Муаллиф: Наргиза Умарова



Download 280,15 Kb.
bet1/43
Sana24.02.2022
Hajmi280,15 Kb.
#219771
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
уз аналитикаси


Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари Ўзбекистон манфаатларига жавоб бера оляптими?

  • May 5, 2021

  • UZ Team

Сурат манбаси: mastercargo.lv
Муаллиф: Наргиза Умарова
Ўтган йили Жаҳон банкининг логистика самарадорлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 160 мамлакат ичида 99-позицияни эгаллади. Марказий Осиёдаги энг йирик ва иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланаётган республика учун бундай натижа қониқарсиз, албатта. Ҳарқалай, Ўзбекистон денгиз йўлларидан узоқда жойлашгани ва бу миллий маҳсулотларни дунё бозорларига тез, қулай ҳамда арзон нархларда етказиб беришга тўсқинлик қилаётганини инобатга олиш зарур. Мазкур ҳолат мамлакатнинг экспорт салоҳияти ҳамда глобал миқёсдаги рақобатбардошлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ташқи савдо маршрутларини диверсификациялаш муаммонинг ягона оптимал ечими бўлиши мумкин. Инчунин, Ўзбекистонни бошқа минтақалар билан боғлайдиган муқобил транспорт коридорларини излаш масаласи охирги йиллар кун тартибидан тушгани йўқ. Мамлакатнинг транспорт-коммуникация соҳасидаги сиёсати ҳамда халқаро логистика лойиҳаларидаги иштирокига доир бир қанча саволлар билан экспертларга юзландик.
 Қозоғистон ва Туркманистонни ҳисобга олмаганда Марказий Осиё давлатлари денгиз йўлларига тўғридан-тўғри чиқа олмайди. Шу туфайли улар минтақани дунё бозорлари билан боғлайдиган муқобил логистик маршрутларни излашга мажбур. Бу жиҳатдан Ўзбекистоннинг мавжуд транспорт тизими (автомобиль ва темир йўллари)ни қандай баҳолаган бўлардингиз?
Станислав Притчин тарих фанлари номзоди, Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг Постсовет тадқиқотлар маркази катта илмий ходими:
— Марказий Осиё логистика нуқтаи назаридан анчайин ўзига хос минтақадир. Айниқса, Ўзбекистонинг географик жойлашуви денгиз йўллари билан бевосита боғланиш имконини бермайди. Бунинг учун камида иккита давлат чегарасини кесиб ўтиш керак. Шу боис транспорт маршрутларини диверсификациялаш Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласига айланган.
Биринчи президент раҳбарлиги даврида Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган иқтисодиёт модели мавжуд эди. Бироқ янги бозорларга чиқиш ҳамда тегишли логистика инфратузилмасини яратишга ҳозиргидек жиддий аҳамият қаратилмаган. 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг мазкур соҳадаги ёндашуви ўзгарди. Мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, халқаро транспорт-коммуникация тизимларига интеграциялашишга ҳаракат қилмоқда.


Download 280,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish