V боб. Билвосита путқий акт ёхуд семаптика ва
прагматика мупосабати
Рисоланинг олдинги қисмида нутқий актларнинг
турлари ҳақида гапирилди, аммо нутқий
бирликларнинг
структуравий тузилиши ҳамда ифодаланаётган иллокутив
(коммуникатив) мазмуни ўртасида мавжуд бўладиган
фарқига нисбатан яна бир турдаги нутқий актлар гуруҳини
ажратиш мумкин. Масалан,
«Ташҳарида ҳаво совуц» гапи
ҳар хил мулоқот муҳитида ёки контекстда қўлланишига
нисбатан бир ҳолатда хабар (дарак) берувчи нутқий акт
(«Меи сеига об-ҳаво ҳацида гапирмоцдамаи») иккинчисида
эса буйруқ ёки илтимос мазмунидаги
(«Меи сендан эшикни
ёпииши сўрайман») нутқий акт сифатида идрок этилади.
Биринчи нутқий актнинг (ассертивнинг) лисоний тузилиши
ифодаланаётган коммуникатив
маънога мос келганлиги
сабабли, у
воситасиз, бирламчи акт ҳисобланади. Ушбу
тузилма воситасида реквестив (илтимос) нутқий акт
ифодаланганда эса
билвосита (воситали), иккиламчи акт
ҳосил бўлади. Бошқача айтганда,
лисоний структура ва
коммуникатив
мақсад
ўртасидаги
номутаносиблик
билвосита
нутқий
ҳаракатни
юзага
келтирувчи
кўрсаткичдир.
Билвосита нутқий актларнинг ифода ва мазмун
доиралари
ўртасидаги
муносабат
масаласи
тилшуносларнинг диққат-эътиборини анчадан буён тортиб
келмоқда. Улардан бири - олмон прагмалингвисти
В.Зёкеланд
ушбу
турдаги
нутқий
актларни
икки
йўналишда, яъни коммуникатив - иллокутив вазифадан
лисоний структурага ёки аксинча,
лисоний структурадан
коммуникатив вазифага йўл олган тарзда таҳлил қилиш
мумкинлигини қайд этади. Унинг фикрича, ҳар бир нутқий
тузилма асосий (таянч) иллокуцияга эга ва шу асос бир
нечта билвосита нутқий ҳаракатларни бажариш имконини
99
www.ziyouz.com kutubxonasi
беради (8'а'ке1апс1 1980). Менимча,
Киев чет тиллар
институти профессори Г.Г.Почепцовнинг «гапларнинг
уларга хос бўлмаган турли прагматик вазифада қўлланиши
масаласи турлича ёндашувни талаб қилади» (Почепцов
1981: 278), деган фикри ҳануз ўз муҳимлигини сақлаб
турибди.
Бинобарин,
дарак
мазмунидаги
«Ёругни
тўсаяпсан!»
гапининг
«Илтимос,
ёругни
тўсма!»
мазмунини ифодалаши нутқий ҳаракатлар транспозицияси
- ўзаро бир-бирига кўчиши ҳодисасидан бошқа нарса эмас.
Дарак, сўроқ, ундов гапларнинг ягона бир прагматик
вазифа ижро этиш қобилияти эса (қиёсланг:
«Эшикни ёп!»,
«Эшикни ёпмаисанми?», «Эишк очиц») бошқа ҳолат
намунасидир.
Ж.Сёрль ва унинг издошлари билвосита нутқий актда
бир пайтнинг ўзида икки иллокутив ҳаракат бажарилади
деб ҳисоблайдилар. Ҳамма учун таниш бўлиб қолган
Сап
уои ра88 те шН? «Тузни меига олиб бермаисизми?» гапи
талаффуз қилинганда, бирламчи иллокуция савол бўлса,
иккиламчи ёки билвосита ифодаланаётган иллокуция
илтимосдир (8еаг1е 1979: 42; Кесапа1у 1980: 210). Бу
турдаги
нутқий
тузилмаларда
бирламчи
мазмун
сақланишининг тасдигини Сап уои ореп 1йе йоог? «
Эишкни
очиб ҳўя олмаисизми?» каби гапларга ҳар қандай ҳолда ҳам
«Ҳа» ёки
«Иўц» деб жавоб бериш имкони борлигида кўриш
мумкин. Демак, прагматик маъно кўчиши ва шу йўсинда
билвосита нутқий акт ҳосил бўлишида
бирламчи маъно
йўқолмасдан, балки қўшимча, иккиламчи маъно билан
битишади. Бу битишув прагматик маъноларнинг ўзаро
муносабати ҳам мавжудлигини таъминлайди.
Билвосита ёки иккиламчи нутқий актларнинг юзага
келиши шакл ва мазмун муносабатида намоён бўладиган
ҳодисадир.
Лисоний
белгининг
дуаллик
(иккитомонламалик) хусусиятида кўринадиган шакл ва
мазмун номутаносиблигига
таянадиган иккиламчи маъно
100
www.ziyouz.com kutubxonasi
кўпгина ҳолларда билвосита нутқий ҳаракатлар ҳосил
бўлиши учун ўзига хос туртки яратади. Бироқ кўпчилик
икки турдаги, яъни тизимий ва нутқий прагматик маънони
фарқлаш тарафдоридир. Гарб тилшунослигида бундай
фарқлаш атамаларда ҳам ўз аксини топган: «Гап» (зеШепсе,
предложение) атамаси тил тизими бирлигига нисбатан
қўлланса, гапнинг нутқда
фаоллашуви натижасида юзага
келадиган бирликни бошқача аташ (масалан, инглиз тилида
Do'stlaringiz bilan baham: