5
СЎЗБОШИ
Тилни илмий асосда ҳар томонлама ри вожланти-
риш жамият ҳаёти билан бевосита боғлиқ экан,
ижтимоий ҳаётда рўй бераётган ўзгаришлар
тилда
акс этиши муқаррар. Бу ўзгаришлар ҳаммадан кўпроқ
тилнинг луғат бойлигида ўз ифодасини топади. Ислом
Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида
алоҳида таъкидлаганидек, «айниқса, фундаментал
фанлар, замонавий
коммуника ция ва ахборот
технологиялари, банк-молия тизи ми каби ўта муҳим
соҳаларда она тилимизнинг қўлланиш доирасини
кенгайтириш, этимологик ва қиёсий луғатлар чоп этиш,
зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни
ишлаб чиқиш, бир сўз билан айтганда, ўзбек
тилини
илмий асосда ҳар томонлама ривожланти риш миллий
ўзликни, Ватан туйғусини англаш дек эзгу мақсадларга
хизмат қилиши шубҳасиз.»
1
Ўзбекистон санъати ва маданиятининг шиддатли
тараққиёти нутқимизда ўз акси ни топар экан,
тасвирий санъат, амалий санъат, интерьер дизайн,
либос дизайни ва
санъатшуносликка оид атамалар,
миллий-ма даний нутққа оид ўзбекча сўзларнинг
русча ва инглизча муқобили ҳамда Европа нутқининг
лисоний бирликлари ўзбек муҳитида кенг тарқала
бошлаганлиги тилшунослар масъу лиятини янада
ошириши муқаррар. Зеро, бу нинг оқибатида уларни
бир қолипга солиш, чуқур таҳлил қилган ҳолда сўзни
ўз ўрнида ишлатиш тартибини белгилаш, нутқий ма-
даният ва нутқий салоҳият мезонларини иш лаб чиқиш
вазифалари вужудга келади. Зеро, миллий ва нутқий
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., Маънавият,
2007. – Б.87.
6
Сўзбоши
маданиятимизни ўзи да мужассам этган терминларни,
хусусан, мил лий тасвирий санъатимиз атамаларини
чет тилидаги муқобилини мавжуд бўлса, топиш,
бўлмаса, ўз ҳолича қолдириб,
талаффузини ишлаб
чиқиш амалий муаммо ҳисобланади. Бу борада дунё
ва рус тилшунослигининг турли йўналишларида қатор
ишлар амалга оширилган. Ўзбек тилшунослигида
мустақилликкача яра тилган тасвирий санъатга
оид дарсликлар, ўқув қўлланмалари, каталоглар,
асосан, рус тилида бўлганлиги ва улар ўзбекчага
таржима қилинмаганлиги,
инглизча аннотацияси
мав жуд бўлмаганлиги, ўзбекча адабиётларнинг ҳам
талаб даражасида эмаслиги бу соҳада ислоҳотлар
қилиниши зарурлигини кўрсатиб, ушбу иш мазкур
бўшлиқни тўлдиришига амалий ёрдам кўрсатади.
Тасвирий санъат соҳасидаги миллий-маданий атама
ва бирликларни чет тилида акс эттириш; замонавий
атама ва бирликлар билан муқояса қилиш; уч тилда
мавжуд бўлган тушунчаларнинг мутаносиб ҳамда
фарқли жиҳатларини тушунтириш; фақат ментал
хусусиятга эга рус ва инглиз тилида мавжуд бўлмаган
тушунча ва атамаларнинг Европа лисоний тизимидаги
ўрни ва та лаффузини ишлаб чиқиш; инглизча, русча
атама ва бирликларнинг ўзбекча муқобилини топиш,
муқобили бўлмаса, изоҳини
келтириш; мазкур
билимларни тўплаб таҳлил этиш ҳамда илмий назарий
асосланган мақола ва тезислар чоп эттириш, йиғилган
маълумотлардан луғат яратиш ва уни халққа тақдим
этиш шулар жумласидандир.
Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институтида мазкур соҳа бўйича
етук мутахассис ва олимлар мавжуд, улар ушбу илмий-
техник тадқиқотни амалга оширишда амалий ёрдам
кўрсатди. Шунингдек, жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга