Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

луҳма, киритма каби кичик бирликлар таҳлилсиз қолади.
Олима назариянинг энг катта ва учинчи «гуноҳи»ни 
унинг нутқий мулоқот тизими таҳлилининг асосий гоясини 
ташкил 
қилувчи 
ўзаро 
фаолият 
назариясига 
мос 
келмаслигида, деб ҳисоблайди. Менимча, Д.Франкнинг 
ушбу фикрига тўлигича қўшилмоқ керак. Зеро, мулоқот 
унинг иштирокчилари - коммуникантларнинг ўзаро 
фаолиятини тақозо этади. Ажратилаётган нутқий актлар 
эса 
бир 
томонлама 
фаолият, 
аниқроги, 
сўзловчи 
бажараётган нутқий ҳаракатидан иборат бўлиб қолмоқда. 
Ҳолбуки, 
нутқий бирликлар мазмуни «ҳамкорликда 
шакллантирилаётган мазмундир» ва бу ҳамкорликсиз ўзаро 
бир-бирини англаш ва мулоқот натижасига эришишнинг 
ўзи ҳам мумкин эмас.
Навбатдаги - тўртинчи нуқсон бевосита олдингиси 
билан боглиқ ҳолда юзага келади, чунки нутқий акт ўзаро
97
www.ziyouz.com kutubxonasi


фаолият 
доирасида 
таҳлил 
қилинмаслиги 
сабабли 
ажратилаётган 
бирликлар 
ҳам 
статик 
ёки 
тургун 
хусусиятли бўлиб қолади. Натижада, нутқий мулоқотнинг 
табиатдан ҳаракатчанлиги, стратегик тузилиши назардан 
четда қолади. Мулоқот бирликларининг тугалланган 
жараён сифатида ажратилиши ва таҳлил қилиниши 
унчалик маъқул эмас, мулоқот доимий ҳаракатдаги 
жараёндир ва бу жараёнда коммуникантларнинг мақсад, 
мулоҳазалари ҳам ҳаракатда бўлиб, ўзгариб туради.
Кейинги уч (5-7) нуқсон нутқий ҳаракат назариясида 
мулоқот муҳити ёки контексти муаммоси тўлигича ҳал 
этилмаганлиги 
билан 
боглиқдир. 
Нутқий 
акт 
назариясининг 
таргиботчилари 
контекстда 
ҳосил 
бўладиган маъно ва мазмуннинг моҳиятини аниқлаш 
йўлидан бормасдан, ушбу ҳодисага иккинчи даражали 
тушунча сифатида қарайдилар, улар учун контекст 
«қутқарувчи лангар» вазифасинигина ўтайди. Контекст 
ҳодисасига бўлган бундай муносабат натижасида яна бир 
муҳим масала - семантик ва прагматик мазмун муносабати 
масаласи 
ўз 
ечимини 
топмай 
қолди. 
Албатта, 
пропозициянинг лисоний бирлик мазмуни учун ягона таянч 
эмаслигини таъкидлаш муҳим, аммо пропозитив ва 
иллокутив маъно ягона бир тузилма таркибида бирикиб, 
яхлит мазмун ҳосил қилиши муаммосини ҳал қилмасдан 
туриб, лисоний мазмун ҳодисаси моҳиятини билиш ёки 
ёритишнинг имкони йўқ. Лисоний таҳлил эса у ёки бу 
ҳодисанинг мавжудлигини қайд этиб қолмасдан, балки 
ушбу ҳодисанинг тавсифини бериш, хусусиятларини 
ёритиши, тушунтириши лозимдир.

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish