Молиявий таҳлилнинг йўналтирилганлиги нуқтайи назардан молиявий таҳлил қуйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин:
· горизонтал таҳлилда ҳисобот давридаги молиявий ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичлар ўтган давр билан таққосланади, яъни бу кўрсаткичларнинг динамикаси аниқланади;
· вертикал таҳлилда молиявий ҳолатга тааллуқли бўлган кўрсаткичларнинг таркибий тузилмаси ўрганилади. Масалан, корхона маблағларининг ёки уларни қопловчи манбаларнинг ҳисобот давридаги таркиби ва уни ўтган даврга нисбатан ўзгариши ифодаланади;
· нисбий кўрсаткичлар таҳлилида молиявий ҳолат кўрсаткичлари
ўртасидаги алоқа ўрганилади. Масалан корхона маблағларининг ва
уларнинг манбалари ўртасидаги алоқа, молиявий ресурслар ва улардан
фойдаланиш ўртасидаги алоқа ифодаланади;
· таққослаш таҳлилида корхона бўйича молиявий ҳолат унинг
алоҳида кичик бўлимлари молиявий ҳолати билан таққосланади, бу
корхонанинг молиявий ҳолати бошқа корхоналарнинг молиявий ҳолати билан солиштирилади ва пировардида, омиллар таҳлилида корхонанинг
молиявий ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил этилади.
Корханалар фаолиятини ўрганишда бухгалтерия ҳисоботи асосий
манба бўлиб хизмат қилади. Улар молиявий маълумотларнинг умумлаштирилиши натижасида тузилади ҳамкорликда ишловчилар ўртасида бир-бирини ўрганиш воситаси бўлади.
Ҳисобот маълумотлари асосида корхона фаолиятини ўрганишга қизиқувчиларни шартли равишда бевосита ва билвосита талабгорларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга мулк эгалари, қарз берувчи, мол етказиб
берувчи, харидорлар, солиқчилар, молиячилар, корхона ишчи ва раҳбар
ходимлари киради. Ҳар бир қизиқувчи ўзининг манфаати ва талабига қараб
молиявий ҳисоботларни таҳлил этади. Мулк эгаси сармоядан қанчалик
самарали фойдаланилаётганлиги, қўшма олинадиган даромад суммаси
билан қизиқса, қарз берувчи берилган маблағни қайтариб олиш
имкониятини олдиндан билишга ҳаракат қилади. Билвосита қизиқувчи
истеъмолчиларга аудиторлик фирмалари, биржалар, ассотсиатсия вакиллари,
матбуот ходимлари, касаба уюшмалари ва бошқалар киради. Улар
молиявий ҳолатга алоқадор бўлмасада, биринчи гуруҳ талабгорларининг
манфаатини ҳимоялаш мақсадида ҳисобот маълумотларини ўрганадилар.
Молиявий маълумотлардан фойдаланган ҳолда корхоналар фаолиятига тўғри баҳо бериш муҳим вазифадир. Ушбу китобда бухгалтерия
ҳисоботи асосида корхоналар фаолиятининг молиявий таҳлилини ўтказиш
услуби баён этилган. У молиявий ҳисоботни ўрганишга қизиқувчи
тадбиркорлар, солиқ, молия, банк тизими ходимлари ва кенг китобхонлар
оммаси учун мўлжалланган. Бозор иқтисодиёти шароитида жамоа, қўшма, кичик, ҳиссадорлик, хусусий ва бошқа шаклдаги мулкка эга бўлган корхоналар молиявий аҳволини ўрганишнинг мазмуни шундан иборатки, бунда ўз вақтида пул тушумларининг келиши, ҳисоблашиш интизомига риоя қилиш, хусусий ва қарз маблағларининг тўғри нисбатга бўлишини таъминлаш, молиявий тартиб ва интизомга, барча ишлаб чиқариш бўғинларида иқтисод ва
тежамкорликка риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Корхоналарнинг
молиявий ҳолати кўп жиҳатдан - баҳо, кредит, фойда ва уни иқтисодий
тақсимланиш механизмига боғлиқдир. Барқарорлик бўлган жойда барча
хўжалик муомалалари ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида бажарилади. Шу боис,
бозор, шароитида ҳар қандай корхонанинг молиявий аҳволини билиш ва
ўрганишга эътибор кучаймоқда.
Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этишда молиявий
таҳлилнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- корхонанинг молиявий аҳволини ҳар томонлама ўрганиб, унинг
ҳолатига аниқ ва холисона баҳо бериш;
- маблағ ва манбаларнинг жойланишини текшириш, уларни тўғри
йўналишда ишлатилганлигини аниқлаш;
- ҳисоблашиш ишларининг ўз муддатида бажарилганлиги, дебитор ва
кредиторлик қарзлари таркибини ўрганиш;
- корхонанинг ўзига қарашли маблағлари билан қарз маблағлари
ўртасидаги нисбат ва айланма маблағларни манба билан
таъминланганлигини текшириш;
- молиявий интизомга қанчалик амал қилишни аниқлаш ва тўлов
қобилиятига баҳо бериш;
- корхона мулкининг кадрлиги ва тез пулга айлана олиш даражасини
ўрганиш;
- айланма маблағлардан фойдаланишга баҳо бериш ва корхонанинг
молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар баён этиш ва ҳоказо.
Таҳлилнинг асосий мақсади – молиявий фаолиятдаги ютуқ ва
камчиликларни аниқлаб, маблағлардан янада тўғри фойдаланган ҳолда
ҳисоб-китоб тартибини мустаҳкамлашга қаратилади. Демак, бу маҳсулот
ишлаб чиқариш ва уни сотиш, харажатларни тежаш, пул-молия алоқалари ва бошқа фаолиятларнинг бир-бирига боғлиқлигини кўрсатади. Молиявий
таҳлилни бажаришда зарур бўладиган манбаларга корхона баланси, унга
қилинган иловалар ва бошқа ҳисобот маълумотлари киради. Шунингдек,
бухгалтериянинг синтетик ва аналитик счетлари маълумотларидан ҳам кенг
фойдаланиш лозим, чунки кейинги йилларда тузиладиган ҳисоботларнинг
ҳажми қисқариб, таҳлил имкониятларини чегаралашга олиб келмоқда. Айниқса, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, махсус ва мақсадли
маблағлар, захира жамғармаси, фойда ва зарарлар, турли хил ҳисобкитоблар, қимматли қоғоз ва векселлар бўйича маълумотлардан кўпроқ
фойдаланилади. Булар хўжалик фаолиятининг тўғри бошқарилиши, унинг
молиявий барқарор бўлиши ва тўлов қобилиятининг яхшиланишига
бевосита таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |