Моррининг сешанба дарслари



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/53
Sana24.09.2022
Hajmi1,13 Mb.
#850126
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53
Bog'liq
Morrining seshanba darslari (kirill) [@kitoblar1]

Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
79
Тушдан кейин эса метронинг кириш эшигида журнал сотиб, топган-
тутганини озиқ-овқат олиш учун оиласига келтириб берарди. 
Кечки пайт жимгина овқатини еяётган отасини кузатар, унинг бирор 
бир ширин сўз айтиши, меҳр, эътибор кўрсатишидан беҳуда умидвор 
бўларди.
Тўққиз ёшида елкасида тоғдек юкни кўтариб юргандек сезарди ўзини. 
Кейинги йил Моррининг ҳаётига халоскор инсон кириб келди: ўгай 
онаси Ива. У руминиялик муҳожир бўлиб, паст бўйли, жингалак сочли, 
кўримсиз аёл эди. Камида иккита аёлнинг ғайрати бор эди унда. Аёл 
уйда ота яратган бўғиқ муҳитга илиқ нур олиб кирди. Эр жим 
қолганда, аёл уни гапга солар, тунлари эса болаларга қўшиқ куйлаб 
берарди. Унинг тинчлантирувчи овози, уй вазифаларини бажаришга 
ёрдамлашиши, ўжар табиати Моррининг кўнглига малҳам бўларди. 
Ҳали ҳам оёғига махсус мослама кийиб юрган укаси шифохонадан 
қайтганида, иккаласи ошхонадаги йиғма каравотда бирга ухлайдиган 
бўлишди. Ива ҳар тун уйқуга кетишдан олдин уларга хайрли тун 
тилаб, ўпиб қўйгани кирарди. Морри ушбу ўпичларни кучукча сутини 
кутгани каби ошиқиб кутар, қалбининг туб-тубида яна оналик 
бўлгандек ҳис қиларди ўзини. 
Аммо қашшоқлик уларни ҳеч тарк этай демасди. Эндиликда улар 
Бронксга кўчиб ўтиб, Тремон Авенюдаги пишиқ ғиштдан қурилган кўп 
қаватли уйнинг бир хонали хонадонида истиқомат қилишарди. Уй 
яқинида усти очиқ итальян қовоқхонаси жойлашган бўлиб, у ерда 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
80
қари кишилар ёз оқшомларини боччи ўйнаш билан ўтказишарди. Буюк 
иқтисодий инқироз сабабли Моррининг отасига мўйначилик бозорида 
иш топиш янада қийинлашди. Баъзан оила кечки овқатга 
ўтирганда, Ива дастурхонга қўйгани нондан бошқа нарса топмасди. 
– Яна нима бор егани? — сўрарди Девид. 
– Бошқа ҳеч нарса йўқ, — жавоб қайтарарди Ива. 
Морри ва Девидни ухлашга ётқизаётиб, Ива уларга яҳудий тилида 
ашула айтиб берарди. Ҳатто қўшиқлар ҳам ғамгин ва ғариб эди. 
Сигарет сотишга уринаётган қизча ҳақидагиси бўларди: 
Сигаретлардан олиб қолинг, 
Улар қуруқ: ёмғирда ивимаган. 
Етимчага раҳмингиз келсин. 
Оғир оилавий шароитга қарамасдан, Морри одамларга меҳр бериш 
ва ўзгалар ҳақида қайғуришга ўргатилганди. Ва илм олишга 
ҳам. Ивани фақат аъло баҳолар қониқтирарди, чунки у таълимни 
қашшоқликдан қутулишнинг ягона чораси деб биларди. Унинг ўзи ҳам 
инглиз 
тилини 
яхшироқ 
ўрганиш 
учун 
тунги 
мактабга 
қатнарди. Иванинг меҳнатлари туфайли Морри билимга чанқоқ бўлиб 
ўсди. 
У тунлари ошхона столида, чироқ ёруғида дарс қиларди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
81
Эрталаблари эса онаси учун марҳумлар ҳаққига ўқиладиган дуо –
Изкор айтгани синагогага қатнарди. 
Қанчалик 
ишониш 
қийин 
бўлмасин, отаси унга марҳума онасини тилга олишни тақиқлаб 
қўйганди. Чарли ёш Девиднинг Ивани ўз 
онасидек 
кўришини 
хоҳларди. 
Морри учун бу ўта оғир юк эди. Йиллар давомида онасидан қолган 
ягона ёдгорлик унинг ўлими ҳақидаги телеграмма эди. У 
телеграммани келган куниёқ яшириб қўйганди. 
Морри уни бутун умр ёнида сақлади. 
Морри ўсмирлик ёшига етганда, отаси уни ўзи ишлайдиган мўйна 
фабрикасига олиб борди. Буюк иқтисодий инқироз йиллари эди. 
Отаси Моррига иш топиб бериш мақсадида юрарди. 
У фабрикага қадам қўйиши билан деворлар уни тўрт томондан 
қуршаб олгандек бўлди. Хона қоронғи ва иссиқ, дераза ойналари 
кирланиб ётар, бир-бирига тиқиб ўрнатилган машиналар поезд 
ғилдиракларидек тарақлаб ишларди. Ҳавода учиб юрган мўйна 
толалари нафас олишни оғирлаштирар, ишчилар игна устида 
букчайганча мўйна бўлакларини бир-бирига йўрмалаб улашар, 
хўжайин эса қаторма-қатор юриб, уларни тезроқ ишлашга 
чақирарди. Морри зўрға нафас оларди. У отасининг ёнида юрагини 
ҳовучлаб турар, хўжайин унга ҳам бақириб қолиши мумкинлигидан 
даҳшатга тушарди. 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
82
Тушлик пайти отаси Моррини хўжайиннинг олдига олиб борди. 
Болани олдинга итариб, унга бирор иш топилармикан деб сўради. 
Аммо катталарга ҳам деярли иш йўқ эди, бор ишчилар эса фабрикани 
тарк этиш ниятида эмасди. 
Шу ҳолат Моррига нажот бўлди. У бу жирканч жойни тезроқ тарк 
этишни хоҳларди. Морри шу онда ўзича қасам ичди ва умрининг 
охиригача унга содиқ қолди: у ҳеч қачон инсонлар эксплуатация 
қилинадиган ишда ишламайди ва бошқаларнинг пешона тери эвазига 
пул топмайди. 
– Ким бўлмоқчисан унда? — сўрарди Ива. 
– Билмадим, — жавоб қайтарарди Морри. У ҳуқуқшуносликни 
рўйхатдан ўчириб ташлаганди, чунки ҳуқуқшуносларни ёмон кўрарди. 
Шунингдек, тиббиётни ҳам рўйхатдан чиқаришга тўғри келди, чунки 
қондан қўрқарди.
Ким бўлмоқчисан?
Ҳаётимда учратган энг яхши профессор тасодифан ўқитувчиликни 
танлаганди. 
“Ўқитувчи абадиятга таъсир кўрсата олади, унинг таъсири қаерда 
тугашини ҳеч қачон билиб бўлмайди”.
Генри Адамс


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
83

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish