164
5.5.3. АКТ технологик жараёнининг таркибий модели
Технологик жараёнлар элементлари фаолият кўрсатиши билан биргалик-
да ушбу ўзаро алоқалар ахборотлашган жамиятда иш ўрнининг
таркибий
моделини ташкил қилади. Келтирилган белгилардан келиб чиққан ҳолда
i
-иш
жойи технологик жараёни тизими фаолият кўрсатиш белгиларининг мажмуи
бўйича таркибий тизимлаштиришни амалга оширамиз:
RM
i
= { P, S, I, --, ~, }
(12)
Ушбу тўпламга асосланган ҳолда иш жойи технологик жараёнларининг
таркибий тизимлаштирилиши 2-жадвалда келтирилган. Жадвалдан кўриниб
турибдики, мослашиш, аъзо бўлишлик, бирга бўлиш ва яралиш тамойилла-
ридан фойдаланиб ҳамда улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни уйғунлаштирган
ҳолда ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларидан иш
жойларида кенг
фойдаланиш жараёнининг технологик таркибини таснифловчи 24 та таркибий
формула юзага келди.
Юқорида келтирилган тамойиллардан фойдаланган ҳолда таркибий эле-
ментлар орасидаги алоқаларни комбинациялаш натижасида иш жойидаги жа-
раёнларнинг таркибий формулаларини еттита гуруҳга ажратиш имкони мав-
жуд. Ҳар бир кейинги формула гуруҳи ахборот-коммуникациялар бизнеси то-
варлари асосида янада мукаммалроқ бўлган иш жойларини таркибий жиҳат-
дан тавсифлаб беради.
Ахборот-коммуникациялар бизнеси товарлари асосида технологик жара-
ёнларни автоматлаштириш қуйидаги тенденциялар билан ифодаланади:
илмий-техникавий ресурсларни давлат миқёсига олиб чиқувчи
CD-ROM технологияларнинг тезкор ривожланиши;
ахборот ресурсларининг локал ва глобал телекоммуникация
технология-лари ҳисобига янада шаклланиши;
корхона, ҳудуд ва ҳудудлараро миқиёсда ахборотларни қайта
ишлашни автоматлаштиришнинг комплекслилиги;
ахборот ресурсларини қайта ишлаш ва сақлашнинг янги
воситалари
пайдо
бўлиши,
мавжудларининг
таснифларини
янада
мукаммаллаштириш;
ахборотларни
қайта
ишлашнинг
автоматлаштирилган
жараёнларида иштирок этаётган фойдаланувчилар сафининг кенгайиши.
Ахборот ресурсларининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолият
турларини ва ушбу фаолиятни меҳнат воситаси ва
предметлари билан таъ-
минлашни ахборотлар индустрияси таркибига киритиш керак. Чунки, ахборот
маҳсулотларини қайта ишлаш воситаларининг ривожланиб бориш жараёни
меҳнат унумдорлигини бир неча баробар оширади ҳамда ахборотлар соҳасида
банд бўлган меҳнат ресурсларининг ўсиши даражасини барқарорлаштиради.
Элементларнинг ўзаро алоқаси ва муносабатини ифодаловчи тизим
тар-кибини тадқиқ қилиш таклиф қилинган тизим элементларини синтез
қилиш-нинг объектив асоси ҳисобланади. Тизимни тадқиқ
этишнинг асосий
вазифаси тизимга таъсир қилаётган элементларнинг ўзаро алоқадорлигини
165
кўрсатиб беришдир. Ҳар бир иш жойининг элементлари аниқ сон билан
ифодаланиши мумкин. Иш жойи элементлари турли хил хусусиятларга эга
бўлганлиги учун, ҳамда уларнинг тизимга кўрсатаётган
таъсир даражасини
аниқлаш мақсадида уларни бир хил шароитда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ
бўлур эди. Бунинг учун
Р
,
S
,
I
кўрсаткичлар бир хил ўлчамда ёки умуман
ўлчамсиз бўлиши керак. Бир хил шартларга бўйсиниш
уларга битта ягона
тизим сифатида ёндошишга асос бўлади.
Тизимлаштириш асосида барча иш жойларидаги жараёнлар тўртта
турга ажратилган: бир босқичли, нодаврий, даврий, узлуксиз. Ахборотлашган
жамиятдаги энг мукаммал иш жойида ишлаб чиқариш таркибий элементлари
фаолият кўрсатишнинг энг мувофиқлашган даражасига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: