9. 2020 йил 31 август куни соат 20-00да, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости катта инспектори Б.Ишанходжаев томонидан, кичик инспектор-кинолог У.Муҳиров иштиро-кида, Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш учун “С.Нажимов” чегара божхона постига “Mercedes-Benz 2541” русумли, давлат рақами 510IIZ13 ва тиркама рақами 250IВZ13 бўлган автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган Қозоғистон фуқароси (11.04.1987 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, вақтинча ишсиз, паспорти N11538248, 31.01.2018 йилда Қозоғистон Адлия вазирлиги томонидан берилган, Қозоғистон, Туркистон вилояти, Чимкент шаҳри, Ал-Фаробий кўчаси, 10-уйда яшовчи) Султаншиков Искандаршикнинг автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказил-ганида, автоулов кабинасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинма-ган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 10 000 000 сўмлик, 40 қути “Lianhua Qingwen Jiaonang” номли дори воситаларини Қозоғистон-дан Ўзбекистонга олиб ўтаётганлиги аниқланди.
10. 2020 йил 1 сентябрь куни соат 13-30да Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Хўжайли” чегара божхона пости Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими катта тезкор вакили А.Турдаков, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими катта тезкор вакили М.Эгамбердиев ҳамда “Доут-ота” чегара божхона пости катта инспектор К.Режебов ва постнинг кичик инспектор-кинологи Ж.Қарлыбаевлар томонидан, “Доут-ота” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга кириб келган, “DAF” русумли, давлат рақамли белгиси F00361/ED833 бўлган юк автотранспорт воситасини бошқариб келган Беларуссия фуқароси (паспорт: MC3237619, 28.12.1966 йилда Беларуссия Республикасида туғилган, миллати беларусь, маълумоти ўрта-махсус, оилали, JSC "Ariatrans" да ҳайдовчи, муқаддам судланмаган, Беларуссия Республикаси, Могилевская вилояти Кировский тумани Д.Охотичи кўчаси, рақамсиз ўй) Пархамович Роман Аркадьевич бошқарувидаги юк автотранспорт воситасининг салон қисмида умумий қиймати 13 414 000 сўмлик дори воситалари:
1) 93 000 сўмлик, 31 қути, ичида 200 драже 50мгдан “Аскорбиновая кислота”;
2) 400 000 сўмлик, 8 пачка, 20 таблекали “Нейробион”;
3) 720 000 сўмлик, 36 конвалюта, 50 таблеткали “Пентовит”;
4) 1 2150 000 сўмлик, 27 пачка, ҳар бир пачкасида 2 дона шприцли “Клексан 6000 АНТИ-ХА МЕ 0,6 мл”;
5) 51 000 сўмлик, 17 қути, ичида 40 драже “Аскорбиновая кислота с глюкозой 100мг” номли дори воситаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Россиядан Ўзбекистонга олиб келаётганлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |