Муаллифларнинг картография фанининг истиқболига тегишли фикр-мулоҳаза, истак ва тавсиялари ўз ифодасини топган. Рисола уч қисмдан иборат



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/37
Sana23.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#180752
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
geografik kartalar hududlar kozgusi mulohaza va tavsiyalar

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


21 
ГЕОГРАФИК КАРТАЛАР - ОЙНАИ ЖАҲОН, ЁХУД 
ГЛОБАЛ ЖАРАЁНЛАРНИ КАРТАЛАШТИРИШ 
ЗАРУРЛИГИ ХУСУСИДА
4
 
Кейинги 
йилларда 
"Глобализм", 
"Глобалистика", 
"Глобаллашув", "Глобал муаммолар" каби атама ва тушунчалар 
оммалашиб кетди. "Глобал" атамаси французча "Global" сўзидан 
келиб чиққан бўлиб, энг умумий, кўлами ва моҳияти жиҳатдан Ер 
шарига, яьни башариятга дахлдор бўлган муаммоларни ўз ичига 
оладиган тушунчадир. Ушбу муаммоларнинг аксарияти табиат ва 
инсон ўртасидаги муносабатлар оқибатидир. 
Глобаллашув жаҳон мамлакатлари ўртасидаги сиёсий, 
иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларнинг, айниқса, кейинги 
йилларда 
ахборот 
технологиялари 
тизимининг 
жадал 
ривожланиши оқибатида ҳозирги босқичда етиб келди. Шу боис 
XXI аср "ахборот технологиялари асри" деб тилга олинмоқда. 
Файласуфлар эса бугунги кунда Ер табиатини "ноосфера" ("ақл 
соҳаси") тараққиёт босқичига кирганлигини қайд килмокдалар (Иб. 
Каримов, 2007,19 бет). 
Глобаллашув жараёнининг илдизлари узоқ тарихий даврларга 
бориб тақалади. Фанда одамнинг биологик тур сифатида тўнғич 
ватани Африка қитьасининг тропик саванналари ҳисобланади. 
Ақлли одам (Ноmа sapiens) эса бундан 40 минг йил муқаддам 
шаклланади. Мазкур одамлар яшаш учун қулай шароит ва табиий 
бойликлар излаб янги ерларни ўзлаштиришга киришадилар. Бу 
жараён барча қуруқликларни (Антарктидадан ташқари) эгаллаш 
билан якун топади. Бу глобаллашув борасидаги дастлабки 
"қадамлар" бўлган. Бу жараён мамлакат, элатлар ўртасида савдо-
сотиқнинг йўлга қўйилиши билан янги поғонага кўтарилади. Буюк 
географик кашфиётлар (1492-1650) даври эса глобаллашув 
тарихида ўзига хос босқич бўлган. XIX асрнинг охирига келиб 
жаҳон бозорининг шаклланиши глобаллашув жараёнини янада 
кучайишига олиб келди. Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг 
мамлакатлараро сиёсий, иқтисодий, маданий алоқаларнинг йўлга 
қуйилиши ҳамда юзага келган халқаро бирлашма, уюшмалар бу 
4
Назаров И.Қ., Хидирова Г.Р., Ҳалимова Г.С. Географик карталар - ойнаи жаҳон, ёхуд глобал 
жараёнларни карталаштириш зарурлиги хусусида. Ўзбекистонда комплекс ва мавзули картага олиш: 
тарих, назария, методлар, амалиёт. Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси 
тизимидаги “Картография” илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси ташкил топганлигининг 80 йиллигига 
бағишланган илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент, 2014 йил. –Б. 41-45.


22 
борада янги даврни очиб берди. Айниқса, 1945 йилда "тинчлик 
уйи" деб тилга олинадиган Бирлашган миллатлар ташкилоти 
(БМТ)нинг ташкил этилиши, дунёвий муаммоларни ўрганиш ва 
уларнинг ечимини топиш йўлида қутлуғ қадам бўлди. Мазкур 
ташкилот 200 га яқин давлатларни бирлаштирган бўлиб, глобал 
муаммоларни ҳал қилиш йўлида самарали фаолият кўрсатиб 
келмоқда. Кейинги ўн йилликларда эса халқаро муносабатларнинг 
жадаллашуви 
ҳамда 
замонавий 
ахборот 
технологиялари 
тизимининг вужудга келиши глобаллашув жараёнини ҳозирги 
ҳолатга олиб келди, бу жараён бундан кейин ҳам узлуксиз 
жадаллашиб боради. Мазкур жараён инсоният учун бир томондан 
ижобий имкониятларни юзага келтираётган бўлса, иккинчи 

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish