Монография тошкент-2018 Муаллиф


II БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАБЛ ИМИДА (ТИЗИМИДА) А \ ВОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ



Download 164,11 Kb.
bet5/16
Sana04.02.2023
Hajmi164,11 Kb.
#907921
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 qism

II БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАБЛ ИМИДА (ТИЗИМИДА)
А \ ВОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ҚЎЛЛАШ
ЙЎЛЛАРИ

Гаьлим жараёнининг йўналиши, тури ҳамда шугулланувчиларнинг ёши, inncii, эътиқоди, қизиқиши ва саломатлигидан қатъий назар барчата баравар 'мч'моний тарбия” давлат дастури асосида узлуксиз таълим берувчи и, шгогик жараёндир. Бунинг ўзига хос турлари, шакллари, усуллари ҳамда ms .iIIhii мақсад ва вазифалари билантурли босқичларда бир-биридан жиддий фпрқ қилади. Уларни қуйидаги таълим тизимида баён этилди.
2.1. Мактабгача тарбия муассасаларидаги ўйин-машқлар жараёиида
ахборот-коммуникация технологияларини
қўллаш тартиби

Мактабгача таълим (тарбия) даврни шартли равишда икки гуруҳга ижратиш мумкин, яъни 3 ёшгача (богчагача) ва 3-6 (мактабгача) ёшгача Оўпгап болалар (ўғил ва қизлар). Бу даврдаги болаларнинг биологик, нсихологик жиҳатдан ўсиши кунлар, ойлар, йиллар билангина эмас, балки >мбрион (она қорнидаги шаклланиши) вақтидан бошлаб сониялар ва лақиқалар давомида ривожланиши билан белгиланади ҳамда ўлчанади. Бу tea инсоннинг жисмоний ҳаракати, унинг такомиллашувини табиий равишда гцқозо этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотйнинг (ЖССТ) эътироф этишича, гугилажак боланинг саломатлиги, ўсиш даражаси онанинг саломатлиги, унинг кундалик тартиб-қоидаларга (режим: озиқланиш, фаол ҳаракат, гигиена, дам олиш, руҳият жиҳатдан барқдрорлик ва ҳ.к.) тўла риоя қилиши билан боғлиқ бўлади.
Масалага шу жиҳатдан ёндашилса, бўлажак она (ёши, нечта фарзандни юзага келтирганлигидан қатъий назар) биринчи навбатда соғлом, ҳаракатчан, руҳий тетик бўлиши лозим. Қолган жиҳатлари табиий ҳолда зарур, эҳтиёж асосида (тиббий кўрик, озиқланиш, дам олиш) амалга оширилиши лозим. Мазкур жараёнлар оналик даврида давом этадиган биологик, педагогик, нсихологик, жисмоний тарбия ва улар билан узвий боғлиқ бўлган таълим асосида мукаммаллаштирилиши лозим.
Оилада фарзанд тугилгач, унинг соғлом ўсиши учун таълим-тарбиядаги барча тадбир-чоралар қўлланилади, яъни шифокорлар тавсияси, илмий- услубий қўлланмалар, кекса ёшдаги кишиларнинг (оиладаги ва яқин кишилар) тажрибаларига амал қилинади.
Ота-она жисмоний тарбия таълимидан хабардор, айниқса амалий кўнкима ва малакаларга (гимнастика, енгил атлетика, ҳаракатли ўйинлар, сайрлар ва ҳ.к.) эга бўлса болаларни харакатчанликка (ётган, ўтирган холатда ва эмаклаш, туриш, илк қадамлар ташлаш ва ҳ.к.) ўргатиб, уларнинг тўғри ўсиши ҳамда дардларга тезда чапинмаслигини таъминлай олади.
Бу йўлда ота-оналар ўзларининг мутлоқ соғлом бўлишлари учун эрталабки соғломлаштириш машқ-ўйинлари (умумривожлантирувчи гимнастика машқлари, югуриш, сакраш, спорт ўйинлари, сузиш ва ҳ.к.) ва муайян йўналишдаги (бирон спорт тури ёки жисмоний сифатларни - куч, чаққонлик, чидамлилик) фаол мураккаб ҳаракат-машқ билан (тренажёрлар) мунтазам шуғулланишларига тўғри келади.
Бола туғилган кундан бошлаб табиий равишда қўл ва оёқларини ҳаракатлантира бошлайди. Бу ҳаракатларни беланчак (бешик) ва каравотда (ерда) ётқизилган ҳолда кун давомида камида 2-3 маротаба эркин бажаришига ва махсус машқларни (ўша табиий ҳаракатларни кенгроқ, чўзиб, эгиб ҳамда бироз тезроқ) қўшиб бажартириш лозим бўлади. Кунлар, ҳафталар ва ойлар ўтгач эса, бу фаол ҳаракатларни кенгайтириш, кўпайтириш, тезлаштириш, шунингдек, ён томонларга буриш, думалатиш, қоринга ётган ҳолда эмаклаш - сувда сузиш каби амалий ҳаракатларни бажартириш, уқалаш (массаж), рангли ўйинчоқларга қўл чўзиш, тик қараш каби ҳолатларни ҳам давом эттириш лозим.
Бу каби амалий ҳаракатлар кўпроқ ва қоида асосида бажарилса болаларнинг ётган ҳолатида ён томонларга бурилиш, ағдарилиш, қоринда ётишда олдинги силжиш-эмаклаш ва аста-секин ўтириш, ўзини тик тута билиш ва ҳатто суяниб (девор, каравот, тўшаклар) оёққа туриш кўникмаларига эга бўлади. Булар эса яна суяниб илк қадамларни ташлаш, юриш, суянчиқсиз тик туриш, мустақил юриш даражаларига олиб боради.
Нафас олиш - ҳаётий эҳтиёжнинг бирламчи воситаси деса бўлади. Чунки, нафас олмасдан узоқ вақт сақланиб туриш мумкин эмаслиги барчага аён. Тоза ҳавонинг ўпкага кириши (кислород) ва эски ҳавонинг (карбонат ангидрид) чиқарилиши танада қон айланиши тизимини бошқаришнинг асосий кучи ҳисобланади. Қон томирларининг табиий ҳаракати қон айланиши ва моддаларнинг ҳазм қилиниши, айланишини таъминловчи физиологик жараён. Бу эса инсон фаолияти - тириклигини сақловчи табиий ҳодиса. Бунга эришишнинг ягона йўли эса фаол амалий ҳаракат, яъни жисмоний тарбиядир.
Демак, боланинг соғлигини таъминлаш, уни ривожлантириш жисмоний тарбия воситаларига (умумривожлантирувчи гимнастика машқлари, ҳаракатли машқ-ўйинлар, табиатнинг соғломлаштирувчи таъсир кучлари: ҳаво, сув, қуёш, гигиеник омиллар ва ҳ.к.) боғликдир. Уларни болаларнинг ёши, саломатлик даражаси, қизиқиши, жисмоний тайёргарлик даражаларига қараб мунтазам равишда қўллаш - ҳаётий зарурият, педагогик технология ҳисобланади.
Боғча ёшигача (3 ёш) бўлган даврда оилада болалар билан амалий жиҳатдан шуғулланишда лозим бўлган жисмоний тарбия машқларидан баъзи намуналар келтириш мумкин (3-жадвал).


  1. Download 164,11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish