Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Ахборот тизимларида маълумотлар базаси



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

7.4.1. Ахборот тизимларида маълумотлар базаси 
Инсоннинг кундалик меҳнат фаолияти ташқи муҳит тўғрисидаги 
ахборотларни қабул қилиш ва тўплаш, турли масалаларни ечиш учун зарур 
бўлган маълумотларни аниқлаш, қайта ишлаш каби амалларни бажариш 
билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли, ҳам юқоридаги амаллар мажмуаси, уларни 
татбиқ этиш усулларини воситалари ахборот тизимларини (АТ) яратиш учун 
асос бўлиб хизмат қилади. 
Ахборот тизимларининг асосий мақсади фойдаланувчиларни тегишли 
соҳага таалуқли бўлган ахборот билан таъминлашига қаратилган. 
1.22- жадвал 


222 
ЭҲМларнинг 
яратилиши 
натижасида 
автоматлаштирилган 
ахборот 
тизимларини (ААТ) ҳосил қилиш имкониятлари пайдо бўлди. 
Ҳозирги кунда ААТнинг ривожланиши икки йўналишда олиб 
борилмоқда. 
Биринчи йўналиш – автоном файллар асосида ахборот 
тизимларини ҳосил қилиш
. Бундай АТнинг имконият доиралари 
чегараланган ва оддий тузилишига эга. Улар автоном файллар тўпламини 
қайта ишлаш ҳамда хужжатларни чиқариш амалларини бажарадиган 
дастурлар мажмуасидан ташкил топади. Бундай тизимлар қуйидаги 
камчиликларна эга: 
- маълумотларнинг такрорланиши; 
- файлларни юритиш мураккаблиги; 
- файлларнинг биргаликда ишлаши қийинлиги; 
- дастурларнинг маълумотларга боғлиқлиги ва бошқалар. 
Иккинчи йўналиш - маълумотлар базасини ҳосил қилиш

Маълумотлар базаси асосида ҳосил қилинган АТ фойдаланувчилар 
мажмуасига хизмат кўрсатади ва юқорида кўрсатилган тизимлар жуда кенг 
тарқалмоқда. 
ААТнинг фаолияти ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш билан 
боғлиқ. Тизимга киритилаётган ва фойдаланувчига берилаётган ахборотлар 
хужжатлар кўринишда шаклланади. Шу сабабли ҳам хужжат моддий объект 
ҳисобланади ва маълум бир тартиб асосида расмийлаштирилган ахборотлар 
тўпламидан иборат бўлади. 
ААТда ахборот манбаи сифатида одамлар ва техник воситалар 
ҳисобланса, истеъмолчи сифатида турли фойдаланувчиларни уч гуруҳга 
ажратиш мумкин: тизимнинг маъмурияти, дастурчилар ва охирги 
истеъмолчилар. 
Фойдаланувчиларнинг ААТ га мурожаати талаб асосида амалга 
оширилади. Талаб-мавсумлаштирилган хабар бўлиб, унда тегишли 
маълумотларни қидириш шартлари ва улар устидан бажарилиши лозим 
бўлган вазифалар кўрсатилади. 
Талабларни қабул қилиш ва киритиш, кўрсатилган амалларни 
бажариш, тегишли маълумотларни тайёрлаш ва хужжат кўринишда 
фойдаланувчига тақдим қилиш ҳар қандай ААТ иш фаолиятининг асосий 
босқичлари ҳисобланади. 
Ҳозирги кунда ААТлар инсон фаолиятнинг турли соҳаларида, масалан, 
халқ хўжалиги тармоқларини бошқаришда, илмий-тадқиқот ишлари 
бошқаришда, маъриф соҳасида лойиҳалаштиришда қўлланилмоқда. Бунда 
қуйидаги икки усулнинг биридан фойдаланилади. 
1. 
ААТдан автоном фойдаланиш. Бунда ААТ бошқа тизим таркибига 
кирмайди ва мустақил фаолият кўрсатади. Бунга, масалан, тайёра ва темир 
йўл чипталарини сотиш тизимлари («Сирена», «Экспресс»), талаб бўйича 
тегишли хужжатларни тайёрловчи ахборот -қидириш тизимлари ва бошқалар 
мисол бўлади. 
2. 
ААТ дан юқори даражали бошқариш тизимининг таркибий қисми 
сифатида фойдаланиш. Бунда ҳосил қилинган чиқувчи маълумотлардан 


223 
тизимнинг бошқа элементлари фаолиятида ҳам қўлланилади. Бундай ААТга, 
масалан, 
ахборот 

ўқитиш 
тизимлари
лойиҳалаштиришнинг 
автоматлаштирилган тизимлари, автоматлаштирилган бошқариш тизимлари 
мисол бўлади. 
Ахборот тизимларини бир қанча белгиларга кўра туркумларга 
ажратиш мумкин. 1.49- расмда ААТни туркумлашнинг асосий белгилари 
кўрсатилган. 
Ҳужжатли ахборот қидириш тизими (ҲАҚТ) ҳужжатлаштирилган 
маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашни амалга оширади. Кутубхона 
фаолиятининг автоматлаштирилган тизими ҲАҚТ га мисол бўлади. 
Фактографик ахборот қидириш тизими (ФАҚТ) рақамли ва матнли 
маълумотларни сақлашда ва қайта ишлашда қўлланилади. Ташкил 
қилинаётган ААТнинг асосий қисми ФАҚТ туридаги тизимга мисол бўлади. 
Маълумотларни ишлаб усулига кўра ААТ икки қисмга: ахборот -
маълумотнома 
тизими 
(АМТ) 
ва 
маълумотларни 
ишлашнинг 
автоматлаштирилган тизими (МИАТ)га бўлинади. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish