Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

ахборот қийматини 
(фойдалилигини) белгиловчи 
ахборот эҳтиёжларини харидлаш даражасига;
б) манфатига, яъни умуман иқтисодий самарадорликни оширишга; 
в) ҳаражатларга, яъни ахборот ҳажми билан белгиланадиган ахборот 
қийматига. Ахборотнинг сифат хусусиятлари(фойдалилиги)га: тўлақонлилик, 


12 
қабул қилишнинг бемалоллиги, долзарблик ҳозиржавоблик, аниқлилик ва 
ҳоказолар киради. 
1.2.4. Ахборотнинг сифат хусусиятлари 
 
Ахборот ва товарлар сифатидаги буюм-нарсалар объектининг умумий ва 
фарқли хусусиятлари мавжуд. 
1. 
Тўлақонлилик.
Ахборот тўлақонлилиги объект фаолиятининг у ёки бу 
томонларининг миқдорий ва сифат параметрларини аниқ белгилаш ҳамда мос 
қарорларни ишлаб чиқаришда ифодаланилади. 
Ахборотнинг нотўлақонлилиги қарорлар қабул қилишда хатоларга олиб 
келиши мумкин.
2. 
Ишончлилик
қабул қилинадиган қарорлар самарадорлиги сақланадиган 
етиб келган ва натижавий ахборотларда муайян даражада бузилишларга йўл 
қўяди.
3. Ахборотни қабул қилишнинг 
бемалоллиги
вақт бирлигида 
маълумотларни қабул қилиш тезлиги билан белгилади. Шу боис ҳам 
маълумотлар кўпроқ жадвал шаклида берилади, у нафақат ахборот мазмунини 
очиб беради, балки енгил қабул қилинади ҳам. 
4. Маълумотларнинг 
долзарблилиги
муайян вақт мобайнида аниқ 
вазифани амалга ошириш учун яроқлилигини ифодалайди. Шу боис ҳам 
долзарблилик, ҳозиржавоблилик ва тезкорлик ахборотга хос хусусиятлардир. 
5. 
Кечикмаслик
ахборотнинг қулай ёки белгиланган вақтда келиб 
тушишини англатади. Бу талабни бузиш ахборотни қадрсизлантиради. 
6. 
Аниқлилик
унинг тўғрилигини, деталлаштириш даражасини англатади. 
Ахборотнинг аниқлилиги унинг барча истеъмолчилар томонидан бир хил 
қабул қилинишини таъминлайди. 
7. 
Тезкорлик
вақт ўтгач ахборот эскириши ва долзарблилигини йўқо-
тишини акс эттиради.
Ахборотнинг ўз вақтида қабул қилинмаслиги қарор қабул қилишни 
кечиктиради, оқибатда қабул қилинаётган қарорлар ўзгарувчан шароитда 
талабга жавоб бермайди. Ахборот қанчалик тезкор бўлса, у шунчалик 
қимматли бўлади. 
Ахборотнинг қадрлилиги аниқлик даражаси ошгани сайин ёки хабар 
қилинаётган ва аниқ натижалар ўртасидаги фарқ камайганда тез кўтарилади. 
Тўлиқроқ ва ишончли ахборот тўғри қарорни қабул қилишни таъминлайди.
Ахборот тизимларининг муҳим афзаллиги шундаки, ундан фойдаланилган 
сари қайта ишлаш вақти камаяди. Энг кам, ўртача энг кўп ахборот муддати 
борасида тушунча бор. Энг кам муддат-хисобот даврининг ярми ҳамда қайта 
ишлашдаги ушланиб қолишга тенг; ўртача-қайта ишлаш даврлари ўртасидаги 
ярим интервал ҳамда қайта ишлашга ушланиб қолишга тенг; энг кўп муддат 
бир интервал ҳамда ярим ҳисобот даврига тенг. 
Ахборотнинг қиммати ушланиб қолиш вақти ошиши билан камаяди, шу 
туфайли ахборот эскиради. 


13 
Ҳар қандай четланишларга(оғишга) дарҳол таьсирланувчи ахборот тизими 
аниқ вақт тизимида амал қилувчи тизим деб ҳисобланади. Бу тизим 
маьлумотларни кўп ушланмаган ҳолда олади, қайта ишлайди ва узатади. Шу 
боис дарҳол зарур чораларни кўриш мумкин. 
Ахборотни қайта ишлашда ушланиб қолиш камайганда, биринчидан
қарорлар олдинроқ қабул қилиниши мумкин, иккинчидан, унинг мазмуни 
яхшиланилади. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish