Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Автоматлашган лойиҳалаш тизими



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

5.2.3. Автоматлашган лойиҳалаш тизими 
 
 
Бундан 60 йил муқаддам пайдо бўлган автоматлашган лойиҳалаш 
тизими (АЛТ) ўз мазмунини ўзгартириб, узлуксиз тадрижий ривожланди. 
Дастлаб у тугал автоматлар методининг структурали таҳлили билан боғланди. 
Кейинчалик асосий эътибор автоматлашган лойиҳалашга қаратилди.
Лойиҳа – конструкторлик ишининг асосий турлари қуйидагича: 
бевосита лойиҳалаш, чизиб-ёзиш, экспериментлаш, тузатишлар киритиш ва 
ҳоказо. Бунда ишлаб чиқишга кетадиган вақтнинг яримини ҳужжатларни 
тайёрлаш, схема, чизмаларни чизиш ва тайёрлаш, уларни таҳрир этиш ва 
тўғрилашга кетади

Лойиҳалаш жараёнида жуда улкан график ахборотни қайта ишлашга 


146 
тўғри келади. Уни яратиш ва қайта ишлаш икки таркибий қисм: бир томондан 
системали ва мантиқий лойиҳалаш ва иккинчи томондан конструкторлик 
лойиҳалаши ҳамда чизмачиликдан ташкил топади. Бу иккала босқич жуда 
майда ишларни ўз ичига оладики, улар автоматлаштирилиши мумкин. 
Айниқса иккинчи, босқичда майда ишлар ҳажми анча кўп.
Лойиҳалаш жараёни нафақат ишлаб чиқарувчи томонидан айрим янги 
ахборотни яратишни, балки лойиҳалаш мақсадларини ўрганишни ўз ичига 
олувчи муаммони таҳлил этиш, танқидий параметрларни аниқлаш ва мавжуд 
омилларни ҳисобга олиш, кўзда тутилган мақсадлар, лойиҳалашни танлаш, 
боғлиқ жойлар ва компонентларни ҳисоб-китоб қилиш, алоҳида жараёнларни 
моделлаш, натижаларни у ёки бу шаклда намойиш этишни ҳам ўз ичига олади. 
Бу барча босқичлар автоматлашган лойиҳалаш мазмунини ташкил этади.
Автоматлашган лойиҳалашни ЭҲМни дастурий ва техник таъминлаш 
соҳасидаги зарур илмий ва техник билимларни ўз ичига олувчи соҳа сифатида 
ҳам, ЭҲМдан фойдаланилган ҳолда техник тизимларни лойиҳалаш, 
ривожлантириш ва амалга ошириш методологияси деб ҳам айтиш мумкин.
АЛТ юқори малакали катта меҳнатни талаб этувчи мураккаб дастурий – 
техник комплексларни ўзида намоён этади. Кўпгина саноат АЛТларининг 
қиймати миллионлаб доллар туриши бежиз эмас. Хатто шахсий компьютердан 
фойдаланилган ҳолда шахсий ҳисоблашга йўналтирилган АЛТ ҳам анча 
қиммат туради. Масалан, АЛТнинг Avto Disk фирмаси ишлаб чиққан Avto 
CAD пакети версия нархи 4000 доллар туради.
Белгиланган мақсадлар ва чекланишларни қондирувчи янги маҳсулот 
яратиш вазифаси қўйилган ҳар бир жойда шундан фойдаланиш мумкин. 
Ҳозирги пайтда АЛТ машинасозлик ва радиоэлектроника каби соҳаларда энг 
кўп тарқалган. Бироқ АЛТдан янги намунадаги технологиялар яратиладиган 
бошқа кўплаб саноат тармоқларида фойдаланиш мумкин. Шу боис АЛТ 
қурилишда ҳам, ўйинчоқлар ишлаб чиқаришда ҳам, нозик автоматлашган 
тизимлар архитектурасини лойиҳалашда ҳам бир хил муваффақият билан 
қўлланилади. 
Халқ ҳўжалигининг турли тармоқлари учун АЛТни лойиҳалаш 
жараёнлари жуда кўплаб умумий хусусиятларга эга. Автоматлашган 
лойиҳалашга бундай қараш ягона тамойиллар тизимини ишлаб чиқиш учун 
асос яратади. 
Бундан ташқари, турли соҳаларнинг ўзаро бир-бирини бойитиши жуда 
фойдали. Бир соҳада тўпланган лойиҳалашнинг оқилона қоида ва усуллари 
бошқаларида муваффақият билан фойдаланиши мумкин. Шу муносабат билан 
лойиҳалаш учун зарур бўлган муҳандислик билимларининг маълумотлар 
банкини яратиш ва ривожлантириш долзарб бўлиб қолмоқда. Бундай банкни 
яратиш сунъий интеллект ва эксперт тизимлар муаммолари билан яқиндан 
боғлиқ. АЛТнинг келажаги шахсий компьютерлар ривожланиши билан 
алоқадор. Албатта, ўта мураккаб бўлган объектларни, масалан, атом 
электростанциялари, космик кемалар кабиларни лойиҳалаш вазифаси доимо 
мавжуд бўлади ва улар СуперЭҲМларни лойиҳалашни талаб этади. Бироқ, 


147 
жуда кўплаб бошқа вазифалар ҳам борки, уларни шахсий компьютерлар ҳам 
ҳал қила олади. Бундан ташқари зарурият туғилганда шахсий компьютерлар 
лойиҳалаш вазифалари ишланмачилар жамоаси мувофиқлашувини талаб этса, 
локал тармоқларга боғланиши мумкин. 
Ҳозирги пайтда автоматлашган лойиҳалаш тизимлари турли соҳалардаги 
лойиҳалаш ишларини амалга ошириш учун кенг истеъмолчилар оммасига 
мўлжаллаб ишлаб чиқилмоқда. АЛТ пакетларининг ривожланиши туфайли 
ярим экранли меню асосидаги интерфейс, икки ва уч ўлчовли графикдан 
фойдаланилмоқда, синтезлашган объектларни моделлаш ва тестлаш
воситалари билан таъминланган. 
АЛТнинг ўзига хос томони - бу турдаги тизимлар компонентлари 
таркибига махсус талаблардир. АЛТ лойиҳалаш бўйича мутахассислар 
фойдаланиши учун белгиланган экан, улар лойиҳачининг ЭҲМ билан 
мулоқотида махсус ривожланган воситаларга эга бўлиши лозим. 
АЛТнинг техник воситалари таркиби иктисослашган ва лойиҳалаш 
жараёнида талаб этиладиган барча қурилмаларни(график ахборотни ҳисоблаш 
қурилмалари, график ва алифболи-рақамли дисплейлар) қамраб олади.
АЛТдан қурилма воситаси сифатида фойдаланиш махсус лойиҳалаш 
мутахассисларини тайёрлашни талаб этади.
АЛТни қўллашнинг энг кўп тарқалган соҳалари қўйидагилардир:
лойиҳалаш жараёнида илмий тадқиқотларни автоматлаштириш; 
маҳсулотларни синтез қилиш вазифалари; 
шаклларни лойиҳалаш, жамлаш, белгилаш; 
фойдаланишда объектларни моделлаш; 
муҳандислик-техник ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар; 
лойиҳали ҳужжатларни тайёрлаб чиқариш; 
сметалар ҳисоб-китобини автоматлаштириш; 
технологик ҳужжатларни (маршрутлар, хариталар, қайта ишлаш 
режимлари) тайёрлаб чиқариш; 
рақамли дастурий бошқарув (АЛТ)га эга станоклар учун дастурларни 
шакллантириш. 
Бугунги лойиҳалаш амалий дастурлар пакетлари (АДП) жуда 
самаралидир, чунки улар конкрет лойиҳа талабларига мувофиқ турли 
компонентларни ўрнатиш, бошқа жойга кўчириш ва қайта тақсимлаш 
имкониятини таъминлайди. Улар лойиҳа ишлаб чиқувчига кенг кўламда 
ҳаракатлар эркинлигини беради ва оптимал вариантни олиш вақтини анча 
қисқартиради. Масалан, Math Soft фирмасининг Math CAD пакети интерактив 
режимда дисплей экранида қулай вазифаларни амалга ошириш, таҳрир қилиш 
ва акс эттириш, шунингдек таҳлилий ёки график шаклда берилган 
тенгламаларни ечишга имкон яратади. Яратилган графикларга исталган 
тушунтирувчи матн киритилиши мумкин, графикларнинг ўзи эса маълумотлар 
базасида сақланади ва исталган матнли ҳужжатда кейинчалик ҳам мавжуд 
бўлади. Math CAD тизими тригонометрик функцияларга эга бўлиб, масалан, 


148 
Сu халқаро тизимидан фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари 
қурилган синтаксик анализатори киритилаётган формулаларнинг синтаксик 
жиҳатдан тўғрилигини текширади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish