Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти
Бухоро шахар ИИБ бошлиғи номига.
Бухоро шахар Жаннафархона кўчаси
47-уйда яшовчи 1959-йил 12-апрелда туғилган
Қаххоров Ибодулла Атаевич номмидан ариза.
АРИЗА Ушбу аризамни ёзиб маълум қиламанки 2021-йил тахминан март ойининг бошларида Бухоро шахар 5-нохияда яшовчи фуқоро Алимова Гулнора орқали Бухоро вилоят Рўметан туман Чилонғи Тошработ МФЙ араблар қишлоғидаги 68-уйда яшовчи фуқоро Алланазаров Давронбек билан танишдим. Қисқаси мен волфрам моддасидан тайёрланган электр чироқларига ишлатиладиган пуржинкалар борлигини ва уни сотишим кераклигини унга айтдим. Бу пуржинкаларни Жамол исмли Грузядан келган бир таниш фуқоро менга қарз эвазига қолдирган деб тушунтирдим.
Волфрам симларни хужжати йўқ. Ўзбекистонда бу симлар ишлатилинмайди, керак эмас. Ўзбекистондан олиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб давлат божларини тўлаб қонуний равишда олиб чиқиш керак деб мана шу масалани уни олдига қўйдим. Давронбек мен ўзимни акахонларим бор. Хужжатни ўзим тайёрлайман деб мени ишончимга кирди ва мени ишончимни сув истемол қилди. Волфрам симларини хужжатини ўзим тайёрлайман олиб кел деди ва март ойининг бошларида шимолий Нохия бозорчасининг олдида кундузи соат 10 да мени олдимга молни олиб чиқ деб телефон қилиб божхона ходимлари давлат хавфсизлиги ходимлари ва бошқа давлат ходимлари билан биргаликда мени қўлимдан мана шу симларни тортиб олди ва х.казо. маъмурий суд орқали мени қўлимдаги мол мусодара қилинди. 530.000 сўм жарима белгиланди. Мен 530.000 сўм жаримани тўладим. Лекин бу ишни тинчиб кетса керак деб ўйладим. Алламуродов Давронбек мен билан танишганидан бир неча кун олдин Алимова Гулноранинг ишончига кириб алдов йўли билан мен сени молларингни сотиб бераман деб 10.000.000 сўмлик янги бренд кийим-кечакларни уни қўлидан олган ва мен билан орамиздаги можародан кегин Алимова Гулнорани молларини пулини бермаган. Сабаби: мен сени сотмадим волфрам симларини савдосида сениям қўлинг бор деб тухмат қилиб молларини бермади. Алимова Гулноранинг икки нафар фарзанди бор, эри бор, оилали. Эри 1-гурух ногирони. Эрини даволаш учун зарур пул кераклиги сабабли 10.000.000 сўмлик молни 6.000.000 сўм берсанг бўлди розиман деган. Лекин Алимова Гулноранинг кийим-кечак савдосига мени мутлоқ дахлим йўқ. Бухоро шахар ИИБ бошлиғи ва ходимларга илтимос билан мурожаат қиламан. Қонуний равишда чора кўринглар оқ-оқга ва қора-қорага чиқишга ёрдам беринглар деб ариза ёзувчи фуқоро Қаххоров И.А