Муаллиф: Наргиза Умарова


UzAnalytics сайти таҳририяти Бахтиёр Эргашевга мазкур интервью учун миннатдорлик билдиради



Download 280,15 Kb.
bet23/43
Sana24.02.2022
Hajmi280,15 Kb.
#219771
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
уз аналитикаси

UzAnalytics сайти таҳририяти Бахтиёр Эргашевга мазкур интервью учун миннатдорлик билдиради.
Қандай қилиб Ўзбекистон Хитойнинг Марказий Осиёдаги устувор ҳамкорига айланиб бормоқда?

Яқин истиқболда Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар кенгайиши кенг миқёсга чиқиши мумкин. Бу айни босқичда Пекин билан Тошкентнинг стратегик манфаатлари ўзаро мос тушаётгани билан боғлиқ – иккала томон ҳам Ўзбекистоннинг минтақадаги кучи мустаҳкамланишидан манфаатдор. Бу Ўзбекистонга ўз иқтисодий аҳволини мустаҳкамлашга, 34 миллионлик аҳолиси фаровон яшашига шароит яратиш учун керак. Хитой учун Ўзбекистоннинг кучайиши Марказий Осиёда минтақасида мувозанат сақлаш ва буюк давлатлар ўртасида устомонлик билан ҳаракат қилиш учун керак, дея қайд этилган CAAN нашрида чоп этилган мақолада.
Бундай қалин шериклик мева бера бошлади. 5 – 6 йил муқаддам Ўзбекистон Марказий Осиёдаги Хитойга энг кам даражада боғлиқ бўлган мамлакат ҳисобланар эди. Бугунги кунда эса ўзаро ҳамкорлик даражаси ортиб, Тошкент учун Хитой инвестиция ва кредитлари тобора кўпроқ аҳамият касб этмоқда.
Си Цзинпиннинг Торшкентга сафари чоғида Ўзбекистон билан Хитой ўртасида янги битимларга қўл қўйилиши кутилмоқда. Ўтган йил охирида ушбу сафарга ҳозирлик кўрилаётгани эълон қилинган эди.
Аввал иқтисод
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатлар кенгайиши драйвери – ҳаракатлантирувчи кучи савдо-сотиқ ва иқтисодий соҳа бўлиб турибди. Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шеригига айланди ва шу мавқени сақлаб қолаётир. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, республиканинг Хитой билан 2019 йилдаги ташқи савдо айланмаси 7,62 миллиард АҚШ доллари бўлди ва бу 2018 йилга нисбатан 18,5 фоиз кўпдир. Ҳозирча Хитой савдо ҳажми бўйича Россиядан бир оз олдинда бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 16,8 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Ундан кейин Россия (14,8 фоиз), Коғоғистон (7,3 фоиз), Корея Республикаси (5,8 фоиз), Туркия (5,2 фоиз), Қирғизистон (2,4 фоиз) ва Германия (2,1 фоиз) бормоқда.
Ўзбекистоннинг Хитойга экспорти ортмоқда, бироқ экспортнинг асосий қисмини ҳозирча стратегик хом ашё: табиий газ, уран, мис, пахта ва минерал ўғитлар ташкил қиляпти. Ушбу товарлар орасида энг муҳим ўринни табиий газ эгаллайди, Табиий газ бўйича 2011 йилда имзоланган икки томонлама олди-сотди шартномага кўра, ХХРга уни етказиб бериш 25 йилга мўлжалланган.
Ўзбекистон маҳсулотларининг Хитойга экспорти ҳажми ортишига давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ушбу соҳани шахсан назорат қилаётгани ёрдам бермоқда. Масалан, Ўзбекистонда президент кўмагида Хитой билан электрон савдо-сотиқ жадал тус олмоқда. Ўтган йил октябрида Ўзбекистонда Хитойнинг “Alibaba” савдо платформасини давлат рўйхатидан ўтказиш соддалаштирилган эди. Ўзбекистоннинг бир қандолатчилик компанияси ушбу платформа билан биринчилардан бўлиб 3 миллион АҚШ долларилик экспорт шартномасини имзолади.
Умуман олганда, Хитой билан ҳамкорлик кўп жиҳатдан президентнинг шахсий кўмаги сабаб чуқурлашиб бормоқда. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши биланоқ барча глобал ва минтақавий ўйинчилар билан ташқи сиёсий алоқаларни кучайтиришга қарор қилди. Илгари Хитой компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётининг фақат бир неча секторида фаолият юритаётган эди, холос.
Тошкент пандемия даврида Хитой йўналишидаги сиёсатини янада фаоллаштира бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 14 октябрида йиғилиш ўтказиб, вилоятлар раҳбарларини Хитой билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш суст кетаётганини танқид қилган эди. Айни чоқда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига Хитойдан тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишга йўналтирилган янги лойиҳалар ишлаб чиқишга топшириқ берилди.
Бундан ташқари, биринчи навбатда савдо-сотиқ алоқаларини кенгайтириш мақсадида 2020 йил октябрида Ўзбекистон Гуанчжоу шаҳрида бош консуллигини очди. У Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги бунақа шаклдаги иккинчи ваколатхонасидир, илк ваколатхона Шанҳай шаҳрида фаолият кўрсатмоқда. Томонлар бош консуллик очилиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тараққиётига қўшимча туртки беришини, Ўзбекистон вилоятлари билан Хитойнинг жанубий вилоятлари ўртасидаги товар айланмаси ошишини кутмоқда.
Бундан ташқари, Тошкент (Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳам шу қаторда) Пекин билан Ўзбекистонда коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Музокара вақтида қайд этилишича, клиник синовлар муваффақиятли якун топган тақдирда Ўзбекистон вакцинани ўз муддатида ва арзон нархда сотиб олиш учун устуворликка эга бўлади.

Download 280,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish