35
этилади. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, оҳиста(тезкор) ҳал этишни
талаб этувчи оддий масалалар нисбатан кўп юзага келади. Демак, улар учун
тезкор қарор қабул қилинадиган, нисбатан қуйи бошқарув даражаси қабул
қилинади. Бошқарув
пайтида шунингдек, қабул қилинадиган қарорларни
амалга ошириш динамикасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу ҳол бошқарувга
вақтинчалик омил нуқ-таи назаридан қараш имконини беради
.
1.5 - расм. Бошқариш даражаларининг ўзаро таъсири
.
Тезкор бошқарув даражаси кўп марта қайтарилувчи вазифалар ва опера-
цияларини ҳал этишни ҳамда келадиган жорий ахборотлар ўзгаришини тез
қайд этишни таъминлайди. Мазкур даражада бажариладиган операциялар
ҳажми ҳам, бошқарув қарорларини қабул қилиш динамикаси ҳам етарлича
юқори. Уни кўпинча вазият ўзгаришига тез жавоб қайтариш зарурияти
туфайли тезкор бошқарув даражаси, деб ҳам юритишади.
Ўрта (тактик функционал) бошқарув
даражаси биринчи даражада
тайёрланган ахборотларни олдиндан таҳлил этишни талаб қиладиган
масалалар ечимини таъминлайди. Мазкур даражада бошқарувнинг таҳлил
вазифалари кенг аҳамиятга эга бўлади. Ҳал этиладиган масалалар ҳажми
камаяди, бироқ уларнинг мураккаблиги ошади. Айни пайтда керакли ечимни
36
ҳар доим ҳам тезкор ишлаб чиқиш имкони бўлмайди. Бунинг учун етмаган
маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш ва фикрлашга қўшимча вақт талаб
этилади. Бошқарув хабар келиб тушган вақтдан то қарор қабул қилиш ва уни
амалга оширгунча, шунингдек қарорни амалга ошириш вақтидан то унга
бўлган таъсирни қайд этгунча бўлган айрим оралиқ тўхталишлар
билан
боғлиқ.
Стратегик даража ташкилотнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига
эришишга йўналтирилган бошқарув қарорларини танлашни таъминлайди.
Мадомики, қабул қилинадиган қарорлар натижалари орадан узоқ вақт ўтгач
кўринар экан, ушбу даражада стратегик режалаштириш каби бошқарув
вазифалари муҳим аҳамиятга эга. Бошқарувнинг бошқа функциялари бу
даражада етарлича тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Кўпинча бошқарувнинг
стратегик даражаси стратегик ёки узоқ муддатли режалаштириш деб
юритилади. Ушбу даражада қабул қилинган қарорнинг ҳаққоннийлиги узоқ
вақт ўтгачгина ўз тасдиғини топиши мумкин. Қарор қабул қилиш маъсулияти
жуда катта. Бу математик ва махсус аппаратлардан фойдаланган ҳолдаги
таҳлил натижалари билангина эмас, шунингдек,
менежерларнинг касбий
интуицияси билан ҳам белгиланади.
Бошқарувнинг учта даражасидаги фаолият мазмуни 1.2-жадвалда
келтирилган.
Бошқарувнинг ҳар бир даражасидаги маълум бир меҳнат тақсимоти
бошқарув
қисмининг
алоҳида
элементларига
режалаштириш,
ташкиллаштириш, ҳисобга олиш ва назорат, баён этиш, таҳлил ва бошқарув
каби алоҳида вазифаларни бириктиришга олиб келади. Бу вазифалар турли
ҳажмда ва бошқарувнинг турли даражасида амалга оширилади. Уларнинг
айримлари ҳатто бошқарувнинг бирор бир даражасида ҳам амалга ошмаслиги
мумкин.
Ташкилотнинг
бошқарув қисмида вазифа элементларининг
мавжудлиги ахборот тизимларида тегишли кенжа тизимлар пайдо бўлишига
олиб келади.
Масалан, бошқарув вазифаси сифатида режалаштириш ва назоратнинг
номоён бўлиши ташкилотнинг ташкилий
таркибига тегишли таркибий
элементларини, унинг ахборот тизими доирасида эса режалаштириш ёки
назорат кенжа тизимларини ҳосил қилади. Уларнинг биринчиси бизнес-режа
ишлаб чиқариш, маркетинг тадқиқотлари, режалар, молиявий режалар ва
ҳоказолар шаклланишини, иккинчиси – назоратнинг ахборот кўмагини
таъминлайди.
1.2 - жадвал.
Бошқарувдаги уч даражанинг фаолият мазмуни.
Тавсиф
Юқори даража
¡
рта даража
Қуйи даража
1
2
3
4
Режалаштириш
Салмоқли
Ўртача
Энг кам
Назорат
Энг кам
Салмоқли
Салмоқли
37
Вақтинчалик
истиқбол
1 йилдан 5
йилгача
1 йилгача
Кунма-кун
Фаолият соҳаси
Ўта кенг
Тўлиқ функционал
соҳа
Битта функция ёки
вазифанинг бир қисми
Фаолият
мазмуни
Нисбатан таркиб-
сиз, чекланмаган
Ўртача чекланган
Ўта чекланган
Мураккаблик
даражаси
Жуда мураккаб,
кўп ўзгаришли
Камроқ мураккаб
ўзгаришли, кўпроқ
ҳолда аниқланишга
мойил
Оддий
Иш кўлами
Қийинлашган
Нисбатан камроқ
мураккаб
Нисбатан оддийроқ
Фаолият
натижалари
Режалар, чоралар
ва стратегия
Вазифаларни бажариш
жадвали
Тугал маҳсулот
Фойдаланиладига
н ахборот тури
Ташқи
Ички, анча аниқроқ
Ички,
илгаригиларидан, анча
аниқ
Фаолият тури
Ижодий ёндошув
Жавобгарлик,
ишонтириш, бажариш
қоби-лияти
Ишга лоиқайдлик,
самарадорлик
Бошқарув
фаолиятига
алоқадор шахслар
сони
Саноқли
Ўртача
Кўп
Бўлим ва бўлин-
маларнинг ўзаро
ҳаракати
Бўлинма
доирасида
Бўлим доираси
Бўлимлар
ўртасида
Ташкилот фаолият юритаётган иқтисод тармоғи ва бошқарув қисми
даражасига кўра, бошқарув объектидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот
ушбу бошқарув қисмига турли тезлик билан келиб тушади. Олайлик,
машинасозликда завод директори ишлаб чиқариш тўғрисида ҳар
куни цех
бошлиғидан ҳар смена ҳақида маълумот олади, мастер эса ушбу ишлаб
чиқаришни кузатади. Қурилишда ахборот олиш частотаси пастроқ. Масалан,
нефть-кимё тармоғидаги технологик жараёнларни бошқариш тўғрисида
гапирадиган бўлсак, у ерда ахборот доимий равишда келиб тушади.
Шундай қилиб миллий иқтисод тармоғининг турли бошқарув
даражасида бошқарув жараёни тўғрисида ахборот олиш дискретлиги
турличадир. Худди шунингдек, ташкилотнинг бошқарув
органи томонидан
мақсадга мувофиқ ушбу жараённи тузатиш зарурияти ахборот олиш
частотасига кўра юзага келади ёки келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: