а) коррекцияланмаган кучайтиргич учун R3,C5, C4, R5 лар ишлаган ҳолда
б) коррекцияланмаган кучайтиргич учун R3,C6, C7, R6 лар ишлаган ҳолда
в) паст ва юқори частоталарда частотавий хусусиятлари коррекцияланган кучайтиргич учун L, R1, R2, C1, C6, C7, R6 лар ишлаган ҳолда.
Кучайтиргичнинг киришига ташқи генератордан киришга берилиши мумкин бўлган синусоидал кучланиш амплитудасининг максимал қиймати (UКИР.МАХ) нинг ярмидан катта бўлмаган синусоидал кучланиш беринг. АЧХ ларни ўлчашда ўлчовларни (1,2,5) ЕМ (кГц) (n=-2,-1, 0,1,2,3…) частоталарда ўлчаш тавсия этилади.
Иш банди
|
Улагич холати
|
У1-U HH
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У16-20
|
3а
|
2
|
3
|
5
|
10
|
U
|
1/4(5)
|
3б
|
2
|
4
|
6
|
11
|
U
|
1/4(5)
|
3в
|
1
|
4
|
6
|
11
|
U
|
1/4(5)
|
4. Импульсли сигналларни частотавий ўзгариш оралиғи кенг кучайтиргичдан ўтишини ўрганинг. Бунинг учун кучайтиргичнинг хар хил вариантлари (3а, 3б, 3в бандлар) киришига тўғри бурчакли импульс берувчи генератордан амплитудаси 0,5 UКИР.МАХ , давомийлиги 10 мкс, частотаси 10 кГц бўлган сигнал киритиб осциллограф экранида ташқи синхронизация режимида чиқиш сигналини кузатиш ва кучайтиргичнинг хар бир варианти учун чиқиш сигнали параметрлари фронт давомийлиги tф, узилиш давомийлиги tC, импульс учининг нисбий тушишини баҳоланг. Кучайтиргичнинг чиқишида кузатилган сигналларни битта чизмага чизинг.
Олинган натижаларни кучайтиргични частотавий ўтказиш оралиғи пастки fП ва юқори fЮ чегаравий қийматларини топиш учун фойдаланинг.
Кучайтиргич киритувчи тўғри бурчакли импульс бузилишлари ва кучайтиргич деталлари параметрлари орасидаги боғлиқликни аниқланг.
Иш банди
|
Улагич холати
|
У1-U HH
|
У1-2
|
У3-4
|
У5-6
|
У16-20
|
4а
|
2
|
3
|
5
|
10
|
U
|
1/4(5)
|
4б
|
2
|
4
|
6
|
10
|
U
|
1/4(5)
|
4в
|
1
|
4
|
6
|
11
|
U
|
1/4(5)
|
Ҳисобот мазмуни:
- ишнинг номи.
- ишни бажаришдан кўзланган мақсад.
- лаборатория иши бажариладиган макетнинг принципиал схемаси.
- бажарилган ишнинг хар бир босқичи учун – босқич номи ва натижалар (жадвали, графиклари ва осциллограммаси).
- олинган натижалар бўйича хулоса.
Назорат саволлари
Униполяр транзисторнинг статик ва динамик сток-затвор характеристикалари ўзаро нима билан фарқ қилади?
Транзисторнинг юкламали характеристикаси нима ва у қандай қурилади?
Кучайтиргичда паст ва юқори частотали бузилишларнинг сабаблари нималарга боғлиқ?
Кучайтиргичнинг ўтказиш оралиғини қандай кенгайтириш мумкин?
Кучайтиргичнинг ўтказиш оралиғи чегаравий частоталари ва тўғри бурчакли импульслар шаклларининг бузилиши орасида қандай боғланишлар бор?
10 – ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Операцион кучайтиргич параметрларини тадқиқ этиш.
Ишнинг мақсади: Операцион кучайтиргич параметрларини ўлчаш усулларини ўрганиш, LM324 (N) микросхемаси ёрдамида параметрларини тадқиқ этиш.
1. Лаборатория ишини бажаришга тайёргарлик кўриш:
Интеграл кўринишда бажарилган операцион кучайтиргич (ОК) – бу универсал аналог микросхемадир. У икки киришли дифференциал кучайтиргичда бажарилган кенг полосали ўзгармас ток кучайтиргичи бўлиб, чиқишида шаклланаётган сигнал киришдаги сигналларнинг фарқига тенг бўлади.
Унинг чиқишида тескари алоқа занжирини қўллаб киришдаги сигналлар устидан турли математик амаллар бажариш имконияти борлиги туфайли ҳам - операцион кучайтиргич номини олган. Чиқиш занжирини танлашга қараб ОК қўшиш, айириш, кўпайтириш, ўрта қийматни аниқлаш, интеграллаш, дифференциаллаш, логарифмлаш ва бошқа амалларни бажариш учун қўлланилиши мумкин. Амалларни бажариш аниқлиги ОКнинг кучайтириш коэффициенти ва кириш қаршилиги қанча катта, чиқиш қаршилиги эса қанча кичик бўлса, шунча юқори бўлади.
ОК ни характерловчи параметрлар сони бир неча ўн қийматга етади.
Уларга қуйидагилар киради:
- тескари алоқасиз ОК кучайтириш коэффициент - КU. КU нинг тескари алоқасиз қиймати бир неча ўн – юз мингни ташкил этади;
- синфаз кириш сигналларнинг сўниш коэффициенти – КТА.СФ. ОКнинг иккала киришига берилаётган сигналларни сўндириш қобилиятини баҳолайди. Одатда, КТА .СФ децибелларда ифодаланади:
- силжитувчи кириш кучланиши - UСИЛ . Бу катталик, ОК чиқишида кучланиш нольга тенг бўлиши учун, киришга бериш керак бўлган кучланиш қийматини белгилайди. Бу катталик ОК нинг идеал эмаслигини характерлайди ва кириш каскадидаги транзисторларни бир хил эмаслигига асосланган. Одатда UСИЛ қиймати милливольт- ўн милливольтларда бўлади;
- кириш токлари - IКИР. Чиқишдаги кучланиш нольга тенг бўлганда киришларда оқиб ўтадиган токни билдиради. Бу токлар киришдаги биполяр транзисторларнинг база токлари ёки ОК кириш каскадида майдоний транзисторлар қўлланилган бўлса затвордаги сизиш токи билан тушунтирилади. Одатда IКИР қиймати наноампер – ўн микроампер (10-10.....
10-15А) ларда белгилайди;
- кириш токларининг фарқи IКИР – 10...20% га етиши мумкин. Бу катталик ОК кириш каскадининг симметрик эмаслигини ифодалайди;
- чиқиш кучланишининг ортиб бориш тезлиги Vu.ЧИҚ - бу катталик UЧИҚ қийматини ўзининг номинал қийматидан 10% дан 90% гача ўзгаришининг, шу ўзгаришларга кетган вақтга нисбатига тенг;
- бирлик кучайтириш частотаси - f1. Бу катталик ОКда кучланишни кучайтириш коэффициенти бирга тенг бўладиган кириш сигнали частотасини билдиради. Бу катталик ОК кучайтириши мумкин бўлган сигналларнинг частота диапазонини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |