Майдоний транзисторда ясалган уч транзисторли ток кўзгуси
Лаборатория ишини бажариш учун 6.3- расмда келтирилган схемани NI Multisim датурий муҳитида йиғинг.
Белгиланган вариантингиздаги берилган параметрлар (Масалан: EП=V1=12 В Iу=10 мА, Uзи=2В.) асосида EП кучланиш манбаси қийматини ўрнатинг ва R1 қаршиликнинг қийматини қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топинг:
R1= (ЕП – 2Uзи) / Iу
R1=800 Ом
Дастлабки ҳисоблаш натижаси асосида схемани созланг, симуляторни ишга туширинг, 6.5- расм.
6.5- расм.
Симуляция нитижасида U1 амперметр бошқарувчи ток Iу=9,949 мА қийматини кўрсатмоқда, лекин вариант бўйича 10 мА бўлиши керак эди. Бунда, ток оқими хатолиги 0,51% ни ташкил этди. Симуляцияни биринчи марта ишга туширганда Iу бошқарувчи ток оқими хатолиги 3% гача бўлиши мумкин.
Бу ерда, Iу ток вариант бўйича, ток олчаб олинади.
Юклама қаршилигининг қийматини RН = 0 Ом дан RН = 1,5 кОм гача 0,1 кОм қийматга ошириб боринг ва натижаларни 6.3 – жадвалга ёзиб олинг.
6.3 – жадвал.
Юқоридаги 6.3-расмда келтирилган схема учун Rн юклама қаршилиги максимал қийматини аниқланг, бунда ток кўзгуси чиқиш токи қиймати кириш ток қийматидан 5 фоизга фарқ қилади ва бу нуқтани графикларда кўрсатинг.
Олинган натижалар асосида Iн=f(RН), Iн=f(URН), δ=f (RН) графикларини ҳосил қилинг.
Ҳисобот мазмуни:
- ишнинг мақсади.
- ўрганилган транзисторнинг параметрлари.
- лаборатория иши макетининг принципиал схемаси.
- бажарилаётган ишнинг ҳар бир босқичи учун – босқич номи ва олинган натижалар (жадвал, графиклар).
- олинган натижалар бўйича қисқача хулоса.
Назорат саволлари.
1. Майдоний транзистор (МТ) деб нимага айтилади ва нима учун уни униполяр транзистор деб ҳам аташади?
2. МТларнинг турларини келтиринг.
3. МТнинг қандай уланиш схемаларини биласиз?
4. МТ асосий иш режимларини айтинг.
5. Электрон кучайтиргичлар қайси белгиларига кўра таснифланадилар?
6. Кучайтиргичларнинг асосий характеристика ва параметрларини айтиб беринг. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари нимада?
7- ЛАБОРАТОИЯ ИШИ
Эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ этиш
Ишдан мақсад: Биполяр транзисторда ясалган эмиттер қайтаргич схемасини тадқиқ қилиш, NI Multisim дастурий миҳити ёрдамида дифференциал параметрларини ўлчаш, динамик характеристикаларини таҳлил қилиш.
Назарий маълумотлар
Эмиттер қайтаргич – биполяр транзисторга асосланган уч электродли фаол қурилмаларда кучланиш қайтаргичларининг бир тури.
Эмиттер қайтаргич- бу юқори ток кучайтириш коеффиценти билан характерланади, яъни бунда ток узатиш кучланиш коеффицентига яқин бўлади. Эмиттер қайтаргичнинг чиқиш қаршилиги кичик бўлиб унга нисбатан кириш қаршилиги эса каттадир. Кучайтиргич кенг частота диапозонига эга.
Эмиттер қайтаргичда транзистор умумий коллектор (УК) схемасига мувофиқ ёқилади. Яъни, коллектор одатда кучланиш манбасига уланади ва каскаднинг ишлаш пайтида ерга (Ground) нисбатан ўзгармасдир.
Эмиттер қайтаргичда кириш сигнали база орқали узатилади ва чиқиш сигнали эмиттердан олинади. Кириш ва чиқиш сигналларининг фазалари бир хил яъни кучайтиргич ўзгарувчан эмас.
Эмиттер қайтаргич паст юклама қаршилигига нисбатан юқори ички қаршиликка эга сигнал манбааларини таққослаш учун ишлатилади. Масалан, буфер кучайтиргич, дифференциал кириш каскадлари шунингдек чиқиш қувватини кучайтириш каскадлари каби кучатиргичларни ясашда қўлланилади.
Эмиттер қайтаргич схемаси қуйидаги 7.1 – расмда келтирилган булиб, эмиттер қайтаргич схемаси Е1 – кучланиш билан бошқарувчи ўзгармас манба, Е2 – ўзгармас потенциал кучланиш манбаси, RЭ – қаршилик, биполяр транзистор ва қийматларни ўлчаш учун ўлчов қурилмаларидан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |