352
Молодой ученый O’zbekiston
М О Л ОДО Й У Ч Е Н Ы Й O ’ Z BE K I ST O N
Низоли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг
ташкилий ва ижтимоий — психологик механизмлари
Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессори;
Назаров Азамат Соттарович, ўқитувчиси
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Мазкур мақолада бошқарув фаолиятида вужудга келадиган низоли вазиятларда қарор қабул қилиш жараёнининг психологик
хусусиятлари ва бу борада олиб борилган тажриба-синов ишлари натижалари бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни са-
марадорлигини оширишга хизмат қилувчи психологик маслаҳатларни баён этилади.
Калит сўзлар: шахс, низо, персонал, менеджер, шахснинг идивидуал хусусиятлари, менежмент, қарор қабул қилиш, бошқарув
қарорлари, онгли танлов, детерминизм, индетерминизм.
Организационные и социально-психологические последствия
принятия управленческих решений в конфликтных ситуациях
Умаров Бахриддин Менгбоевич, доктор психологических наук, профессор;
Назаров Азамат Соттарович, преподаватель
Международная исламская академия Узбекистана (г. Ташкент, Узбекистан)
В данной статье рассматриваются психологические особенности процесса принятия решений в конфликтных ситуациях, воз-
никающих в управленческой деятельности. Также представлены результаты экспериментальной работы, психологические реко-
мендации, служащие повышению эффективности процесса принятия управленческих решений.
Ключевые слова: личность, конфликт, личность, менеджер, индивидуальные особенности личности, управление, принятие
управленческих решений, сознательный выбор, детерминизм, индетерминизм.
З
амонавий менежментда ҳар бир раҳбар менежерлик илмини
эгаллаб, ишлаб чиқаришни, ходимларни малакали бошқа-
ришга эришмоғи лозим. Бунда асосан қарор қабул қилиш жа-
раёни муҳим аҳамият касб этади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017
йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар про-
филактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида
белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муам-
молар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган виде-
оселектор йиғилишида раҳбарларнинг бурчи, масъулияти
ва маънавияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. Давла-
тимиз раҳбари, жумладан, бундай деди: «Иш юзасидан тала-
бчанлик қилиш бошқа, одамларнинг шахсиятига тегиш бу-
тунлай бошқа нарса. Одамлар иш юзасидан сизга бўйсуниши
мумкин, бошқа ҳар қандай масалада сиз билан теппа-тенг
ҳуқуққа эга эканини асло эсдан чиқарманг. Барчамиз яхши
биламиз, халқимиз ориятли, номусли халқ. Халқимиз барча
нарсага чидаши мумкин, лекин такрор-такрор айтаман, адо-
латсизлик ва ноҳақликка чидай олмайди. Ҳақиқий раҳбар,
ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас,
балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини
енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги
раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага
ўрнак ва намуна бўлиши зарур».
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида раҳбар ҳам, раҳ-
барлик усуллари ҳам ўзгарган.
«Бугунги куннинг энг муҳим вазифаси — деб таъкидлай-
дилар Муҳтарам биринчи президентимиз И. А. Каримов, —
хаётимизнинг барча соҳаларида, айниқса, бошқарувда,
республика миқёсида, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳал-
лаларни бошқаришда, тармоқ бўғинларини идора этишда ян-
гича фикрлайдиган, қийин дамларда маъсулиятни ўз зим-
масига олабиладиган, тўғри қарорлар қабул қиладиган, ҳаёт
билан ҳамқадам юришга қодир, иймони пок, билимдон, иш-
“Young Scientist” . # 7 (297) . February 2020
Do'stlaringiz bilan baham: |