Моррининг сешанба дарслари


Бешинчи сешанба: оила ҳақида суҳбатлашамиз



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/53
Sana24.09.2022
Hajmi1,13 Mb.
#850126
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53
Bog'liq
Morrining seshanba darslari (kirill) [@kitoblar1]

Бешинчи сешанба: оила ҳақида суҳбатлашамиз
 
Сентябрнинг биринчи ҳафтаси эди. Ўқиш бошланадиган ҳафта. Ўттиз 
беш йилдан бери биринчи марта кекса профессоримни кузги семестр 
дарслари университетга чорламаётганди. Бостон талабаларга тўлиб 
кетди: қайси кўчага кирманг, юкларини тушираётган ёшларни кўриш 
мумкин. Морри эса ўз кабинетида ўтирарди. Нафақага чиққан 
футболчилар биринчи якшанба уйида ўтириб, ўйинни телевизорда 
томоша қилар экан, “Ҳали ҳам улар каби майдонда ўйин кўрсатиш 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
94
қўлимдан келарди-ку” деган хаёлларга берилгани каби Моррига ҳам 
уйда ўтириши қандайдир хатоликдек туюларди. Қария спортчилар 
билан ишлаб кўрганим учун тажрибамдан биламан: ўйинлар мавсуми 
бошланганда уларни ҳоли қолдирган маъқул. Ҳеч нарса демаслик 
керак. Аммо Моррига унинг вақти тугаб бораётганини эслатишимга 
зарурат туғилмади. 
Тасмага ёзиб олинаётган суҳбатларимизда, Морри бирор нарсани 
узоқ тутиб туришга қийналаётгани сабабли, қўл микрофони 
ўрнига телесухандонлар орасида оммалашган тўғноғич микрофондан 
фойдалана бошладик. Бу турдаги микрофонлар кийим ёқаси ёки 
камзулнинг қайтарма ёқасига қистириб қўйилади. Морри тобора озиб-
тўзиб бораётган эгнига доим майин пахтали кўйлаклар кияр, улар 
нуқул шалвираб, осилиб тургани сабабли микрофон гоҳ қийшайиб, 
гоҳ тўнтарилиб қолар, мен эса тез-тез чўзилиб, уни тўғрилаб қўйишга 
мажбур 
бўлардим. 
Бундай 
пайтларда 
жуда 
яқин 

қучоқлагулик масофада 
туриб 
қолишимиз Моррига ёқадигандек 
кўринарди. Дардга чалинганидан бери унинг инсон тафтига 
эҳтиёжмандлиги янада кучайганди. Морри томонга эгилганимда, 
унинг хириллаб нафас олиши, заифгина йўталиб қўйиши, ютинишдан 
олдин лабини ялашигача эшитиларди. 
– Хўш, дўстим, – деди Морри, – бугун нима ҳақида суҳбатлашамиз? 
– Оила мавзусига нима дейсиз? 
– Оила, – Морри бир муддат ўйга толди. – Кўриб турганингдек, менинг 


Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
95
оилам ёнимда. – Боши билан китоб жавонлари устидаги суратларга 
ишора 
қилди: 
кичкинтой Морри бувиси 
билан; 
йигитча Морри укаси Девид билан; Морри рафиқаси Шарлотта билан;
Морри икки ўғли: Токёда журналист бўлиб ишловчи Роб ва Бостонда 
компьютерлар бўйича мутахассис Жон билан. 
– Сўнгги ҳафталарда муҳокама қилинган мавзулар таъсирида оила 
янада муҳимроқ аҳамият касб этади, – деди Морри. – Гап шундаки
ҳозирда оиладан ўзга инсон қад кўтариши мумкин бўлган замин – 
ишончли пойдевор мавжуд эмас. Хасталикка чалинганимдан бери бу 
нарсани теранроқ англаб етдим. Оиланг қўллаб-қувватлаши, меҳри, 
ғамхўрлигидан маҳрум экансан, бирор арзирли тиргагим йўқ десанг 
ҳам 
бўлади. 
Муҳаббат 
– 
олий 
неъмат. 
Буюк 
шоиримиз Оден айтганидек, 
“Бир-бирингизга 
меҳр-муҳаббат 
кўрсатинг, йўқса ҳалокатга юз тутасиз”. 
“Бир-бирингизга меҳр-муҳаббат кўрсатинг, йўқса ҳалокатга юз 
тутасиз”, – ёзиб қўйдим мен. 
– Буни Оден айтганми? 
– “Бир-бирингизга меҳр-муҳаббат кўрсатинг, йўқса ҳалокатга юз 
тутасиз”. Яхши гап, а? Жуда тўғри айтилган. Меҳр-муҳаббатсиз 
қанотлари цинган қушга ўхшаймиз. Айтайлик, мен ажрашган, ёлғиз 
ёки бефарзанд бўлганимда, бу дард – бошимга тушган синовларни 
енгиб ўтиш анча оғирроқ бўларди. Менимча, бардошим етмасди. 
Тўғри, одамлар мендан хабар олгани келарди: ҳамкасбларим, 



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish