"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРНИ БОШҚАРИШ



Download 1,62 Mb.
bet90/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

10-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРНИ БОШҚАРИШ
Режа:

  1. Молиявий рискларни бошқариш молиявий менежментнинг асосий бошқарув объектларидан бири сифатида.

  2. Молиявий рискларни бошқаришнинг мақсад ва вазифалари. Молиявий рискларни бошқариш принциплари ва методлари.

  3. Корхона молиявий ресурсларга таъсир этувчи хавф-хатарларни минималлаштириш.

  4. Молиявий рискларни бошқариш механизмлари. Молиявий рискларни баҳоловчи кўрсаткичлар.



Таянч сўз ва иборалар: риск, молиявий риск, диверсификация, лимитлаштириш, суғурталаш, ахборот йиғиш, ўз-ўзини суғурталаш.


1-савол баёни. Тадбиркорлик фаолиятида молиявий рискларнинг пайдо бўлиши табиий ҳисобланиб, корхона молиявий менежерлари томонидан бошқарув қарорларини қабул қилишда алоҳида эътибор қаратилиши ва бошқарилиши лозим бўлган объект сифатида намоён бўлади. Умумий кўринишда корхоналар фаолиятига хос бўлган ўзаро узвий боғлиқ икки турдаги, яъни операцион ва молиявий рискларни ажратиш мумкин.
Иқтисодчи олимлар “молиявий риск” тушунчасига турлича тариф бериб ўтадилар. Жумладан, иқтисодчи олимлар Р.Хасанов, Н.Ҳайдаров ва Т.Маликовларнинг фикрига кўра, корхона молиявий рисклари – бу унинг молиявий фаолияти давомида фойда ёки капиталини йўқотиш эҳтимоллигидир57.
Молиявий рискларни бошқаришнинг назарий ва амалий масалаларига доир кўплаб илмий тадқиқот ва изланишлар олиб борган рус иқтисодчи олими А.Шапкиннинг фикрига кўра, молиявий рисклар корхонада томонидан молиявий мажбуриятларини бажара олиш имкониятининг йўқлиги натижасида юзага келади хамда бунга асосий сабаб сифатида пулнинг сотиб олиш қобилиятининг ўзгариши, тўловларни амалга оширмаслик, валюта курсларини ўзгариши ва шу кабилардир58.
Корхоналарда молиявий менежмент тизимини ташкил этиш соҳасига доир кўплаб иқтисодий адабиётлар муаллифи, И.Я.Лукасевич молиявий риск тушунчасини қуйидагича изоҳлайди: Молиявий рисклар, ҳар қандай корхонани молиявий фаолиятини амалга ошириш мобайнида унга таъсир этувчи омил ҳисобланиб, тадбиркорлик фаолиятини юритилиши билан бир вақтда вужудга келувчи объектив жараён саналади. Корхона молиявий менежерлари барча бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида молиявий рискларни бошқариш масаласига пухталик билан ва жиддий равишда эътибор бериши талаб этилади59.
Юқорида иқтисодчи олимлар томонидан берилган тарифлардан келиб чиққан ҳолда, фикримизча, молиявий риск – бу ташқи муҳитнинг ноаниқлиқ шароитида корхоналар томонидан хўжалик-молиявий фаолиятини амалга оширишда даромад ва молиявий ресурсларни йўқотилиши каби салбий оқибатларни пайдо бўлиш эҳтимоллигидир. Корхонада молиявий рисклар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, самарали бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш мақсадида аниқ бир белгилари бўйича таснифланиши лозим. Молиявий рискларнинг юзага келиши корхоналарнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиб, уларни асосан қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  • фоиз риски;

  • инвестицион риск;

  • валюта риски;

  • кредит риски;

  • солиқ риски;

  • инфляцион риск ва бошқалар.

Дастлаб молиявий рискларни суғурталаш имкониятига кўра, туркумланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хорижий компаниялар амалиётига эътибор берадиган бўлсак, аксарият қисми юзага келиши мумкин бўлган молиявий рискларни суғурталаш жараёнларига алоҳида эътибор қаратади. Шунга кўра, молиявий рискларни суғурталанадиган ва суғурталаш имконияти мавжуд бўлмаган рискларга ажратиш мумкин.
Молиявий рискларга берилган таърифдан келиб чиққан ҳолда, ҳар қандай корхона молиявий фаолиятини амалга ошириш жараёнида унга таъсир этувчи омиллар алоҳида аҳамиятга эга, шунга мувофиқ молиявий рискларни вужудга келиш манбаига кўра ташқи ва ички манбаларга ажратиш мумкин. Расм маълумотларидан кўринадики, булардан ташқари, молиявий рискларни олдиндан хал этиш имкониятига, таъсир этишнинг давомийлигига ва молиявий оқибатларига кўра ҳам туркумлашимиз мумкин бўлади.
Корхоналарда молиявий рискларни бошқариш маълум бир тамойилларга асосланган ҳолда амалга оширилади.
Риск вужудга келишини олдиндан қабул қилиш ёки тан олиш. Корхона раҳбарлари ёки молиявий менежерлари молиявий операцияларни амалга ошириш асосида даромад олишни мақсад қилса, олдиндан риск вужудга келишини қабул қилиши ёки тан олиши лозим бўлади. Корхона молиявий раҳбарлари “рискдан қочиш” тактикасига амал қилган ҳолатда молиявий операцияларни бажарган тақдирда ҳам, корхона фаолиятига рискнинг таъсирини йўқотиб бўлмайди, чунки молиявий риск хўжалик-молиявий операцияларни амалга ошириш жараёнида вужудга келувчи объектив ҳодиса ҳисобланади. Қабул қилинаётган рискларни бошқариш имкониятининг мавжудлиги. Молиявий рисклар портфелига объектив ёки субъектив хусусиятидан қатъи назар бошқариш жараёнида бартараф қилиш ва салбий оқибатларини камайтириш имконияти мавжуд бўлган рискларни киритиш зарур. Бошқариш имконияти мавжуд бўлмаган яъни, форс – мажор гуруҳига мансуб рискларни бекор қилиш, бизнес ҳамкорларга (шерикларга) ёки ташқи суғурталовчиларга ўтказиш зарур бўлади.
Молиявий фаолиятдан олинадиган даромад ҳажми билан қабул қилинаётган риск даражасининг таққосланиши. Корхонада молиявий рискларни самарали бошқариш жараёнида мазкур тамойил муҳим аҳамият касб этиб, мазкур тамойилнинг муҳимлиги шундаки, корхона хўжалик-молиявий фаолиятини амалга оширишдан олинадиган даромаднинг ҳажми мос равишда мазкур фаолият натижасида вужудга келиши мумкин бўлган молиявий рискларни бартараф этиш учун қилинган харажатларни қоплай олиши зарур. Риск даражаси билан корхона кўриши мумкин бўлган зарарларни таққосланиши. Корхона томонидан риск даражаси юқори ҳисобланган операцияларни амалга ошириш жараёнида кўрилиши мумкин бўлган зарарларнинг ҳажми, мазкур турдаги фаолиятдан кўрилган зарарларни қоплаш мақсадида қилинган захиралар миқдорига мос келиши лозим. Акс ҳолда, риск вазиятларини вужудга келиши корхона активларининг маълум бир қисмини йўқотилишига сабаб бўлиб, истиқболдаги ривожланиш даражасини салбий тарафга ўзгариши ва фойданинг тушиб кетиши каби ҳолатларни вужудга келтириши мумкин.
Рискларни бошқаришда вақт омилини эътиборга олиш. Корхона томонидан амалга ошириладиган молиявий операцияларнинг давомийлиги қанча кўп бўлса, молиявий рискларни таъсир доираси мос равишда кенгайиб боради. Бунинг натижасида молиявий рискларни салбий оқибатларини бартараф этиш имкониятлари камайиш тенденциясига эгадир. Шунинг учун корхона молиявий менежерлари молиявий рискларни бошқариш жараёнида риск даражаси юқори саналган молиявий операцияларнинг муддатларини доимий назоратга олиши лозим. Рискларни бошқариш жараёнида корхона стратегиясини ҳисобга олиш. Молиявий рискларни бошқариш тизими корхона томонидан танланган ривожланиш стратегиясига мос келувчи умумий тамойиллар, мезон ва ёндашувларга асосланиши лозим. Бошқарув тизимини бундай тартибда ишлаб чиқиш, корхонага максимал фойда олиб келувчи рискларни бошқариш учун асосий кучларни бир жойга йиғиш, корхона қабул қилиши мумкин бўлган рискларни меъёрий ҳажмини аниқлаш ҳамда рискларни бошқариш учун зарур бўладиган молиявий ресурсларни ажратиш имкониятини беради. Ўз навбатида, айтиш керакки, молиявий рискларни бошқариш, бошқаришнинг тежамкорлиги ҳамда рискларни ўтказиш (тақсимлаш) имкониятини ҳисобга олиш каби муҳим тамойилларга ҳам таяниши лозим.


Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish