Устоз-шогирд тизимидаги фаоллик, талабалар билан семинарлар,
вебинарлар, форумлар ташкил этиш;
соҳанинг долзарб масалаларига бағишланган битирув малакавий ишлар базасини шакллантира олиш ҳамда битирув малака ишларини тайѐрлаш жараѐнига раҳбарлик қилиш;
миллий ва хорижий тажрибалар асосида махсус фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи инновациялар, педагогик технологиялар ва дидактик таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиѐтга татбиқ этиш;
тадқиқотчилик кўникмаларининг ривожланганлиги, мутахассислик ѐки тадқиқот мавзуи бўйича Web of Science, Scopus, Web of Knowledge, Astrophysics, PubMed, Mathematics, Chemical Abstracts, Springer, Agris GeoRef каби библиографик базалардан бирига кирадиган рейтинги юқори халқаро журналларда мақолалар чоп этиш, публицистик фаоллик
кадрлар буюртмачилари ва меҳнат бозори эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
2.4. Метакомпетенциялар:
мустақил таълим олиш йўли билан ўз касбий билимларини такомиллаштириш, метакогнитив фаоллик, ўзини ўзи бошқариш;
креативлик кўникмаларининг ривожланганлиги, бошқарув ва педагогик фаолиятни самарали ташкил этишга йўналтирилган инновацион ғоялар ва ташаббусларни олға суриш;
инновацион фаоллик, инновацияларга нисбатан очиқлиқ, уларни қўллаб-қувватлаш, ўз касбий фаолиятида фойдалана олиш;
касбий фаолият натижаларининг самарадорлигини баҳолаб бориш ва ўз-ўзини касбий ривожлантириш, рефлексия (электрон портфолио
кўрсаткичлари асосида);
мулоқотчанлик, гуруҳда ишлай олиш, жамоани шакллантириш, лидерлик;
касбий фаолият талабларига тезкор мослашиш, эгилувчанлик, ностандарт вазиятларда тезкор ва тўғри қарорлар қабул қилиш;
-вақт менежменти, корпоратив мданият;
эмоционал барқарорлик, стрессларга чидамлилик, конфликтлар билан самарали ишлаш.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, олий таълим тизими раҳбар ва педагог кадрлари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳати ўқитувчилардаги касбий тайѐргарликнинг фақат умумий параметрларини шакллантириш билан эмас, балки улардаги ижодкорлик, бошқарув ва педагогик жараѐндан кўзланган мақсад ва вазифаларни аниқ прогноз қила олиш ва шунга интилиш, ўқув-тарбия жараѐнини муваффақиятли йўлга қўйишнинг инновацион шакл, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш, амалга татбиқ этиш, мустақил ўз-ўзини касбий ривожлантириш билан боғлиқ компетенцияларни қарор топтириш билан тавсифланади. Бу эса ўз навбатида, раҳбар ва педагог кадрлар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг илғор тажрибалар, таълимдаги сифат менежменти тамойилларига асосланган замонавий механизмларини такомиллаштиришни талалб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |