Монография Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини


III боб. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДАГИ САМАРАЛИ БОШҚАРУВ



Download 1,37 Mb.
bet35/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#269449
TuriМонография
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43
Bog'liq
Бошқарув психологияси

III боб. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ НИЗОЛИ ВАЗИЯТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДАГИ САМАРАЛИ БОШҚАРУВ
ФАОЛИЯТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТИЗИМИ
3.1. Таълим муассасалари раҳбарларининг низоли вазиятларни ҳал этишдаги бошқарув фаолиятларини ривожлантиришнинг ташкилийбошқарув механизмларини такомиллаштириш
Одатда, низо деб, қарама-қарши йўналган қарашларга, нохуш ҳиссий кечинмалар билан боғлиқ гуруҳлараро ѐки шахслараро муносабатлар оркали ифодаланувчи тўқнашувларга айтилади12.
Психологик нуқтаи назардан қараганда, одамларга ҳалокатли таъсир этадиган холат низоларнинг ўзи эмас, балки уларнинг оқибатидир. Низолар оқибатида инсон руҳиятида қўрқинч, ваҳима, адоват каби салбий хислар юзага келади. Агар мазкур кечинмалар кучли бўлса ва узоқ муддат давом этса, одамда ҳимоя реакцияси пайдо бўлиши ва мустаҳкамланиши мумкин.
Низо натижасидаги салбий холатлар шахснинг ҳиссиѐти, ҳаттиҳаракатлари, тафаккур ва ҳатто характерида маълум ўзгаришлар содир этади. Бу ўзгаришлар шахснинг хулқ-атворида намоѐн бўлиб, мазкур субъект қатнашаѐтган бошқа вазиятларга ҳам тарқалади ва ўзаро муносабатларнинг кенг соҳаларини эгаллай бошлайди. Масалан, қўрқув ва хавф муҳитида тарбияланган одам кейинчалик худди шундай муҳитнинг манбаига айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. У ҳатто ўз болаларини ҳам шундай муҳитда тарбиялайди ѐки қўл остидаги ходимларни шу услубда бошқаради13.
Аниқланишича, меҳнат жамоаларида низодан сўнгги кайфиятнинг бузилиши ва тинчлангунча ўтадиган вақт шу низога тайѐрланиш даврига нисбатан уч баравар кўпроқ муддатни эгаллар экан.14
Жамоаларда низо сабабларини тадқиқ этиш натижасида зиддитяларни юзага келтирувчи қатор омиллар аниқланди. Булар қаторига меҳнат ресусларининг чегараланганлиги, ишлаб чиқаришга оид масалаларнинг узвий боғлиқлиги, ходимларнинг ташкилот келажаги ҳақидаги тасаввурларининг ноаниқлиги, ташкилот ичидаги коммуникациялардан қониқмаслик, кадрларни тайѐрлаш даражасининг пастлиги ва шу каби сабаблар киради.
Конструктив ва деструктив низолар. Фикрлар қарама-қаршилиги намоѐн бўлаѐтганда зиддият манбаи яширинмаган бўлса, низо жамоа ҳаѐтида ижобий рол ўйнаши мумкин. Низонинг айнан шу хусусиятини олимлар «низонинг конструктивлиги» деб аташади.15 Ташкилотда конструктив низолар, даставвал, меҳнат фаолиятидан келиб чиқувчи принципиал муаммолар юзасидан пайдо бўлади. Манфаатлар қаршилиги юз берар экан, ким учундир иш жойи аҳамиятли бўлиб, бажараѐтган меҳнати катта мавқега эга. Айни пайтда бошқа бир ходим эса иш билан боғлиқ бўлмаган шахсий ниятларини асосий масала деб қарайди. Мазкур вазиятда мавжуд қарамақаршиликни юзага келтирган муаммо ечилса ушбу низо ҳам йўқолади. Лекин, бирон иш юзасидан пайдо бўлган низо инсоннинг ҳиссиѐт соҳасига кучли таъсир этиши ва ўзининг деструктив хусусиятини намоѐн этиши мумкин4. Деструктив низо салбий кучга эга ва гуруҳ ишининг самарадорлигини сусайтиради.
Конструктив низо доимо ушбу зиддият манбаини аниқлаш ва уни иложи борича томонлар манфаати йўлида ўзгартиришга қаратилган. Деструктив низода эса томонлар иккинчи даражали масалаларни, масалан шахсий ғуруларини диққат марказига қўядилар ва низонинг асл сабаби четда қолиб кетади. Шу боис, конструктив низолар функционал моҳиятга эга ва улар ташкилотнинг олға силжишига мадад беради.
Низолар ташкилот миқѐсида юзага келаѐтган муамоларни ҳал этиш заруратини қўяр экан, конструктив низода қарама-қаршилик ижобий натижага йўналади, асосланган қарорлар қабул қилишга ѐрдам беради ва жамоадаги ўзаро муносабатларни ривожлантиради.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish