Молиявий таҳлил ва уни ташкил этиш режа


- корхоналар фаолиятидаги бутун ишлаб чиқариш ва хўжалик



Download 66,22 Kb.
bet6/9
Sana20.03.2022
Hajmi66,22 Kb.
#504425
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ш.Умаров

- корхоналар фаолиятидаги бутун ишлаб чиқариш ва хўжалик
омилларининг ҳаракати, уларнинг ўзаро алоқадорлик натижасидир;
- корхоналарнинг мўътадил ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва бошқа
фаолияти учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминланганлиги ва улардан самарали фойдаланиш ифодаси;
- корхоналарнинг бошқа хўжалик субектлари, органлари ва
ташкилотлари билан ўзаро алоқаларни ҳақиқий акс эттиришидир.
Корхоналарнинг ички ва ташқи омиллар таъсири остида шаклланган молиявий ҳолати, уларнинг истиқболини аниқлаш билан бирга, бу корхона
билан алоқада бўлган бошқа ташкилотлар ва корхоналарнинг молиявий
ҳолатига таъсир кўрсатади.
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятини, жумладан, уларнинг молиявий ҳолати таҳлили асосини бир бутун комплекс иқтисодий фанлар: иқтисодий назария, макро ва микро иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг, статистика, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия, кредит, пул муомаласи ва бошқалар ташкил этади, демак, таҳлилчи мутахассис-аудиторлар кенг иқтисодий илмга эга бўлишлари лозим.
Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, яъни молиявий
таҳлил – бу кенг кўрсаткичлар ёрдамида, комплекс усулларидан фойдаланиб корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлиги ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалашдир.
Молиявий таҳлил кўп қиррали мураккаб жараён бўлиб, у ташкил
қилиниши, бунинг учун эса бир қатор талабларга асосланиши керак. Бу талаблар қуйидагилардан иборат:
- абсолут ва нисбий кўрсаткичлар ўртасидаги алоқаларни борлигини
билиш;
- молиявий таҳлил мобайнида абсолут ва нисбий кўрсаткичлардан
биргаликда фойдаланиш;
- молиявий таҳлил мантиқий равишда амалга оширилиб, у индуктив усулга - алоҳида ҳодисалардан умумий ҳодисаларга ўтиш, молиявий ҳолатнинг бир шакл кўринишидан умумий кўринишга ўтиш ва дедуктив усулга – умумий ҳодисалардан алоҳида ҳодисаларга ўтишга асосланиб
таҳлил қилиш;
- ҳамма фойдаланилаётган кўрсаткичлар бир хил, асосланган усулда
аниқланиши лозим;
- молиявий ҳолатни таҳлил қилишда таҳлил қилинаётган корхона
кўрсаткичларини бошқа корхоналар, ўртача тармоқ кўрсаткичлари ва илғор корхоналар кўрсаткичлари билан таққослаш;
- молиявий таҳлилнинг ҳар томонлама бўлишлиги ва корхоналарнинг
умумий молиявий ҳолатига таъсир қилувчи омилларни таҳлил этиш;
- молиявий таҳлилни самарали ўтказиш учун керакли маълумотларни
олдиндан тайёрлаш ва бу борада асосий тасдиқланган молиявий манбалар билан чекланмасдан бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан
фойдаланиш;
- молиявий таҳлил обектив равишда ташкил қилиниб, у
корхоналарнинг молиявий ҳолати реал даражасини ифодалаши лозим;
- молиявий таҳлил ўз вақтида ўтказилиб, таҳлил якунларига асосланиб, молиявий ҳолатни яхшилаш чораларини ўз вақтида амалга
оширишга имкон бериш;
- молиявий таҳлил комплекс равишда ўтказилиб, унда молиявий
ҳолатнинг ҳамма шакл ва йўналишлари ифодаланиши лозим;
- молиявий таҳлил ўз вақтида ва ҳаққоний ўтказилиши молиявий
ҳолатни кўтаришга бағишланган тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни амалга
оширишга имкон бериши керак;
- молиявий ҳолатни таҳлил қилиш шундай вақтда ўтказилиши керакки,
таҳлил якунлари қуйидаги мақсадни амалга ошириб, корхона бошқарув
фаолиятини такомиллаштириш имкониятини туғдириши лозим;
- молиявий таҳлил барча йиғилган ва умумлаштирилган маълумотларга асосланиб, керакли кўрсаткичлардан фойдаланиб, бу кўрсаткичларнинг асослилиги тўғри усулларда аниқланиши лозим.
Молиявий таҳлил қуйидаги хусусиятларга эга:
- молиявий таҳлилнинг натижаларидан ҳамма фойдаланиши мумкин;
- молиявий таҳлилнинг субектлари ва бу таҳлилнинг якунларидан
фойдаланувчи орган, корхона, ташкилотлар таркиби кенг;
- молиявий таҳлил ҳамма учун мосланган, нашр этилган ҳисобот
маълумотларига асосланади;
- молиявий таҳлил корхоналар ички бошқарув муаммоларини
ечиш учун ўтказилади;
- молиявий таҳлилнинг йўналиши молиявий ҳисобот маълумотлари
билан чекланган бўлиб, унда чегараланган аниқ бир вазифалар ечилади.
Бу молиявий мустаҳкамлик, баланс ликвидлиги, фойда, рентабеллик
даражаси ва бошқалардир. Кўриниб турибдики, корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш кенг миқёсда ва аниқ вазифаларни бажариш учун ўтказилади. Корхоналарни ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятининг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун анъанавий, қадимдан қўлланилиб келинаётган усуллар билан бирга, кенг тарзда статистика усуллари, молиявий ҳолатни ифодаловчи маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш, статистик кузатишларни ўтказиш, абсолут, нисбий, ўртача, динамик кўрсаткичлардан фойдаланиш, динамик қаторлардан, иқтисодий индекслар тизимидан, омиллараро коррелатсия алоқаларини аниқлаш, жадвал ва чизма тизимидан фойдаланиш лозим.
Молиявий таҳлил кўп қиррали мураккаб ва муҳим бўлганлиги
сабабли у бир қанча талабларга асосланган бўлиши лозим. Юқорида
кўрилган талабларга асосланиб, молиявий таҳлил корхоналарнинг
молиявий ҳолатини таҳлил қилишда қуйидаги вазифаларни бажаришга
йўналтирилиши лозим:
1. Корхоналарнинг молиявий даражасини баҳолаш.
2. Молиявий ҳолатнинг ўзгаришини аниқлаш.
3. Корхонанинг тўлов қобилиятига баҳо бериш.
4. Молиявий ҳолатга таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш.
5. Корхонанинг молиявий барқарорлиги ва молиявий мустаҳкамлигига баҳо бериш.
6. Корхона баланси ликвидлигига баҳо бериш ва унга таъсир этувчи
омилларни аниқлаш.
7. Айланма маблағлар айланишига баҳо бериш.
8. Корхоналарда қўлга киритилган молиявий ҳолат даражасини ифодалаб, бу борада ҳали фойдаланилмаган имкониятларни, мавжуд захираларни кўрсатиб бериш.
9. Корхоналарда ҳали фойдаланилмаган имкониятларни сафарбар этиш
мақсадида тавсиялар, таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш
шарт-шароитларини кўрсатиб бериш.
Бажариладиган вазифалар шуни кўрсатаяптики, молиявий ҳолатни таҳлил қилиш корхоналарда шаклланаётган бошқарув тизимини такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга. Молиявий таҳлил бошланмасдан таҳлилнинг обектлари ва предметлари аниқланиши лозим. Молиявий таҳлилнинг асосий обекти, хўжалик субектлари, алоҳида корхоналар, ташкилотлар ҳисобланади, лекин молиявий ҳолат корхоналар гуруҳи, ишлаб чиқариш тармоқлари миқёсида ҳам аниқланиши мумкин.

Download 66,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish