Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

1. а) Меҳмон: чарчадим, эндитурсак.
1.6) Мезбон: чарчаган бўлсангиз ош тайёр бўлади.
2. а) Меҳмон: чарчадим, энди турсак.
2.6) Мезбон: Ош тайёр бўлаяпти, сузамиз.
Тасаввур қилинг (1.6) гапи воситасида мулоқотда
қандай натижага, ўзаро ҳурмат билан боглиқ қандай 
самарага эришиб бўлди?! Кейинги гап (26) эса мулоқот 
матни мазмунига мос оҳангда тузилган, шу сабабли унинг 
қўлланиши 
коммуникатив 
натижага олиб 
келишига 
ишониш мумкин.
Келтирилган мисолдан релевантликнинг мантиқий 
таҳлил воситасида аниқланиши кўриниб турибди. Аммо
120
www.ziyouz.com kutubxonasi


бундай таҳлил ўта формал - дедуктив кўринишга эга 
бўлиши ҳаммага ҳам маъқул келавермайди, чунки матн 
пропозицияларини 
индуктив 
таҳлил 
йўли 
билан, 
эҳтимоллар асосида ҳам ажратиб олиш мумкинлигини 
унутмаслик лозим.
Турли мантиқий-семантик амаллар асосида мазмуний 
хулосаларга эришишнинг яна бир йўли сўзловчи «нимани 
назарда тутаётганлигини» эҳтимол қилиш ва англашдир. 
Бундай усул инференция таҳлили (сот>егтйопа1 пфгепсе) 
деб аталади. Масалан, «Қиш келди» гапини эшитиб, 
сўзловчи «Ҳаво совуц, иссиц кийимлариигии тайёрла» 
мазмунидаги маслаҳатини бермоқчи деган хулосага келиш 
мумкин. Аммо бу хулоса бор-йўги эҳтимол, балки сўзловчи 
«Уйни исит» демоқчидир. Шунинг учун бўлса керакки, 
М.Макаров 
инференциянинг 
дедуктив 
ва 
индуктив 
мантиқий амаллар асосида бажарилиши мумкин бўлган 
икки турини фарқлаш лозимлигини уқтиради (Макаров 
2003: 125-127).
Дедуктив 
амал 
асосида 
эришиладиган 
хулоса 
қуйидаги кўринишда бўлади:
1) Қуигироцца ҳеч ким жавоб бермаётгаи бўлса, 
демак, уйда ҳеч ким йўц.
2) Қўнгироцца ҳеч цандай жавоб йўц.
3) Уйда ҳеч ким йўц.
Индуктив инференцияни ва эҳтимолдаги хулосанинг 
мисоли:
4) Аббос мактабга кетди.
5) Аббос - мактабўцувчиси.
Дедуктив 
ва 
индуктив 
амаллар 
асосида 
фарқланадиган мазмуний инференцияларни фарқлашда 
Ҳ.П.Грайс эҳтимол қилинаётган хулосани инкор қилиш 
мумкин эмаслиги амалига таянишни маслаҳат беради 
(Опсе 1975; Грайс 1985).
121
www.ziyouz.com kutubxonasi


Дедукция асосида аниқланган хулосани инкор этиш 
қийинлигини Ҳ.П.Грайс қуйидаги мисолда изоҳлайди:
6) I / 8осгШея /5 а тап, Ие й тоПа1; Агарда Суцрот 
иисои бўлса, уиингумри абадий эмас.
7) Ўосга1ен гн а тап; Суцрот - иисои.
8) Ткеге /ог Ўоахйен /5 тог1а1. Шу сабабли 
Суцротиииг умри абадий эмас.
Бу ерда 6 ва 7 гаплардаги далилий ҳукмлар рост 
бўлгани учун ҳам 8- ҳукм ҳақиқат. Индуктив йўл билан 
келтириладиган далилларни эса инкор этиш имконияти йўқ 
эмас:
9. I Иауе йи% ир 1001 сагго!н; (Меи) 1001 та сабзини 
цазиб олдим.
10. Еуегу опе о / 1Ие 1001 саго1н гн огап§е; 1001 та 
сабзииииг ҳар бири апелъсиндир.
11. ТИегеге/оге, а.11 сагго1н аге огап%е. Шу сабабли 
барча сабзилар апелъсиидир.
Аммо бу қаторга яна бир далилий ҳукм киритилса, 
хулоса ноўрин, нотўғри бўлади (Ьеутзоп 1983: 114);
96. 1Иаме йи%ир 1001 саггоЕ
106. Еуегу опе о / 1Ие 1001 саггоЕ /л огаиуе.
126. ТИе 1002 пб сагго! /л угееи. 1002- сабзи яшил.
13. Нотўгри: ТИеге/оге, а11 саггоЕ аге огаиуе. Шу 
сабабли барча сабзилар апелъсиндир.
Матнга қўшимча киритилган гап (126) ҳукмнинг ва 
ундан келиб чиқадиган хулосанинг гализ ва нотўгри 
шаклланишига сабаб бўлади. Мулоқот матни ривожи учун 
тингловчи томонидан бажарилаётган эҳтимолли-индуктив 
инференция амаллари муҳимдир, нутқий тузилмалар 
мазмунини тушуниш ва ўзаро фикр алмашинувини давом 
эттириш учун доимий равишда хулосаларни қиёслаш 
ҳамда уларнинг тўғри-нотўғрилигини текшириб бориш 
эҳтиёжи тугилади.
122
www.ziyouz.com kutubxonasi


Матннинг ва умуман турли кўринишдаги нутқий 
тузилмаларнинг мазмунини белгиловчи ҳодисалардан яна 
бири пресуппозициядир.
Пресуппозиция махсус адабиётларда инференциянинг 
хусусий кўринишларидан бири сифатида қаралади ва 
бунда ифодаланётган фикр - ҳукмнинг ҳақиқий ёки ўринли 
эканлиги эътиборга олинади. Бунинг учун эса мулоқот 
иштирокчилари воқелик, кечаётган ёки хабар қилинаётган 
ҳодиса ҳақида бирор бир умумий маълумотга эга 
бўлишлари 
керак. 
Р.Столнейкер 
таъбирича, 
«пресуппозиция талаб қилинаётган лисоний фаолият 
ижросидан 
олдин 
имплицит 
назарда 
тутилган 
пропозициядир» (81а1пакег 1972: 387-388; Столнейкер 
1985). Масалан, «Аҳмад икки бошли илонни уитади» ва 

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish