Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

бўлганингда, менга ёрдам цилгаи бўлар эдинг» = «Сен 
менинг дўстим эмассан». Бу турдаги пресуппозиция асосан 
мураккаб таркибли нутқий тузилмаларда намоён бўлади ва 
«мантиқий мерос» (
1
пЬеп
1
;апсе) қоидаларига амал қилади. 
Пресуппозиция маъносининг бўлакдан яхлитга, эргаш 
гапдан бош гапга, диалогик тузилма бошланишидан 
кейинги бўлакларига ўтиши умумий кузатилган ҳолдир.
Тилшунослар 
«прессупозиция» 
тушунчасини 
файласуфлардан 
ўзлаштирганликлари 
маълум 
ва 
фалсафадан 
атаманинг 
кўпмаънолилиги, 
тавсифий 
ноаниқликларининг 
тилшуносликка 
ҳам 
кўчиши 
табиийдир. Натижада ушбу ҳодиса турли кўрсаткичларга 
нисбатан 
турлича 
таснифий 
гуруҳларга 
ажратилиб 
келинмоқда. Буни ҳатто ушбу тушунчани тилшуносликка 
биринчилардан бўлиб тадбиқ қилган Пётр Стросоннинг 
қарашларида ҳам кўриш мумкин. Олим ўтган асрнинг 
ўрталарида (
81
га\¥
8 0
п 1950; Стросон 1989) мантиқшунос 
Б.Расселнинг 
лисоний 
бирликларнинг 
маъносини 
тавсифловчи дескриптив назариясини тафтиш қилаётиб, 
гап маъноси ва унинг нутқий қўлланишидаги мазмуни 
ўртасидаги муносабатга эътиборни қаратди. Шу тахлит 
семантик 
ва 
прагматик 
пресуппозицияни 
фарқлаш 
йўлидаги уринишлар бошланди.
Олмон тилшуноси К.В.Ҳемпфернинг (НетрЬег 1977) 
гап маъносида контекстдан ташқари, ҳеч қандай нутқий
126
www.ziyouz.com kutubxonasi


вазият билан боглиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган 
хулосавий ҳукмни семантик пресуппозиция сифатида 
қараш лозимлиги ҳақидаги фикри бошқалар томонидан ҳам 
қўллаб -қувватланди (В.В.Богданов, В.А. Звегинцев, Е.В. 
Падучева, М.Л.Макаров, Н.Махмудов, А Нурмонов ва 
бошқалар). 
Дарҳақиқат, 
пресуппозициянинг 
лисоний 
бирлик маъноси билан боглиқлиги ҳақида олдинги 
саҳифаларда гапирилди. Гапнинг семантик тузилиши 
пресуппозицион пойдеворга эга эканлигини ҳеч ким инкор 
этмайди. Шунинг учун ҳам «Аббос менга китобни берди» 
гапи «Аббос дегаи иигитиииг борлиги» (экзистенционал 
пресуппозиция) ва «уиииг меига китобии берганлиги» 
(фактив пресуппозиция) ёки бермаганлиги (нофактив 
пресуппозиция) ҳақида хулосавий ҳукмларнинг юзага 
келиши табиийдир. Булар оддий мантиқий хулосалардир.
Аммо лисон фақат тургун, ягона бир қолипга 
солинган, доимий мазмунга эга бўлган бирликлар тўплами 
эмаслигини яхши биламиз. Лисоний фаолиятда шундай 
ҳолатлар юзага келадики, уларни бевосита, олдиндан 
берилган ягона бир андозага биноан тавсифлаб бўлмайди. 
Хусусан, «Менинг онам мендан ёшроц» нутқий бирлигини 
олайлик. Ҳар қандай кишидан сўрасанг, уни маъно 
жиҳатидан 
галати 
туюлишини, 
мантиқий 
нормадан 
чекиниш эканлигини айтади. Бундай баҳо билан гапнинг 
семантик 
пресуппозициясини 
аниқлаб 
бўлмайди, 
фақатгина у «X У га нисабан ёш» қолипига тушади:
а) Барно Шалоладан ёш;
б) Менинг опам Барнодан ёш;
в) Барно мендан ёш;
г) Менинг онам мендан ёш.
Албатта, онанинг ўз фарзандидан ёш бўлиши мумкин 
эмас. Мазмуний ва пресуппозицион гайритабиийликни 
йўқотиш учун гапнинг махсус (алоҳида турдаги) қўлланиш 
матнига 
мурожаат 
қилишга 
мажбурмиз. 
Нутқий
127
www.ziyouz.com kutubxonasi


қурилмаларнинг бундай қўлланиши билан қизиққан Жон 
Лайонз Му то1Ъег /5 уоип%ег 1кап 1 а т

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish