Муаллиф: Наргиза Умарова



Download 280,15 Kb.
bet31/43
Sana24.02.2022
Hajmi280,15 Kb.
#219771
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43
Bog'liq
уз аналитикаси

Сурат манбаси: izborsk.md
Муаллиф: Санжар Саидов – сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
Бугунги кунда халқаро муносабатлар сифат жиҳатдан янги мазмун-моҳият касб этмоқда. Ташқи сиёсатнинг янги акторлари пайдо бўлиши билан бир қаторда унинг қонуниятлари, стратегия ва тактикалари ҳам такомиллашмоқда. Глобаллашув ва рақамли технологияларнинг кенг ёйилиши мазкур тенденцияни кучайтириб, давлатлар, халқаро ташкилотлар, трансмиллий компания ва бирлашмалар олдига замонавий вазифаларни юкламоқда. Шундай омиллардан бири бу шубҳасиз – “юмшоқ куч” феноменидир.
Хўш, бугун Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларида “юмшоқ куч” сиёсати мавжудми? Мазкур омилдан Ўзбекистон қандай ва қай шаклда фойдаланмоқда? Бу борада мамлакатимизда сиёсий, маданий-ғоявий ва интеллектуал ресурслар етарли даражадами? Мазкур мақолада муаллиф ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилган.
Юмшоқ куч” тушунчасининг келиб чиқиши ва назарий жиҳатлари
“Юмшоқ куч” (soft power) ёки “юмшоқ ҳокимият” – мажбурлашни англатадиган “қаттиқ куч”дан фарқли ўлароқ, ихтиёрий иштирок этиш, симпатия ва жозибадорлик асосида исталган натижаларга эришиш қобилиятини назарда тутадиган сиёсий конфигурация моделидир.
Сўнгги йилларда “юмшоқ куч” атамаси оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, сиёсатшунослик ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасидаги турли мутахассисларнинг баёнотларида тез-тез учрай бошлади. “Юмшоқ куч” ибораси илк бор XX асрнинг 90 йилларида америкалик сиёсатшунос Жозеф Ней асарида (Bound to Lead: The Changing Nature of American Power) пайдо бўлган. Нейнинг такидлашича, бугунги кунда юмшоқ куч сиёсати дунёнинг етакчи давлатлари замонавий ташқи сиёсатининг муҳим омилларидан бирига айланиб улгурди. Кейинчалик эса, у мазкур категорияни 2004 йилда чоп этилган “Юмшоқ куч: жаҳон сиёсатида муваффақиятга эришиш воситаси” (“Soft Power: The Means to Success in World Politics”) китобида янада такомиллаштирди.
Ўйлайманки, сиёсий жараёнларда “юмшоқ куч”дан фойдаланиш амалиётини фақатгина сўнгги икки асрга татбиқ этиш хато бўлур эди. Бугунги кунда кенг тарғиб қилинаётган халқаро муносабатлар тизимида маданий таъсир қилиш тажрибаси кўп асрлар олдин ҳам ўзига хос шаклда мавжуд бўлган. Бунда қуйидаги гипотезани таъкидлаш зарур: юмшоқ куч, ихтиёрий ҳаракатларни маданий рағбатлантириш (қўзғатиш) сиёсати сифатида ҳар доим “қаттиқ куч” билан ёнма-ён қўлланилган, аммо у ўзининг услуби ва ранг-баранглиги билан тубдан фарқ қилган.
Шу ўринда табиий савол туғилади: нега инсоният “юмшоқ куч” деб аталувчи сиёсий ҳодисага ҳар доим интилади? Бунинг таг замирида инсон табияти ётади дейишимиз мумкин. Инсон табиатида, у ёки бу масалани нафақат қурол кучи билан, балки сўз кучи ёрдамида ҳал қилишга туғма мойиллик мавжуд.
Қадимги Рим файласуфи Цицерон таъкидлаганидек: “Инсон қадр-қимматини энг юқори даражага кўтариши мумкин бўлган иккита фаолият тури мавжуд: қўмондонлик ёки таниқли нотиқликдир. Биринчиси душман таҳдидини қайтарса, иккинчиси мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлайди. Давлатнинг том маънодаги гуллаб-яшнаши учун “қилич ва қалам иттифоқи” зарурдир”[1].
Шу ўринда Шарқ мутаффакири ва шоири Алишер Навоийнинг:
Олибмен таҳти фармонимға осон,
Черик чекмай Хитодин то Хуросон”
дея таъкидлашида ҳам қалам, сўз, маънавият ва маданиятнинг кучи эътироф этилади.
Италиялик мутаффаккир Никкола Макиавелли ўз асарида, ҳар қандай давлат ўз фуқароларига нисбатан шундай сиёсат юритиши керакки, фуқаролар ўз ҳукумдоридан бир вақтнинг ўзида қўрқиши ва уни севиши лозим, деб ёзади. Макиавеллининг фикрига кўра, мақсадга эришиш учун ҳаракат қилишнинг икки йўли мавжуд: қонун йўли (инсоний йўл сифатида) ва зўравонлик йўли (ҳайвоний йўл сифатида). Аммо қонун йўли кўпинча кам самарали бўлади. Шунинг учун, одамлар баъзан иккинчи усулга мурожаат қилишади. Ҳукмдорлар ўзларида ҳам инсоний, ҳам вахшийлик табиатини ривожлантириб, иккала усулдан ҳам бир хилда фойдаланишни билиши лозим[2].
Юмшоқ куч”нинг институционаллашуви
Юмшоқ куч – бу нафақат ихтиёрий ҳаракатлар учун имкониятлар ва имтиёзлар, балки эътиборни жалб қиладиган ва бошқа акторлар томонидан амалга ошириладиган институтлар, стандартлар ва қоидалар мажмуидир. Бундай стандартлар, институтлар ва тузилмалар юмшоқ кучнинг ажралмас яхлит тизимини ташкил этиб, улар асосан учта асосий манбаларга таянади: мамлакат маданияти ва унинг бошқалар учун жозибали томонлари; маълум бир мамлакатнинг ўзгалар томонидан қабул қилинган сиёсий қадриятлари тизими; легитим деб топилган ва ахлоқий қоидаларга асосланган ташқи сиёсат модели.
Бироқ, “юмшоқ куч” ҳам, “қаттиқ куч” каби, ўз таъсир доираси чегараларига эга. Улар қандай тасвирланади? Қаттиқ кучнинг, масалан, оммавий қирғин қуроллари, биринчи навбатда ядровий қуроллар ва уларнинг ҳалокатли натижаси хақидаги тасаввурлар бу кучни чеклайди ҳамда маълум тизгинда ушлаб туради. “Қаттиқ куч” ўзининг қаттиқлиги даражаси туфайли ўзини чеклайди. Юмшоқ кучнинг чегаралари қандай белгиланади? Кўп асрлик сиёсий тарих шуни кўрсатадики, юмшоқ кучнинг тарқалиши ва таъсири, қоида тариқасида, актор томонидан бошқариладиган минтақанинг ва унга ёндош ҳудудларнинг географик чегаралари билан ифодаланган, ҳаракат доирасини кенгайтириш ёки бутун дунёни қамраб олиш имконияти бўлмаган. Масалан, эллинизм собиқ Македониялик Искандар империяси чегараларидан ташқарига чиқмаган бўлса, Рим маданияти ўз ҳудуди ва унга маданий яқин мамлакатлар цивилизациясига таъсир кўрсатди. Буюк Британиянинг бешта қитъада мустамлакалари бўлса ҳам, аммо, уларни асосан ҳарбий воситалар ёрдамида сақлаб турган, бу эса охир-оқибат ушбу кучнинг муқаррар равишда пасайишига олиб келди.
Юмшоқ куч феномени шаклланишида 1930 йилларда италиялик файласуф Антонио Грамши томонидан ёзилган “Қамоқхона дафтари” (Quaderni del carcere) асарида яратилган маданий-ғоявий гегемонлик концепцияси асос бўлиб хизмат қилди дейишимиз мумкин. Мазкур асар тез орада ғарбий Европа ва америкалик неоконсерваторлар орасида кенг тарқалиб, шухрат қозонди.
Шуни таъкидлаш керакки, юмшоқ кучни фақат мақсадга эришиш йўлидаги ноҳарбий услуб деб тушуниш ва ёндашув жуда мавҳумдир. Бу эса тадқиқотчига ҳодисани ўрганиш ва ҳеч бўлмаганда шартли делимитатив чегараларини белгилаш учун ҳақиқий имконият бермайди. Шундай қилиб, агар биз юмшоқ кучни фақат мақсадларга эришишнинг ноҳарбий усули деб ҳисобласак, табиий саволлар туғилади: иккита антагонист ўртасидаги мафкуравий кураш бир-бирига нисбатан юмшоқ кучнинг намоён бўлиши ҳисобланадими? Диний таълимотларни ёки диний ташкилотни ижтимоий институт сифатида юмшоқ кучнинг махсус шакллари деб ҳисоблаш мумкинми? Шубҳасиз, юқорида айтиб ўтилган кенг таъриф доирасида ушбу саволларга аниқ жавоб бериш қийин.
Шунинг учун ҳам юмшоқ кучни тадқиқ қилишда янада аниқроқ ва самаралироқ ёндашув талаб этилади. Ж.Нейнинг таърифига кўра сиёсий тизимда уч турдаги куч мавжуд: (1) мажбурлаш кучи (қаттиқ куч орқали ўз иродасини сингдириш ва босим бериш); (2) ишонтириш кучи (пул ва моддият орқали ўзига оғдириш); (3) маданий таъсир кучи, ёки маданий рағбатлантириш (инсонни ихтиёрий равишда ўзи хохлаган томонга рағбатлантириш)[3]. Мазкур шароитда айнан маданий таъсир кучи, яъни фаол акторнинг нуқтаи назарини ўзга томонидан ихтиёрий равишда қабул қилиниши юмшоқ куч тушунчасининг моҳиятини аниқроқ очиб беради.
XX асрда содир бўлган иккита ҳалокатли жаҳон уруши, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши ва бошқа омиллар ихтилофли масалаларни ҳарбий йўллар билан ҳал қилишнинг самарасиз эканлигини, халқаро муносабатларда иқтисодий, мафкуравий ва маданий таъсир воситаларидан фойдаланган ноҳарбий усулларининг ролини оширганлигини исботлади. Натижада, ноҳарбий таъсир механизмлари ва уларнинг улкан салоҳияти долзарблигини тушуниш, қаттиқ кучнинг юмшоқ кучдан устунлиги тўғрисидаги тасаввурга эга бўлган авлодларнинг хатоларини қайта кўриб чиқишга ва тегишли сабоқ чиқарганлар учун муваффақият калити бўлди.
“Юмшоқ куч” сиёсатини самарали олиб боришда учта омил муҳим ҳисобланади:
ташкилий-институционал асослар (“юмшоқ куч” стратегияси ва асосий йўналишларини белгилаб олиш; уни амалга оширувчи институтларни танлаш; уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш);
ахборот-маданий макон (ғоявий-мафкуравий тарғибот ишларини ташкил этиш; ўзига нисбатан ижобий ахборот маконини яратиш; жамоатчилик фикри мониторинги ва ҳ.к.);
кадрлар тизими (яъни “юмшоқ куч”ни амалга оширишга қодир бўлган мутахассислар – сиёсатшунос, халқаро муносабатлар экспертлари, имиджелог, политтехнолог ва бошқалар гуруҳига эга бўлиш).

Бугунги кунга келиб халқаро муносабатларнинг субъекти ҳисобланган деярли барча давлатлар “юмшоқ куч” сиёсатидан фойдаланишга интилиб келади. Аммо, уни хамма ҳам бир хилда ва самарали қўллай олмайди. Масалан, Portland-PR халқаро ташкилоти томонидан турли мамлакатларнинг “юмшоқ куч” факторидан фойдаланиши доимий равишда тадқиқ этиб борилиб, уларнинг рейтинги эълон қилинади. The soft power index[4] рейтингида фақатгина 30 та давлат қамраб олинган бўлиб, улар ўз ташқи сиёсатида “юмшоқ куч”дан у ёки бу шаклда самарали фойдаланиб келади.
Ўз навбатида мазкур индексларда “юмшоқ куч” дипломатиясининг асосий воситаларига сиёсий пиар, инфо оқим, глобал маркетинг, давлат тилининг дунёда оммавийлиги, глобал иерархияда давлат позицияси, маданий алмашинув, спорт, туризм, халқ дипломатияси, таълим тизими, ахборот урушларини олиб бориш қобилияти, маданиятлараро мулоқот, миллий диаспоралар, миграция сиёсати кабилар қамраб олинган.

Download 280,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish