Саккизинчи байт:
Эй Навоий, истасанг баргу наво бу боғ аро,
Гулдек ул рокиъ кеча, булбул киби бедор субҳ. [1, б.130]
Шоир ўз нафсига хитоб қилиб: ей Навоий, сен ҳам ушбу
олам боғида барг-наво истасанг, аввало, гулдек кечаларда ху-
довандга руку қилган ҳамда агар булбул каби гул ҳуснига
мафтунлик талаб қилсанг, тонг отқунча булбул каби бедор бе-
лишга чақиради.
Мавлон Абдурашид Жавҳарийнинг «Жавзжон қуёши» 32
— ғазали:
Шаклий қиёс.
Аруз вазни: рамал мусаммани, мақсур ёки маҳзуф.
Қофия: симо–саҳро.
Радиф: субҳ (тонг)
Мазмун: лирик-севги
Мазмун жиҳатдан хусусияти
Биринчи байт:
Ой юзингни нуридин равшан булуб симой субҳ,
Ёрутуб файз руҳидин дашту ҳам саҳрой субҳ.
Шоир субҳнинг равшанлигини ҳақиқатда машуқасининг
ой юзи нуридай билиб, унинг туфайли дашту саҳроларга ушбу
ҳусн файзидан ёритилганини айтади.
Иккинчи байт:
Гарчи қундай зоғи зулмат шоми гардун устиға,
Буйла ёйдай шаҳпарин дунёға ул анқой субҳ.
Шоир шом бўлиб қаронғулик оламни босиб олганини зоғ
қўнишига ўхшатиб, қолаверса, тонг отишни шоҳпарларини
ёзиб дунёни ўз қаноти остига олган ҳумо (бахт келтирувчи
қуш)га ўхшатади.
Учинчи байт:
Шом ёпса ул қаронғу пардасин эл бошиға,
Бебақодур билсангиз ўртоқлор савдой субҳ.
Бу
байтда
шом ва қаронғулик агар ўз қаро пардасини эл бо-
шига ёпганда ҳам доим ушбу бебаҳо қаронғулик нобуд этилиб,
ўртоқлар билсангиз субҳ савдосининг умри жуда қисқа деб
ифодалайди.
Тўртинчи байт:
Кеча зулмат бирла босғон ердай дунёни басе,
Ёрутуб оламни чиқти ул фалак паймой субҳ.
Агарда кеча зулмати (истибдод ва адолатизлик) барча ду-
нёни эгаллаб — босиб олган бўлса ҳам, лекин ҳар бир қа-
ронғулик изидан олам ёғдулик тамон чиқиб, тонг фалак пай-
мона чобук қаронғуликларни йиртиб ўтиши билан тонг отади,
деб инсонлар кўнглида умид уйғотади.
Бешинчи байт:
Тира тун гар айласа олам элин бахти қаро,
Ер юзин қилғой мунаввар чеҳрайи зебой субҳ.
Шоир умуман олганда ушбу шеърда қайта-қайта тира тун қа-
ронғуликни қоралаб, олам аҳлини бахтиқаро қилган зулмат ва қа-
ронғуликни ёмонлайди, ҳамда ёруғлик ва тонготишни одам учун
нажот йўли билиб саҳарни қутулиш учун нижот йўли ҳисоблайди.
Олтинчи байт:
Кеча уйқудин ўлукдек дунёни қилса хомуш,
Тиргизур олам элин анфосидан Ийсой субҳ.
Шоир шом қаронғусини, дунёга ҳоким бўлган жимликни
ўлимга ўхшатади, қолаверса, субҳни Масиҳ анфоси билан тир-
гизувчи шамолга қиёслайди.
Шуни айтиш керакки, шоирмиз ушбу шеърий парчадан
лирик мавзулар ёнида ўзи ҳаёт кечириб, қолавирса, ваҳший-
ларча қатл этилиб оламдан кўз юмган Афғонистондаги ўз-
беклар бошдан кечирган оғир сиёсий вазиятни реалистик та-
свирлайди.
Еттинчи байт:
Жавҳарий гар партав рухсор жонон бўлмаса,
Мунча ҳам ёруқ бўлурму чеҳрайи зебой субҳ. [2, б.19]
Шеърни охирги байтида шоир, жонон ва маъшуқанинг ҳусн
партаву ошкор бўлганда, албатта, тонг-субҳнинг чеҳраси ҳам
бу қадар гўзал бўлмаслигига қайта-қайта урғу беради.
2 — «Ғаройибул сиғар»дан (109-) ғазал.
Do'stlaringiz bilan baham: |