Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
107
– Шундай деб умид қиламан, – дедим мен.
Янги
келтирилган
егуликларни
музлаткичга
жойлаштиришга
кўмаклашдим. Ошхона столида турли қайдномалар, хабарлар,
маълумотлар ва тиббий кўрсатмалар ёзилган қоғоз парчалари
ётарди. Стол усти ҳар доимгидан ҳам кўпроқ дори-дармонларга тўлиб
кетганди: кўксов касали учун “Селестон”, “Ативан” уйқу дориси,
инфекцияларга қарши курашиш учун “Напроксен”, сутли қоришма
кукуни ва сурги дорилар. Коридор охирида эшик очилгани эшитилди.
– Энди бўшади, шекилли… Бориб қарай-чи.
Шарлотта яна мен келтирган егуликларга кўз ташлаганди, бирданига
мени уят ҳисси чулғаб олди. Буларнинг бари Морри эндиликда лаззат
олишдан маҳрум бўлган нарсаларни ёдга соларди.
Моррининг дарди оғирлашаётганини кўрсатувчи белгилар кўпайиб
бораётганди. Ва ниҳоят, Моррининг ёнига кириб ўтирганимда, у
одатдагидан кўпроқ йўталаётганини сездим: кўкрак қафасини ларзага
келтираётган қуруқ, томоқни қирувчи йўталдан боши олдинга
силкиниб-силкиниб кетарди. Навбатдаги йўтал хуружидан кейин у
тўхтаб, кўзларини юмди ва чуқур нафас олди. Унинг ўзига келиб
олишини кутиб, жимгина ўтирдим.
– Тасмага ёзиб оляпсанми? — тўсатдан сўради у, кўзини очмасдан.
– Ҳа, ҳа, — дедим мен тезда, “Ёқиш” ва “Ёзиб олиш” тугмаларини
боса туриб.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
108
– Мен ҳозир, — давом этди у кўзлари юмуқ ҳолда, — воқеликдан
узиляпман.
– Узиляпсиз?
– Ҳа. Узиляпман. Бу нафақат мен каби ўлим ёқасидагилар учун,
балки сендек тамомила соғлом одамлар учун ҳам муҳим. Воқеликдан
узилишни ўрган.
У кўзларини очди. Нафас чиқарди.
– Биласанми, буддистлар нима дейди? Буюмларга боғланиб қолманг,
чунки ҳеч бири боқий эмас.
– Тўхтанг, тўхтанг, — дедим мен. – Ахир, доим ҳаётда ҳамма нарсани
татиб кўриш керак деган ўзингиз эмасми? Барча яхши ҳисларни,
ёмонларини ҳам.
– Ҳа.
– Хўш, агар воқеликдан узилсангиз, қандай қилиб татиб кўрасиз?
– Ҳмм. Фикрлаяпсан, Мич. Аммо узилиш бу воқеликнинг ичингга кириб
боришига монелик қилиш дегани эмас. Аксинча, унинг сенга тўлиқ
сингиб кетишига имкон бериш. Шундагина уни тарк эта оласан.
– Ҳеч вақони тушунмаяпман.
– Исталган туйғуни олайлик – хоҳ у аёлга муҳаббат бўлсин, хоҳ у
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
109
йўқотилган суюкли инсонинг ғамида куйиш ёки мен бошдан
кечираётган ҳислар: оғриқ ва бедаво дард қўрқуви бўлсин. Агар
ҳисларингни ҳадеб жиловлайверсанг, туйғуларингга эрк бермасанг,
ҳеч қачон улардан қутила олмайсан, қўрқув исканжасида қолиб
кетасан. Оғриқ, ғам сени даҳшатга солаверади. Муҳаббат сени заиф
қилиб қўйишидан қўрқасан. Аммо ўзингни ҳеч бир ҳадикларсиз
туйғулар уммонига отиб, унга тамоман ғарқ бўлгач, эркингни бутунлай
ҳис-туйғулар ихтиёрига топшириш орқалигина уларни тўлалигича ҳис
этасан. Оғриқ нималигини англайсан. Муҳаббат нималигини
англайсан. Қайғу нималигини тушуниб етасан. Фақат шундан
кейингина “Бўлди. Мен бу туйғуни бошимдан кечирдим. Уни таниб
олдим. Энди эса бир лаҳзага бу туйғудан узилишим керак”, дея
оласан.
Морри гапидан тўхтаб, унинг сўзларини тўғри тушунаётганимга ишонч
ҳосил қилиш учун менга синовчан нигоҳ ташлади.
– Биламан, гап фақат ўлим ҳақида бораётгандек туюляпти сенга, –
деди у. – Лекин сенга такрор ва такрор таъкидлаганимдек, ўлишни
ўрганган кунинг яшашни ҳам ўрганасан.
Морри бошидан ўтган энг қўрқинчли онлари ҳақида гапириб берди:
кўкрак қафаси хуружлар исканжасида қолиб кетгандек ёки кейинги
нафаси сўнггиси бўлиши мумкиндек туюлган пайтлар.
– Даҳшатли онлар, — деди у. – Бундай пайтда энг биринчи бўлиб,
қўрқув, ваҳима ва саросимага тушиб қоласан.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
110
Бироқ у ушбу ҳисларни, уларнинг тузилиши, таъми, этни жимирлатиб,
мияга чақмоқдек қайноқ қон югуртиришини билиб олгач, ўзига “Яхши.
Бу қўрқув. Ундан чекиниш керак. Чекиниш”, дея оладиган бўлди.
Мен бу куч кундалик ҳаётда қанчалар асқатиши мумкинлиги ҳақида
ўйладим. Баъзан ўзимизни шунчалар ёлғиз ҳис қиламизки, ўксиб
йиғлагимиз келади; лекин йиғлаш уят деб, кўз ёшларимизни ичимизга
ютамиз. Ёки умр йўлдошимизга нисбатан меҳримиз жўшиб кетган
пайтлар ҳам, туйғуларимизни изҳор этиш муносабатларимизга акс
таъсир ўтказишидан қўрқиб, индамай қўя қоламиз.
Моррининг ёндашуви тўлалигича бунинг акси эди. Жўмракни
охиригача оч. Ўзингни туйғулар билан покла. Бу сенга озор бермайди.
Фақатгина ёрдами тегади. Қўрқув ичингга кириб боришига имкон
бериб, уни худди кўйлак каби бемалол эгнингга илиб кетаверадиган
бўлганингдагина, ўзингга “Ҳаммаси яхши, бу шунчаки қўрқув, холос. У
мени бошқаришига имкон бермаслигим керак. Унинг нималарга
қодирлигини биламан”, дея оласан.
Ёлғизлик билан ҳам худди шундай йўл тут: унга эрк бер, юм-юм кўз-
ёш тўк. Кейин эса, “Мана, ёлғизлик таъмини ҳам тотиб кўрдим.
Ўзимни ёлғиз сезишдан қўрқмайман, лекин энди уни бир четга суриб,
бу оламнинг бошқа кўплаб туйғулари билан танишиб, уларни ҳам ҳис
қилиб кўраман”, дейишга куч топ.
– Воқеликдан узил, – такрорлади Морри.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
111
У кўзларини юмиб, йўталди. Кейин яна.
Учинчисида янада қаттиқроқ йўталди.
Бир пайт у бўғила бошлади: ўпкасида йиғилиб қолган тиқин уни
масхаралаётгандек ярим йўлгача кўтарилиб, кейин яна орқага қайтар,
нафас олишга имкон бермасди. У томоғига нимадир тиқилиб, ўтирган
жойида сакраб-сакраб тушар, қўлларини олдинга узатиб, қаттиқ
силкитарди. Кўзлари юмуқ ҳолда қўлларини силкитишидан вас-
вас бўлиб қолгандек кўринарди. Пешонамни тер босганини сездим.
Мен беихтиёр уни ўзимга тортиб, икки кураги ўртасига шапатиладим;
у сочиқча билан оғзини беркитиб, йўталдида, балғам халқобини
тупуриб юборди.
Йўтал тўхтади; Морри ўзининг юмшоқ ёстиқларига ястаниб, ютоқиб
нафас олди.
– Яхшимисиз? Ўзингизга келдингизми? – сўрадим мен, қўрқувимни
яширишга уриниб.
– Ҳа… яхшиман, – шивирлади Морри қалтираётган бармоғини
кўтариб. – Ҳозир… Бир дақиқа.
Унинг нафас олиши бир маромга тушгунича жим ўтирдик. Бошим
терлаб кетганини ҳис қилдим. У деразани ёпишимни сўради – енгил
шабадада ҳам совуқ ерди. Ташқарида ҳаво 26 даража иссиқлигини
айтиш эсимдан чиқибди.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
112
– Қандай ўлишни хоҳлашимни биламан, – ва ниҳоят шивирлади у.
Жимгина унинг гапида давом этишини кутдим.
– Мен хотиржам, осойишта ўлим топишни хоҳлайман. Ҳозир
кўрганингдек эмас. Мана қаерда воқеликдан узила билиш қўл келади.
Агар ҳозиргидек йўтал тутганда жоним узилса, қўрқувдан халос
бўлиб, “Вақти-соатим етди”, дея олишим зарур. Бу дунёни юрагимда
қўрқув билан тарк этишни хоҳламайман. Мен нима содир
бўлаётганини англаш, ҳолатни борича қабул қилиб, сокинликда жон
беришни хоҳлайман. Нима деётганимни тушуняпсанми?
Мен бош ирғатдим.
– Фақат ҳали кетмай туринг, – шошиб қўшиб қўйдим мен.
Морри зўрға жилмайди:
– Йўқ. Ҳали эрта. Ҳали қиладиган ишларимиз бор.
– Реинкарнацияга ишонасизми? – сўрайман мен.
– Қайдам.
– Нимага айланиб қайтган бўлардингиз?
– Агар танлаш имконим бўлса, оҳуга.
– Оҳу?
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
113
– Ҳа, оҳу. Улар бирам назокатли. Бирам учқур.
– Оҳу?
Морри менга қараб, жилмаяди:
– Сенга танловим ғалати туюляптими?
Унинг озиб-тўзиб кетган гавдаси, қопдек кенг кийимлари, қалин
пайпоқ кийдирилиб, ғалвирак резина ёстиқ устига ташлаб қўйилган,
маҳбуснинг темир кишан урилган оёқлари каби қимирлашга ожиз
оёқларини кўздан кечираман. Саҳрода шамолдек елаётган чопқир
оҳуни тасаввур қиламан.
– Йўқ, – дейман кейин. – Ҳечам ғалати эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |