1. 2019 йил 1 март куни соат 09-00ларда Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости катта инспектори Т.Тожибоев томонидан пост орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси (30.09.1958 йилда Сўх туманида туғилган, миллати тожик, оилали, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, паспорт рақами АА 3165449, Фарғона вилояти Сўх тумани Мулгон қишлоғи рақамсиз уйда яшовчи) Нарзиддинов Нарзидин Чироғидинович бошқарувидаги Нексия русумли 40С088ВA давлат белгили автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, автомашина орқа ўриндиғи устидаги сумка ичига ҳамда автомашина юкхонасидаги полик остига яшириб жойланган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маьлум қилинмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 1 100 000 сўмлик 11 дона хар бири 5 литр хажмли жами 55 литр “ПИР” номли ароқ махсулотларини божхона назоратидан яшириб олиб ўтаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
2. 2019 йил 24 март куни соат 19-00да Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона пости инспектори Ш.Хасанов томонидан, “Доут-ота” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга кириб келган “Нексия” русумли, давлат рақами 75U219FA бўлган автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, унда Ўзбекистон фуқароси (паспорт: АA 8139720, 01.04.1993 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, сўзидан судланмаган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Деҳлавий кўчаси, 20 уй, 4 хона) Камолов Аббос Рахматуллаевич, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳар хил турдаги жами 87 дона парфюмерия маҳсулот (25 дона атир ва 62 дона атир пробник)ларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз Россиядан Ўзбекистонга олиб келаётганлиги аниқланди.
3. 2019 йил 25 март куни соат 11-00да Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона пости катта инспектори Ш.Жуманиязова томонидан, “Доут-ота” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга кириб келган “Лада Ларгус” русумли, давлат рақами 80U558MA бўлган автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида унда Ўзбекистон фуқароси (паспорт: АА 9126404, 17.10.1953 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, сўзидан судланмаган, Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Халач қишлоғи) Разаков Яраш Останович, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳар хил турдаги жами 93 дона парфюмерия маҳсулот(4 дона эркаклар атири, 10 дона крем,7 дона аёллар атири, 5 дона тиш пастаси, 5 дона тиш щёткаси, 6 дона скраб для лица, 3 дона пена для умывания, 3 дона тоник для лица, 12 дона совун, 10 дона туш, 7 дона крем для глаз, 10 дона лак, 9 дона гель для душа, 3 дона шампунь)ларини, ҳеч қандай ҳужжатларсиз Россиядан Ўзбекистонга олиб келаётганлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |