.
№ 11 (353)
.
Март 2021 г.
262
Молодой ученый O’zbekiston
«реал Мен» ўртасидаги келишмовчилик бўлса, шахс шунчалик
такомиллаша боради. Ж. Годфруа бу ҳақда шундай деб ёзади:
«Рожерс концепциясига кўра, инсоннинг »реал Мен«и одатда
инсон қандай бўлиши исташлигини акс эттирадиган »идеал
Мен« билан инсоннинг ҳаракатларига шартли муносабат кўри-
нишида юзага чиқадиган жамиятнинг талаблари ўртасидаги
зиддиятга тўқнаш келади» [2.39].
Шу ҳолатни тасаввуф нуқтаи назаридан туриб шарҳлашга
ҳаракат қиламиз. Тасаввуфда «Мен»нинг икки хил кўриниши
фарқланади: «ижтимоий Мен» ва «ҳақиқий Мен». «Ижти-
моий Мен» — ижтимоий жиҳатдан аниқланадиган, тўхтовсиз
ўзгариб турадиган роллар тўпламидир. «Ҳақиқий Мен» эса
индивид ҳаётининг асосини ташкил этадиган яхлитликдир,
нисбатан юксакроқ борлиқнинг бир қисмидир. «Ҳақиқий
Мен» инсон руҳий оламининг туб-тубида яшириниб ётган ёки
сақланиб қолган «ислом фитратининг» инъикосидир. (Бола
туғилганда исломий фитрат билан дунёга келади). Р. Фрейжер
ва Ж. Фейдименлар шундай деб ёзади: «Сўфийларнинг таъли-
моти — бу одамларнинг ўзларининг ҳақиқатда қанақа эканли-
клари тўғрисидаги тасаввурларини ўзгартириш ва »ижтимоий
Мен«ни »ҳақиқий Мен«га алмаштириш йўлларини излашдан
иборатдир» [3.508]. Агар «ижтимоий Мен» «ҳақиқий Мен»
билан алмаштирилса, инсонда идрокнинг ўрнига (воқеа-ҳоди-
саларни, нарсаларни тўғридан-тўғри тушуниш, қабул қилиш)
басират (воқеа-ҳодисаларни, нарсаларни маъносидан келиб
чиқиб, хоссатан тушуниш, қабул қилиш) пайдо бўлади. Бу эса
инсон шахсидаги бўлинишнинг олдини олади ва шахснинг ях-
литлигини таъминлайди. Натижада турли хил ички шахсий ни-
золар пайдо бўлмайди. Инсон руҳиятидаги дуализмга барҳам
берилади. Бу ҳам восилликка интилишдаги бир қадамдир.
Ички шахсий низолар инсонда беқарорликни келтириб чиқа-
ради. Восиллик эса барқарорликни таъминлайдиган ягона
восита, яъни ўз Дилоромини топган ошиқнинггина дили
ҳақиқий ором олади.
Тасаввуф аҳлининг қалби барқарорлик туйғуси билан лим-
мо-лимдир. Улар ўзларининг «ҳақиқий Мен»ларини топган
зотлар. Улардаги шахс ўзгармайди, балки уларда ички ўзини ўзи
идентификация қилиш жараёни содир бўлади.
Адабиёт:
1.
Большой психологический словарь. — СМб. Прайн — ЕВРОЗНАК, 2004. — С. 672 б..
2.
Годфруа Ж. Что такое психология: В 2-х т. Т. 2: Пер. с франц. — М.: Мир, 1992. — 376 с..
3.
Фрейджер Р., Фейдимен Д. Большая книга психологии. Теории, упражнения, эксперименты / Роберт Фрейджер, Джеймс
Фейдимен / Пер. с англ. — СПб.: Прайм-ЕВРОЗНАК, 2008 — С. 7 0 4.
4.
Назаров А. Психологические особенности руководителей, влияющие на принятие управленческих решений //Молодой
ученый. — 2019. — № . 44. — С. 298–300.
5.
Nazarov A. S. Psychological analysis of levels of administration of management decisions //Вопросы экономики и управления. —
2020. — № . 3. — С. 1–5.
6.
Умаров Б. М., Назаров А. С. Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ташкилий ва ижтимоий-психо-
логик механизмлари //Молодой ученый. — 2020. — № . 7. — С. 352–353.
7.
Nazarov, A. S. (2020). Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида. Молодой ученый, (11),
280–282.
8.
Назаров, А. с. (2020). Adoption of management decisions as the main function of the modern manager. In Проблемы совре-
менной экономики (pp. 7–12).
9.
Назаров А. С., Худайбергенова З. Socio-psychological features of management decision-making //Молодой ученый. — 2020. —
№ . 50. — С. 430–432.
10.
Назаров А. С. Psychological aspects of managerial decision making //Молодой ученый. — 2020. — № . 44. — С. 45–48.
11.
Назаров А. С. Принятие управленческих решений как основная функция современного менеджера //Вопросы экономики
и управления. — 2020. — № . 2. — С. 1–5.
12.
Nazarov A. S. Psychological foundations of managerial decision-making //Молодой ученый. — 2021. — № . 3. — С. 46–48.
13.
Назаров А. с. THE PSYCHOLOGY OF DECISION-MAKING STRATEGIES //Актуальные научные исследования в совре-
менном мире. — 2021. — № . 1–7. — С. 79–82.
Do'stlaringiz bilan baham: |