Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

I зау: I м>агйуои 1о с1о X.
1 1Мпк оў И ан ноте Шпр 1ка1 ш11 Ье роойўог те.
I с!оп '1 кпст м?ке1кег уои м>е11 сЗЬ И.
I нау 1кгн Ьесаине I м ап/ 1о саине уои (о с1о И.
Таржимаси:
93
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мен демоцчиман: Мен сенинг X ни бажаришингни 
истаиман.
Мен ўйлайманки, бунинг бажарилиши менинг учун
яхши.
Мен билмайманки, сен буни бажарасанми?!
Мен буни айтаётибманки, сени ушбуни бажариигга 
мажбур цилмоцчиман.
Ушбу лугатнинг А.Вежбицкага хос бўлган услубда, 
яъни 
лисоний 
бирликларнинг 
маъносини
мукаммалтирилган кичик семасиологик хусусиятларни 
тавсифлаш асосида (бу усул муаллиф томонидан ўз 
пайтида «семантик примитивлар» га ажратиш усули деб 
номланган эди) яратилганлиги кўриниб турибди.
Иккинчи лугат олмон прагмалингвистлари Т.Баллмер 
ва В. Бренненштуллар томонидан яратилган бўлиб, 
Германиянинг машҳур «Шпрингер» нашриёти томонидан 
«Тил ва коммуникация» сериясида нашр қилинган 
(Ва11тег, ВгеппепзШМ 1981) ушбу лугатнинг бошқаларидан 
фарқи шундаки, унда нафақат перформатив қўлланиши 
мумкин бўлган, балки инглиз тили лугат заҳирасидаги 
барча нутқий фаолиятга оид феъллар қамраб олинган (бу 
феълларнинг умумий сони 4800та). Муаллифлар лугатнинг 
тагсарлавҳасида 
«Лексик 
таҳлил» 
(Ьех1са1 
апа1у818) 
иборасини ишлатишган бўлсалар ҳам, ушбу асарда 
ёритилаётган материал лексикологиядан ташқари, нутқий 
акт таълимоти ва маъно назарияси ривожи учун муҳим 
ўрин эгаллайди. Ишда «нутқий акт» тушунчаси бир мунча 
кенг талқин қилинади ва «нутқий актлар кетма-кетлиги 
(бирикмаси)» мулоқот фаолиятини ташкил қилувчи асосий 
тушунча сифатида қаралади. Айнан нутқий ҳаракатларнинг 
семантик 
муносабатлари 
асосида 
ҳосил 
бўладиган 
мажмуалар энг юқори погонадаги бирликлар бўлиб, сўнгги 
(қуйи) босқичларда модел гуруҳлари ва иккинчи даражали 
гуруҳлар ажраладилар. Лугатда 4 модел гуруҳи, яъни
94
www.ziyouz.com kutubxonasi


экспрессия (ехргеззюп), апелляция (арреа1 -мурожаат), 
иитеракция (тЮгасйоп - ўзаро мулоқот) ва дискурс 
(сИзсоигзе - мулоқот) моделлари ажратилиб, кейин улар 
таркибида 
нутқий 
ҳаракатлар 
мазмунини 
янада 
аниқлаштирувчи 
8 та иккинчи даражали 
гуруҳлар 
мавжудлиги 
қайд 
қилинади. 
Умуман, 
Баллмер 
ва 
Бренненштул 
лугати 
нутқий 
ҳаракат 
феълларининг 
батафсил таснифи ва тавсифи намунасидир. Таснифнинг 
кўп босқичлилиги яна шунда намоён бўладики, 4800 та 
феъл 24 турга ажратилади, кейин эса ушбу турлар 600 
категорияга тақсимланадилар. 
Бу кўринишдаги 
кўп 
босқичли таҳлил нутқий ҳаракат феълларини лексик 
майдон назарияси нуқтаи назаридан таснифлаш имконини 
ҳам яратади. Бундан ташқари, муаллифлар томонидан 
таклиф қилинган таҳлил усулини мураккаб тузилишдаги 
лисоний 
бирликлар, 
масалан, 
тургун 
бирикмалар, 
метафоралар ва ҳатто матн қурилмалари тадқиқига тадбиқ 
қилинса, 
лисоний 
фаолиятга 
оид 
тадқиқотлар 
самарадорлиги ошишига ҳеч қандай гумон йўқ. Бу 
йўналишдаги 
тадқиқотларнинг 
қиёсий 
тилшунослик, 
амалий лугатшунослик соҳаларидаги аҳамияти ҳақида 
алоҳида гапириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.
Прагмалингвистик адабиётларда юқоридагилар-дан 
ташқари, яна қатор бошқа тамойилларга асосланган нутқий 
актларнинг таснифий гуруҳлари ҳақида маълумотлар 
мавжуд. Бу таснифлар у ёки бу турдаги нутқий актлар 
гуруҳининг 
хусусиятлари, 
уларнинг 
бир-биридан 
фарқловчи 
белгиларини 
аниқлашга 
йўналтирилган. 
Масалан, Д.Вундерлих оддии ва кўп маъноли актларни 
фарқлашни таклиф қилади: васият, инъом қилиш акти 
мазмунида комиссив (ваъда) ва декларатив (эълон қилиш) 
маънолари бирикади: «Мол-мулкимни сеига цолдирамаи» 
тузилмаси васият билан бир қаторда, ушбу васият ҳақидаги 
ваъда ҳамдир.
95
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бундан ташқари, нутқий ҳаракат бирликларини 
структуравий 
тузилишига 
нисбатан ҳам 
гуруҳларга 
ажратиш мумкин. Структуравий хусусиятлардаги фарқига 
биноан содда ва ҳўшма (мураккаб) нутций ҳаракатлар 
ажраладилар. Содда нутқий ҳаракат нутқий фаолиятнинг 
энг кичик бирлигидир. Қўшма нутқий акт эса содда 
ҳаракатларнинг бирлашишидан ҳосил бўлади. Қисмлари 
ўртасида тенглик, эргашганлик муносабатлари мавжуд 
бўлган 
қўшма 
нутқий 
ҳаракатлар 
мантиқий 
ва 
коммуникатив яхлитликни ташкил қиладилар ва сўзловчи 
томонидан яхлит бирлик сифатида қўлланилади (Карабан 
1989).
Шундай қилиб, нутқий фаолиятнинг умумий фаолият 
назарияси нуқтаи назаридан талқин қилиниши ва шу 
йўсинда 
нутқий 
актлар 
таснифий 
тамойилларининг 
ажратилиши нутқ ҳодисасининг тизимий хусусиятга эга 
эканлигини ва уни яхлит тизим сифатида ўрганиш 
имкониятлари мавжудлигини тасдиқловчи далиллар топиш 
имконини яратди. Бу анча пайтгача тилшуносликда 
ҳукмрон бўлган нутқнинг фақат индивидуал шахсга оид 
томонларини ўрганиш гояси ўзини оқламаганлигидан 
далолатдир.
Нутқий 
акт 
назариясининг 
прагмалингвистик 
таълимотда тутган ўрни, уни нутқ ҳодисасининг тизимий 
хусусиятларини 
далилловчи 
ва исботловчи 
назария 
сифатида эътироф этиш билан бир қаторда мавжуд бўлган 
нуқсонлари ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ. Ушбу 
назариянинг камчиликлари тадқиқотчилар томонидан қайд 
этилиб келинмоқда (АИ
луоой
1977; Сусов 1980; Лазаров 
1986; Сафаров 1983 ва бошқалар).
Олмон тилшуноси Доротея Франк 1980 йилда Урбино 
шаҳрида ўтказилган анжуманда ўқиган маърузасига 
«Прагматиканинг етти айби» (8еуеп 
81
П
8
оГ рга§тайс8) 
деган 
жарангдор 
сарлавҳани 
танлаб, 
нутқий 
акт
96
www.ziyouz.com kutubxonasi


назариясининг нутқий мулоқот прагматикаси таҳлилий 
асосларини яратиш учун етарли даражадаги методологик 
имкониятга эга эмаслигини исботлашни режалаштирди. 
Олима қайд қилган (Франк 1986) етти айб -нуқсонларнинг 
айримларини қисқагина бўлса ҳам шарҳламоқчиман.
Биринчи нуқсон нутқий актни умумий нутқий 
жараёндан, «оқим»дан ажратиб олиш билан боглиқдир, 
чунки ажратилаётган бўлак нимадан иборат бўлиши 
(алоҳида бир гапми ёки гаплар қатори) номаълум. Бундан 
ташқари, ягона бир нутқий бўлак - гап бирваракайига бир 
неча актлар, яъни «локуция», «референция», «предикация» 
каби ҳаракатларни қамраб олишини ҳам унутмаслик лозим.
Нутқий акт назариясининг иккинчи «камчилиги» 
мулоқот 
жараёнида 
кечадиган 
ўзаро 
муносабат 
ҳаракатларини тўлигича ёрита олмаслигида кўринади. 
Нутқий ҳаракатларнинг перформатив ибораларга таянган 
ҳолда таснифланиши ва номланиши таҳлил доирасини бир 
оз чегаралаб қўяди, натижада суҳбатдошлар қўллайдиган 

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish