"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-жадвал “Хоразм шакар” қўшма корхонаси акциядорлик жамияти томонидан эълон қилинган дивидендлар ҳақида маълумот



Download 1,62 Mb.
bet18/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2.1-жадвал
Хоразм шакар” қўшма корхонаси акциядорлик жамияти томонидан эълон қилинган дивидендлар ҳақида маълумот



Оддий акция бўйича

Акциялар умумий сони

Қарор

Дивиденд тўлаш тугал-ланиши

Умумий дивиденд миқдори

Сўмда

Акция даромадлилиги

13 521,40

135,2

1 420 000

молия йили якунларига кўра

21. 02. 2014

19 200 388 000

9498,7

94,98

1 420 000

1-чорак якунларига кўра

23. 06. 2014

13 488 154 000

3 184,96

63,69

2 840 000

молия йили якунларига кўра

25. 04. 2015

9 045 286 400

5056,18

101,12

2 840 000

ярим йиллик якунларига кўра

20. 09. 2015

14 359 551 200

3065,22

61,3

2 840 000

9ой якунларига кўра

21. 12. 2015

8 705 224 800



Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек, жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
АЖлари тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат орган ҳисобланган Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш маркази ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда 16-муҳим факт сифатида эълон қилинади. Қуйида 2014-2015 йилларда Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш маркази веб-сайтида эълон қилинган акциядорлик жамиятлари дивиденд тўловлари таҳлилини тармоқлар кесимида келтириб ўтамиз.
Кўриниб турибдики, 2014 йил давомида акциялар номиналига нисбатан энг юқори дивиденд тўлаган 50 та акциядорлик жамият таҳлил қилинганда “Ўзавтосаноат” АК таркибидаги акциядорлик жамиятлари, хусусан вилоятлардаги “Автотеххизмат” акциядорлик жамиятларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Шунингдек, молиявий секторда фаолият кўрсатаётган саккизта акциядорлик жамияти, хусусан 4 та тижорат банки ҳам юқори миқдорда дивиденд тўлаган акциядорлик жамиятлари 50 талигига киришга муваффақ бўлган. “Пахтасаноатэкспорт” тизимида фаолият кўрсатувчи 7 та акциядорлик жамияти ҳам юқори миқдорда дивиденд тўлаганлигини қайд этиб ўтишимиз лозим.
2015 йил давомида дивиденд тўловларини амалга оширган акциядорлик жамиятлари таҳлил қилинганда энг юқори 50 таликка акциялари номинал баҳосига нисбатан 16,37 фоиз ва ундан юқори дивиденд тўлаган АЖлар олган.
Кўриниб турибдики, Пахтасаноатэкспорт холдинг компанияси таркибидаги акциядорлик жамиятлари юқори дивиденд тўлаган. Шунингдек, “Ўзбекнефтегаз” ва “Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги 6 тадан акциядорлик жамияти ҳам тузиб чиқилган рейтингга кирган.
Дивиденд тўловларини амалга оширган АЖларининг энг юқори 50 талиги рейтинги бўйича энг паст кўрсаткич 2014 йилда акция номинал баҳосига нисбатан 22,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 14,37 фоизга тенг бўлган. Бундай пасайиш сабабини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони асосида иқтисодиёт секторлари бўйича 2015 йил давомида акциядорлик жамиятлари томонидан янги лойиҳалар амалга оширила бошланганлиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини янгилаш ва кенгайтиришга, инновация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги билан изоҳлашимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида акциядорлик жамиятлари бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан; хорижий мутахассисларнинг бошқарув ходимлари сифатидаги фаолиятидан олган даромадлари даромад солиғи, тўлов манбаидан олинадиган даромад солиғи, шунингдек, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий суғурта бадалларидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларида уларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадидан солиқ тўлашдан озод қилинди. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича берилган имтиёзлар табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгилаб қўйилди. Келтириб ўтилган имтиёзлар сабаб мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти бўлмаган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ўзгартиришларига сабаб бўлиши мумкин. Чунки хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар устав капиталида хорижий инвестор бевосита иштирок этмоқда ва хорижий менежерлар ҳам фаолият юритмоқда, натижада эса юқорида келтирилган имтиёзлардан бевосита фойдаланиш имконияти мавжуд. Шунингдек, дивидендларни солиққа тортиш бўйича имтиёзнинг берилиши улар учун рағбатлантирувчи восита бўлиб хизмат қилади. Келтирилаётган ҳолатлар туфайли бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корпоратив тузилмаларнинг акциядорлик жамиятлари сифатида қайта рўйхатдан ўтиши натижасида акциядорлик жамиятлари сонида ўзгариш бўлиши мумкин.
Акциядорлик жамиятлари акциялари номинал баҳоси таҳлил қилинганда айримларида энг арзон, шунингдек, “Универсал суғурта” акциядорлик суғурта компанияси томонидан энг арзон акция муомалага чиқарилганлигини кўришимиз мумкин. Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш масаласи қўйилган вақтда акция номинал баҳосининг бундай пастлиги таклиф жараёнида маълум бир муаммоларни юзага келтиради. Чунки бир сўмлик ёки бир тийинлик акцияни хорижий инвесторларга эркин алмаштириладиган валютада таклиф қилиш ўзига хос қийинчилик туғдиради. Кейин келтирилаётган номинал баҳодаги акция бўйича дивиденд миқдори ҳақида сўз юритиш яна бир ўзига хос жиҳат. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда акция номинал баҳоси бўйича минимал миқдорни ҳам белгилаш лозим, деб ўйлаймиз.
Бизга маълумки, қимматли қоғозлар бўйича даромадлар ҳақида 16-муҳим факт эълон қилиб борилади. Акциядорлик жамиятларида молиявий натижалар ошкоралигини таъминлаш мақсадида эълон қилинаётган дивидендлар бўйича алоҳида муҳим факт эълон қилиш ва унда фойданинг неча фоизи дивидендга ажратилаётганлиги ҳақидаги маълумотни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Чунки инвестор учун акциянинг баҳосига нисбатан дивиденд миқдори билан бирга, фойданинг қанча қисми дивидендга йўналтирилаётганлиги ҳам қизиқтиради.
Ўрганишлар, ўтказилган таҳлиллар ва тадқиқотларимиз натижаси сифати қуйидаги хулосалар, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:
биринчидан, акциядорлик жамиятларининг самарали дивиденд сиёсати қўшимча молиявий ресурслар жалб қилиш, аҳоли даромадларини ошириш ва ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, қўшиб олишлардан ҳимояланиш, акцияларни халқаро фонд биржаларида жойлаштириш орқали хорижий капитал жалб қилишга хизмат қилади;
иккинчидан, 2014-2015 йиллар кесимида мамлакатимизда 50 та энг юқори дивиденд тўлаган акциядорлик жамиятлари таҳлил қилинганда тузиб чиқилган рейтингдаги акция даромадлилиги бўйича энг паст кўрсаткич 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 8,53 фоизли пунктга пасайганлигини кўришимиз мумкин. Мазкур ҳолат бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони асосида иқтисодиёт секторлари бўйича янги лойиҳалар амалга оширила бошланганлиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини янгилаш ва кенгайтиришга, инновация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги билан изоҳланади;
учинчидан, акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторлар, хорижий менежерларни жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида 2015 йилда тақдим этилган солиқ имтиёзлари сабаб ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти бўлмаган корпоратив тузилмалар ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятига ўзгартиришлари мумкин. Бу, ўз навбатида, фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари сони ўзгаришига сабаб бўлади;
тўртинчидан, акциядорлик жамиятлари фаолиятига хорижий инвесторларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётган бир вақтда акциялар номинал баҳоси бўйича минимал миқдорни қонунчиликда белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Чунки акция номинал баҳоси қанчалик паст бўлса, ўз навбатида, дивиденд миқдори ҳам паст бўлади. Натижада акцияни эркин алмаштириладиган валютада хорижий инвесторга таклиф этиш жараёнида маълум бир мураккаблик юзага келиши мумкин;
бешинчидан, акциядорлик жамиятларида молиявий натижалар ошкоралигини таъминлаш мақсадида эълон қилинаётган дивидендлар бўйича алоҳида муҳим факт эълон қилиш ва унда фойданинг неча фоизи дивидендга ажратилаётганлиги ҳақидаги маълумотни ҳам киритиш лозим. Чунки инвестор учун акциянинг баҳосига нисбатан дивиденд миқдори билан бирга, фойданинг қанча қисми дивидендга йўналтирилаётганлиги ҳам қизиқ.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish