фал.ф.н. 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий­иқтисодий ислоҳатлар кўп соҳаларда 
бўлгани каби социал институтларни, биринчи галда таълим тизимида ҳам модернизация 
жараёнлари заруриятини келтириб чиқарди. Шу маънода бугунги шиддаткор ва тез 
ривожланаётган замонда таълим­тарбия соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳатлар амалга 
оширилмоқда. Таълимнинг бошқа йўналишлари қаторида малака ошириш тизими ҳам 
янгиланиб бормоқда. Малака ошириш жараёнида педагог тингловчининг фаоллик кўрсата 
олишлари, ҳар қандай шароитда мослашувчан, ҳаракатчан ­шай, жўшқин, конструктив 
руҳдаги таклифларга ва иннавацион руҳдаги ғояларга эга сифатларини янада 
ривожлантириш давр талаби бўлиб қолади. Зеро, прфессионал педагог бутун ҳаёти давомида 
мустақил ўқиб бориш билан бирга янги педагогик технологиялани яхши тушуниши ва 
уларни қўллай олиши, мустақил хулосалар чиқара олиши, ижтимоий ва касбий фаолиятига 
тўла мослаша олиши, маммоларни ечишда ҳамкасблари билан битта команда бўла олиши, 
ҳар қандай қийинчилик ва стресс ҳолатларга тайёр туриши ва улардан тезда чиқиб кетиш 
йўлларини билиши керак. 
Бундай касбий ва фаол педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
ҳозирги замонавий мактаб таълим тизимига хос фанларни ўқитишнинг янги шаклларини 
такомилаштиришни, ўқитишнинг фаол усуллари ва технологияларини ривожлантиришни ва 
тингловчиларнинг билим орттиришлилик, фикр олмашувчанлик ва шахсий фаоллик сингари 
компетенцияларга эга бўлишлигини тақазо қилади. 
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда 
долзарб масалаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнида тингловчиларнинг ўзлари малака 
ошираётган фанлар доирасида билим, кўникма, малака ҳамда компетенцияларига 
қўйиладиган талаблар асосида билимларини такомиллаштирилиши муҳимдир.
Шу боис қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнинг ўқув дастурлари белгиланган 
модуллар мазмуни асосида халқ таълими ходимларини мақсадли ўқув­тарбиявий 
жараёнларга жалб этиш орқали юксак илмий­методик даражада зарур бўладиган касбий 
билим, кўникма ва малакаларини янгилашлари, малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
49 
асосида уларда касбий компетенция ва педагогик маҳоратини доимий ривожланишини 
таъминлашдан иборат.
Агар биз компетенция тушунчасини таҳлил этсак (лотинча competere — мос келиш) – 
кўзланган натижаларга эришиш учун билим, кўникма ва малакаларни қўллай олиш 
қобилиятини намойиш эта олишни англатади. Мазмун ва мақсадга кўра компетенция – 
ўқитувчиларнинг қизиқишлари ва уларнинг дунёқарашларини ўзида мужассам этади. 
Мақсадни амалга ошириш учун ўқиш, билиш каби фаолиятини жадаллаштиради. Келгуси 
билимларни олиши учун замин яратади. Бу компетенция ўқитувчини ўз олдига қўйган 
мақсад вазифаларига эришиш траекториясини белгилаб, ўқув жараёни ва бошқа фаолиятда 
ўзини англаш механизмини шакллантиради.
Бугунги таълим­тарбия назарияси ва амалиётида “компетентлик” ва “компетенция” 
тушунчалари бир вақтда қўлланилмоқда. Бошқача айтганда, компетенция, таълим 
олувчиларнинг таёргарлигига аввалдан қўйилган талабларни англатса, компетентлик 
шахснинг мавжуд сифатлари ва қўйилган доирага, соҳага муносабати бўйича шахс 
фаолиятининг минимал тажрибаси билан белгиланмоқда. 
Такидлаш 
керакки, 
қайта 
тайёрлаш 
ва 
малака 
ошириш 
муассасаларида 
ўқитувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш, дарс ва таълим жараёнини янада 
сифатли ташкил этиш бир қанча омилларга: 
Биринчидан, ушбу тизимда юқори малакали педагоглар кадрларни тайёрлаш, уларнинг 
ўзларини ҳам малакасини узлуксиз ва сифатли равишда ошириб боришга; 
Иккинчидан, таълим муассасаларида ўқитувчилар касбий қийинчиликлари ва 
эҳтиёжларига асосланган узлуксиз сифатли методик хизматни ташкил этишга; 
Учинчидан, мавжуд фан хоналари, ўқув лаборатория асбоб­ускуналар, жиҳозлар ва 
комьпютер 
техникасидан, 
умуман 
олганда, 
барча 
шарт­шароитлардан 
самарали 
фойдаланишга; 
Тўртинчидан, сифатли таълим­тарбия жараёнини ташкил этишда, олий таълим 
муассасалари, малака ошириш муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳамкорлигида илғор 
иш тажрибаларини амалиётга жорий этишга; 
Энг муҳимихалқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг касбий 
компетентлиги ва маҳоратига бевосита боғлиқдир. Зеро, замонавий ўқитувчи ўзининг билим, 
кўникма ва малакаларини амалиётда, яъни таълим­тарбия жараёнини сифатли ташкил 
этишда самарали қўллай олиши­касбий компетентлигининг энг асосий компонентидир.
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ПАРАМЕТРЛАРИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish