Молиявий таҳлил ва уни ташкил этиш режа


Молиявий тахлилнинг фан сифатида шаклланиши ва унинг услубий асослари



Download 66,22 Kb.
bet2/9
Sana20.03.2022
Hajmi66,22 Kb.
#504425
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ш.Умаров

1. Молиявий тахлилнинг фан сифатида шаклланиши ва унинг услубий асослари


Ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига ўтиш шароитида турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг хўжалик-молия фаолиятини таҳлил этиш муҳим ахамият касб этади. Чунки мустақил мамлакатимизнинг ҳисоб тизимини тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, иқтисодий жараЁнлардаги узгаришларни макро ва микро жихатдан тахлили, ижтиомий йуналтирилган бозор иқтисодиёти ривожининг мухим дастакларидан бири хисобланади.
Корхоналар ишлаб чиқариш-тижорат ва молия фаолиятини тахлил этиш асосида хукуматимиз томонидан олиб борилаЁтган ислохотлар иқтисодиётимизда руй бераётган ўзгаришларнинг алохида олинган корхоналар мисолидаги холатига бахо бериш ва шу асосда тармок, худуд ва мамлакат иқтисодининг равнакини хам белгилаш мумкинлиги иқтисодий тахлил ролини нақадар мухимлигини тавсифлайда.
Молиявий тахлилни режали иқтисодиёт давридан бозор иқтисодиётига утиш давридаги узгаришларини бир суз билан баён килишни имкони йук. Бу ўзгаришларни унинг нафакат назарий асосларида балки, услубий, ташкилий, хукукий, амалий асосларида хам куриш мумкин. Молиявий тахлил фирма ва компаниялар бошкарувини мухим воситасигина эмас, балки, бозор иқтисодиётнинг мухим дастакларидан бири сифатида хам шаклланмокда.
Аник фанлар каторига кирувчи «Бухгалтерия хисоби»нинг фан сифатида шаклланганлигига 5 асрдан (агарда Лука Почалинининг 1494-йилда икки ёклама ёзув усулига асос солинган китобини нашр этилиши билан белгиласак), «Аудит» фанининг шаклланганлигига 2 асрдан ошган бир пайтда, «Иқтисодий тахлил”ни фан сифатида шаклланганлигига эндигина бир аср булди1. Лекин шунга карамай у узининг бой тарихига эга.
Жумладан, молиявий тахлилни фан сифатида Республикамизда ўкитила бошланганлигидан буён эндигина 40 йилга яқин вақт ўтди ва бугунга келиб ўзининг ривожланиш, такомиллашиш босқичига қадам қўйди.
Фан фан бўлиши учун ўзининг аниқ объектига ва шу объектни ўрганишни воситаларига, усулларига эга бўлмоғи лозим. Молиявий тахлил фани ҳам ўзининг объектига ва уни ўрганишнинг услубий асосиларига тўла эга. Худди шу холат унинг фан сифатида укув дастурларига киритилишига, назарий асосини яратилишига, амалиётда ташкил этилишига, ҳуқуқий ва ташкилий асосларининг вужудга келишига зарурият туғдирди.
Молиявий таҳлил «Иқтисодий тахлил» фанининг негизида ва унинг манбаларига таянган холда шаклланди. Иқтисодий тахлил фанинг негизида шунингдек функционал қийматли таҳлил, тармоқлар таҳлили, стахостик тахлили, комплекс иқтисодий тахлил, бошқарув тахлили каби катор фанларни ажралиб чикканлигини куриш мумкин.
Иқтисодий тахлилнинг фан сифатида шаклланишида унинг турли даврларда турлича номланишини алохида таъкидлаш лозим. Жумладан; и.ф.д., проф. Пардаев М. К. томонидан унинг куйидаги шажараси бериб ўтилади2: «Балансшунослик», «Баланс талқини», «Баланснинг таҳлили», «Ҳисобот таҳлили», «Иқтисодий таҳлил», «Социал-иқтисодий таҳлил», «Хўжалик фаолиятининг таҳлили (Иқтисодий тахлил)».
Муаллифни ушбу адабиётида таҳлил фанининг сўнгги ўзгаришлари ўз аксини топмаган. Яъни, бошқарув ва молиявий тахлилнинг таркибланиши, улар ўзининг мақсад, мазмун ва вазифалари бўйича фарқ этиши тавсифланмаган.
Шу аснода, иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган талабаларни «Молиявий ва бошқарув тахлили» ва «Молиявий тахлил» фанларини ўқитиш киритилганлиги хам бежиз эмас албатта.
Хўжалик фаолиятининг тахлили ёки иқтисодий тахлил фанининг бугунги кунда, «Молиявий тахлил» ва «Бошкарув тахлили» сифатида кайта таркибланиши бир жихатдан тўғридек. Лекин унинг бошка томонига ахамият бериш лозим.
Чет эл адабиётларини кузатишдан шундай хулосага келиш мумкинки, таркиблар орасида бир хиллик ва фаркланишни сезиш мумкин. "Молиявий тахлил" фанида бу ўхшашлик мавжуд. Лекин "Бошкарув тахлили"ни фан сифатида шаклланишида фаркланиш бор. Негаки, бошкарув тахлили бошкарув хисобини ичида укилади. Шуни хисобга оладиган булсак хорижий ёки иқтисоди ривожланган давлатларда бошкарув тахлили алохида фан сифатида шаклланмаган.
Фаннинг - номи ёки унинг урганиш объектидаги узгаришлар албатта унинг мазмунига Ёки хизмат вазифаларини белгилашга таъсир этмайди. Молиявий тахлилни Ûзбекистонда алохида фан сифатида шаклланишига зарурий жихатдан барча шарт- шароитлар шаклланди дейиш мумкин. Бу заруриятни унинг назарий манбаларида хам, хукукий ва услубий, ташкилий асосларида, илмий асосларида хам куриш мумкин.
Назарий асослари буйича етарлича манбага эга булинди. Жумладан: узбек ва рус тилларида чоп этилган Пардаев М.Ў., Исроилов Б.нинг «Молиявий тахлил»3, «Иқтисодий тахлил»4, «Молиявий тахлил методологияси»5, Вахобов А., Иброхимов А.Т.ни «Молиявий тахлил»6, Ибрагимов А.Т. ни «Иқтисодий тахлил»7, Абдукаримов И.Т.ни «Молиявий хисоботни укиш ва тахлил килиш йуллари»8, «Как читать и анализировать финансовую отчетность», Волжин И., Эргешбоев В.П.ни «Молиявий тахлил»9 китоблари шулар жумласидандир. Бу руйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Шунингдек, рус муаллифлари Ковалев В.В. «Финансовуй анализ»10, Шеремет А.Д., Сайфулин Р.С.нинг «Методика финансового анализа»11, Петров В.В., Кавалев В.В. ни «Как читать баланс»12 китоби оркали хам молиявий тахлил фанининг фан сифатида тула шаклланганлигини тавсифлаш мумкин.
Бугунги кунда молиявий тахлилни назарий асоси нихоятда бой. Бу жихат узгаришларни, молиявий тахлилни ташкил этилиши, хукукий ва усулубий асосларида хам изохлаб утиш мумкин.
Молиявий тахлил уз ичига тахлилни кайси куламини олиши юзасидан олимлар уртасида халигача аник тухтам йук. Унинг корхона молиявий хисоботининг барча элементлари олинадими ёки унинг умумлашган маълумотларигина киритиладими?
Хозирги манбаларга таянган холда молиявий тахлилнинг объектига молиявий хисобот шакллари асосида урганиладиган ушбу укув кулланмада таркибланган боб ва мавзуларни киритиш мумкин. Бу мавзулар сони хам «Молиявий тахлил» фани буйичи нашр этилган адабиЁтлардан фарк этади. Жумладан; М.В Пардаев узининг «Молиявий тахлил»13 укув кулланмасида уни 3 та кисм ва 23 та урганиладиган саволга булиб беради. Вахобов А., Ибрагимов А.Т.ни «Молиявий тахлил»14 китобида 8 та боб ва 57 та урганиладиган савол, Волжин И.О. ва Эргашбаев В.П.ни «Молиявий тахлил»15 китобида эса 2 та кисм ва 22 та урганиладиган саволдан иборат килиб курсатилади (кайсидир адабиЁтда уларни сони 8 та, рус тилида нашр этилгаг адабиётларда эса ундан хам купрок мавзулар бериб утилади).
Молиявий тахлилни предмети (объекти) деб - фирма ва компанияларни молиявий холатини якуний хисобот шаклларида ифодаланган ахборотларга таянгая холда курсаткичлар асосида ички ва ташки омилларга боЁлик равишда даврий урганишга айтилади.
Молиявий тахлил фанининг методи, услубий асосини фирма ва компаниялар молиявий холатини урганишда кулланиладига: усуллар мажмуаси ташкил этади. Бу усуллар мажмуасига молиявий хисоботларни "укиш", "горизонтал тахлил этиш”, "вертикал тахлил этиш", "асос (тренд) тахлили", "омилли тахлил", ъъмолиявий коэффицентлар" усуллари киради.
Молиявий тахлилни услубий асослари деганда уни утказишни тартиб-коидалари тушинилади. Бу тартиб коидалар сифатида хар битта фирма ва компания мулки, капитали ва мажбуриятларини тахлил этишни, уларни молиявий ва иқтисодий салохиятини, самарадорлигини, молиявий натижавийлигини комплекс бахолашни, фирма, компания молиявий баркарорлигини, туловга кобиллигини, бозор ва иш активлиги, хусусий капитал ва молиявий коэффицентлар тахлилини утказишни тартиб коидаларини белгилаш мумкин.
Бозор иқтисоди шароитида жавдал, жамоа, кушма, кичик хиссадорлик, хусусий ва бошка шаклдаги мулкка эга булган корхоналар молиявий ахволини урганишнинг мазмуни шундан иборатки, бунда уз вактида пул тушумларининг келиши, хисоблашиш интизомига риоя килиш, хусусий ва уарз маблаЁларининг туЁри нисбатда булишини таъминлаш, молиявий тартиб ва интизомга, барча ишлаб чикариш буЁинларида иқтисод ва тежамкорликка риоя килиш мухим ахамият касб этади. Корхоналарнинг молиявий холати куп жихатдан- бахо, кредит, фойда ва уни иқтисодий таксимланиш механизмига боғлиқдир. Баркарорлик булган жойда барча хужалик муомалалари ва хисоб-китоблар уз вактида бажарилади. Шу боис бозор шароитида хар кандай корхонанинг молиявий ахволини билиш ва урганишга эътибор кучаймокда.
Тахлилнинг асосий максади - молиявий фаолиятдаги ютук ва камчиликларни аниклаб, маблаЁлардан янада туЁри фойдаланган холда хисоб-китоб тартибини мустахкамлашга уаратилади. Демак, бу махсулот ишлаб чикариш ва уни сотиш, харажатларни тежаш, пул-молия алокалари ва бошка фаолиятларнинг бир-бирига боЁликлигини курсатади.
Молиявий тахлилнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

  • корхонанинг молиявий ахволини хар томонлама урганиб, унинг холатига аник ва холисона бахо бериш;

  • маблағ ва манбаларнинг жойланишини текшириш, уларни тўғри йуналишда ишлатилганлигини аниклаш;

  • хисоблашиш ишларининг уз муддатида бажарилганлиги, дебитор ва кредиторлик карзлари таркибини урганиш;

  • корхонанинг узига карашли маблаЁлари билан карз маблаЁлари уртасидаги нисбат ва айланма маблаЁларни манба билан таъминланганлигини текшириш;

  • молиявий интизомга канчалик амал килишни аниклаш ва тулов кобилиятига бахо бериш;

  • корхона мулкининг кадрлиги ва тез пулга айлана олиш даражасини урганиш;

  • айланма маблағлардан фойдаланишга бахо бериш ва корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш буйича таклифлар баён этиш ва х.к.

Молиявий тахлилни бажаришда зарур буладиган манбаларга корхона баланси, унга килинган иловалар ва бошка хисобот маълумотлари киради. Шунингдек, бухгалтериянинг синтетик ва аналитик счетлари маълумотларидан хам кенг фойдаланиш лозим.

Download 66,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish