"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-расм. Акция турларининг таснифи



Download 1,62 Mb.
bet75/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

9.1.3-расм. Акция турларининг таснифи


Оддий акциялар ўз эгасига акциядорларнинг умумий мажлисида масалаларни ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини, белгиланган тартибда (жамият соф фойда берган йиллик ҳисобот умумий мажлисида дивиденд бериш бўйича қарор қабул қилса) дивиденд олиш ҳуқуқини беради.
Имтиёзли акциялар – ўз эгаларига акциядорлик жамият молиявий ҳолатидан катъий-назар биринчи навбатда дивиденд олиш, жамият тугатилаётганда ўз улушига мутаносиб маблағ олиш ҳуқуқини беради.
Амалдаги қонунчиликка асосан ҳар бир акция қуйидаги реквизитларга эга булиши лозим:

  • акциядорлик жамиятининг манзили ва тўлиқ номи;

  • акция деб номланган қимматли қоғоз номи;

  • акциянинг муомалага чиқарилган муддати, серияси, тартиб рақами;

  • акция номинал қиймати;

  • акция эгасининг номи (номи ёзилган акциялар учун);

  • акциялар чиқарилиши давридан акциядорлик жамиятининг низом жамғармаси микдори;

  • дивидендларни тўлаш муддати;

  • муомалага чиқарилган акциялар микдори;

  • акциядорлик жамияти бошқарув раиси ва бош ҳисобчи имзолари;

  • рўйхатга олувчи давлат органи томонидан берилган акциялар коди ва санаси акс эттирилган булиши шарт.

Акция реквизитлари акцияларнинг яхлитлигини солиштириш, муомалага чиқарган эмитент ва унинг эгасининг эмиссияда белгиланган шартларини аниклаш учун хизмат қилади. Қонунчилик асосида акциянинг энг кам номинал киймати 1000 сўм. Акциялар бўлинмасдир. Акцияларнинг энг юқори номинал қиймати қонунчиликда чегараланмаган.
Облигациялар ва уларнинг мохияти
Облигациялар муддати белгиланган қимматли қоғозлар бўлиб, улар улушга эгаликни тасдиқламайди. Облигация эгасининг маълум микдорда пул маблағларини қўйганини ва маълум муддатдан сўнг унга белгиланган фоиз микдорини қўшиб, қимматли қоғозлар баҳосини қайтариш лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Облигациялар мулкчиликнинг барча шаклдаги корхоналари томонидан амалдаги қонунчиликка ва уларнинг низомига асосан (корхоналар облигациялари), шунингдек, давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан чиқарилиши мумкин. Демак, облигациялар қуйидаги турларга бўлинади:

  • Марказий ҳукумат облигациялари;

  • Маҳаллий ҳокимият (муниципиал) облигациялари;

  • Корхона облигациялари.

Амалдаги қонунчиликка кўра корхоналар облигациялари қуйидаги турда чиқарилиши мумкин;

  • одатдаги;

  • ютуқли;

  • фоизли;

  • фоизсиз (мақсадли).

Облигациялар чекланмаган микдордаги инвесторлар орасида эркин муомалада бўлиши мумкин (очиқ жойлаштириш), ёки чегараланган доирада аввалдан маълум чекланган микдордаги инвесторлар ўртасида муомалада бўлиши мумкин (ёпик жойлаштириш).
Одатдаги облигациялар - қимматли қоғозларнинг бошқа турига айирбошлаш ҳуқуқига эга бўлмаган облигациялар бўлиб, уларга опцион билан ўтказилиши мумкин, яъни облигация эгаси эмитентга аввалдан келишилган муддатда қайтариш имкониятини таъминлайди, эмитент уни номинал миқдорида кайтариши шарт.
Ютукли облигациялар – облигациялар бўйича даромад, доимо ўтказилиб турадиган тиражга асосан ютуқ тарзида тўланиб турадиган облигациялардир.
Фоизли облигациялар – облигация эгасига вақти-вақти билан белгиланган даромадни олиб туриш ва тугатилаётганда облигация номинал қийматини олиш ҳуқуқини берувчи облигациялардир. Тўловлар муддати облигациялар чиқарилувчи шартларида белгиланади.
Фоизсиз (мақсадли) облигациялар – ушбу облигациялар бўйича фоиз тўланмайди, облигация бўйича даромад номиналига нисбатан белгиланган дисконт ҳисобига пайдо бўлади (эмиссия бҳхоси номиналига нисбатан паст баҳода белгиланади) ва фақат облигация тугатилаётганда тўланади.
Мақсадли облигациялар мажбурий реквизитлари қилиб, уларни чиқаришга асос килиб олинган маҳсулот (хизмат) белгиланади. Облигациялар эмитентнинг ўз мулкини кафолати билан таъминланиши мумкин ёки эмитентга чиқариш учун учинчи шахслар томонидан таъминланиши мумкин. Агар облигациялар чиқариш ўз мулкини кафолати билан таъминланаётган бўлса корхона (акциядорлик жамиятларидан ташкари) чиқараётган облигациялар микдори эмитентнинг Низом капитали миқдоридан ошмаслиги лозим.
Агар облигация чиқариш учинчи шахс томонидан таъминланаётган бўлса, корхона таъминланиш даражасида облигациялар чиқариш мумкин. Облигацияларни эмитент корхона Низом фондини шакллантириш ва хўжалик фаолиятидан келтирилган зарарни қоплаш учун чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Акциядорлик жамияти облигацияларни эмитент Низом фондини 20 фоизи микдорида ва аввал чиқарилган акцияларни тўла жойлаштиргандан кейингина чиқариши мумкин.
Облигацияларни чиқаришга Низом фонди тўланиб тўла шакллангандан кейингина рухсат этилади.
Корхона ва акциядорлик жамиятлари облигацияларни чиқариштўғрисидаги қарор ижроия органи томонидан қабул қилинади ва баён билан расмийлаштирилади. Қарорда эмитент, облигацияларнинг чиқарилув шартлари (агарда максадли облигациялар чиқарилса, уларни чиқаришга асос қилиб олинган маҳсулот, хизмат тури ва микдори) жойлаштириш тартиби белгиланиши лозим.
Акциялар. Акциянинг муомала муддати чекланмаган бўлганлиги учун йиллик дивидендларни Д абсолют миқдорда ўзгармас ва бир-бирига тенг деб олиб, акцияларнинг баҳосини аниқлашда доимий рента моделини қўллаш мумкин. Бу моделда рента ҳади R = Д, унда акциянинг баҳоси:

Акция баҳосини аниқлашда акциялар курси тушунчаси ишлатилади. Акция курси акция баҳосини унинг номиналига нисбати кўринишида топилади:

ёки улушлар бирлигида, ёки фоизларда (бу ҳолда тенгликнинг иккала томонини 100 фоизга кўпайтириш лозим) ҳисобланади. Баъзи тегишли адабиётларда “акция курси” тушунчасида дивидендларни икки ҳил ифодалаш (абсолют миқдорда ва фоизларда) билан боғлиқ бир мунча чалкашликлар мавжуд. Билиш керакки, дивиденд ҳар доим абсолют (пул бирлигида) миқдорда ифодаланади, фоизлардаги ифодаси эса дивиденднинг абсолют миқдорини номинал нарҳи билан солиштиришдан келиб чиқарилади.
“Акция баҳоси” тушунчасини кўришда ҳисоблаб топиладиган баҳоси назарда тутилган. Ҳисоблаб топиладиган баҳодан ташқари акция яна қуйидаги баҳоларга эга:
- номинал баҳога (номиналга);
- курс баҳога (акциянинг бозор баҳоси ёки биржа нарҳи сифатида ҳизмат қилади);
- бухгалтерлик (ҳисоб китобидаги) баланс баҳоси.
Номинал – бу акциянинг бирламчи эмиссиясида кўрсатилган баҳоси.
Акцияларнинг курс ёки бозор баҳоси (нарҳи) турлича ва ҳар ҳил формулалар ёрдамида ҳисоблаб топилади. Акциянинг бу баҳосини ҳисоблашда қўлланиладиган усуллардан бирида икки турдаги инвесторларни мавжудлигидан келиб чиқилади. Инвесторларнинг бир тури юқори дивидендларга йўналган бўлса, иккинчи тури эса акцияларнинг бозор баҳосини ортишига интилади. Шунга мос равишда, акцияларнинг бозор нарҳи (баҳоси) ўртача вазнлаштирилган сумма кўринишида аниқланади:

Бунда:
x – баланд дивидендларни орзу қилувчи инвесторлар улуши;
y – акция-лар курс нарҳининг ошишини ҳоҳловчи инвесторлар улуши;
Ц3 – бўлиб ўтган савдоларда (савдоларнинг ёпилиши кунида) акцияларнинг ушбу турига бел-гиланган бозор баҳоси (нарҳи).
Акцияларнинг бозор нарҳини ҳисоблашда х ва у қийматларига боғлиқ ҳолда курс (у ≈ 1) ёки дивиденд (х ≈ 1) ёндашув ишлатилиши мумкин. Лекин на курс ва на дивиденд ёндашув акцияларнинг реал баҳосини аниқлашда қониқарли натижа бера олмайди.
Акцияларнинг келажакдаги даврлардаги бозор баҳосини (нарҳини) техник таҳлил методлари ёрдамида ҳисоблаб топилади (4.7-параграфга қаралсин). Бу методларга асосан аввалги даврлар бўйича маълум бўлган акцияларнинг курс нарҳлари статистикаси асосида ушбу акциялар курсини келажакдаги ўзгариши прогноз қилинади.
Акцияларнинг баланс нарҳи – бу акциядорлик жамиятининг соф активлари ҳажмини (сўмлардаги) унинг жойлаштирилган (тўланган) акциялари сонига нисбати. Акциядорлик жамиятнинг соф активлари қуйидагича ҳисобланади: активлар (асосий воситалар, номатериал активлар, оборот маблағлар) суммаси минус жамиятнинг қарзлари (кредиторлар билан ҳисоб-китоблар, қарз маблағлари, келажак даврлар даромадлари). Акцияларнинг баланс баҳоси ҳар йили бир маротаба йиллик балансни ёпилишидан кейин ҳисобланади. Кўпинча акциянинг бозор нарҳини ҳисоблашда унинг баланс баҳоси ишлатилади.
Акциялар даромадлилиги облигацияларникига ўҳшаш ҳисоблаб топилади. Даромадлиликнинг уч кўрсаткичини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) даромадлиликнинг дивиденд нормаси (фоизларда ифодаланган дивиденднинг акция номиналига нисбати);
2) даромадлиликнинг жорий нормаси (дивиденднинг акцияни сотиб олиш нарҳига нисбати):

унинг миқдори банкнинг кредит ставкасини ифодалайди;
3) даромадлиликнинг тўлиқ нормаси ёки акцияга вақтнинг Δt даврида эгалик қилишдаги даромадлилик.
Фақат дивидендларни ҳоҳловчи инвесторлар (акциянинг курс нарҳи ўзгаришини ҳисобга олмайдиган) учун акция кўрсаткичларини ҳисоблашни кўрамиз, яъни х1 - х2= l, y1 =y2 =0. Бунда даромадлилик нолдан катта бўлади, агар i1 > i2 бўлса, яъни банк ставкаси пасайганда даромадлиликни кўзатиш мумкин (албатта, ўзгармас дивиденлар миқдорида).
Ҳозирда барча мутаҳассислар томонидан бир овоздан акциялар курси ифодаси қабул қилинмоқда.
Юқорида таъкидланганидек, акциялар даромадлилигининг тўлиқ нормаси уч ўзгарувчига боғлиқ: дивидендлар миқдорига, банкнинг ссуда ставкасига ва акциянинг сотилиш нарҳига. Бу ўзгарувчилар акциялар бўйича ноаниқ миқдорлар ҳисобланади, облигациялар бўйича эса фақат ссуда фоизи (номинал ва купон маълум) миқдоригина ноаниқ бўлиши мумкин. Бу ҳолат (ноаниқлик) ишончсизликни келтириб чиқармайди.
Фараз қилайлик, инвестор қимматли қоғозни сўндирилишига t1 кун қолгунча сотиб олган ва сўндирилишига t2 кун қолганда эса сотиб юборган (t1 > t2). Бундаги даромадни топамиз. Сўндирилишига мос равишда t1 ва t2 кунлар қолгунгача мавжуд бўлган депозит фоиз ставкаларини t1 ва t2 орқали белгилаб оламиз. Унда сотиб олиш Ц1 ва сотиш Ц2 нарҳлари қуйидагича ҳисоблаб топилади:

Облигацияларнинг баҳоси ва даромадлилигини (даромад олиш усулига боғлиқ ҳолда) аниқлашда облигацияларнинг қуйидаги ҳар ҳил турларини кўриб чиқамиз:

  • номинал нарҳида сўндирилувчи олдиндан белгиланган купон (фоиз) ставкали облигациялар;

  • номинал бўйича сўндирилувчи дисконт билан сотиладиган (жойлаштириладиган) ноль купонли облигациялар;

  • номинал бўйича сўндирилувчи бир маромда ортиб борувчи купон ставкали облигациялар;

  • “францўз туридаги” облигациялар (улар бўйича даромад уларни эгалари қўлида бўлган давридагина тўлаб борилади). Облигацияларнинг даромадлари уч кўрсаткич асосида белгиланади:

1.даромадлиликнинг купон нормаси (меъёри) билан (купонда кўрсатилган фоиз ставкасида);
2.даромадлиликнинг жорий нормаси билан (купон даромадини сотиб олиш нарҳига нисбати билан);
3.даромадлиликнинг тўлиқ нормаси билан (облигациядан тўлиқ фойдаланганлигидан: фоиз даромад олиш, уларни капитализацияси ва номинал баҳосини олиш).
Молиявий инвестициялар самарадорлигини баҳолашдаги мухим кўрсаткичлардан бири бўлиб, молиявий инструментларга йўналтирилган инвестициялар бўйича маълум давр ичидаги даромад фиоизи В (rate of return) ҳисобланади. Агар инвесторнинг бундай даромадининг ўсиши даражасини I молия инструментига йил бошида йўналтирилган бошланғич инвестиция I0 ва ундан маълум бир даврда (йил оҳирида) ҳосил бўлган орттирма Ъ суммаси деб қабул қилинса, унда қуйидаги ифода маъного эга:
I = I0 + Ъ, (1)
Натижада даромад ставкасини (даромадни) В қуйидагича ифодалаш мумкин:
В = (I - I0)/I0 = Ъ/I0 (2)
Ушбу (2) ифоданинг сурати инвесторнинг моддий фаровонлигини давр оҳирида ўзгаришини (унинг даражасини ижобий ёки салбий бўлганини) кўрсатади. Қимматли қоғозлар бўйича даромад олишнинг бошқа молиявий активларга қилинган инвестициялардан ҳосил бўладиган даромаддан фарқли хусусиятини билдиради.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб инвестор томонидан олинган даромадни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Ъ = I - I0 , (3)
1-чи ифодада I0 = 1 деб қабул қилиб, уни қуйидагича ифодалаймиз:
I = 1 + Ъ (4)
Ушбу ифодада инфляция ҳисобга олинмаганлиги учун инвестиция бўйича даромад реал ставка фоизига R тенг бўлади. Ирвинг Фишер қоидасига биноан инфляция i сабали даромад (1+i) мартта ошиши лозим бўлганлиги учун (4) ифодани қуйидагича ёзиш мумкин:
I = (1 + Ъ) = (1 + R) = (1+R)(1+i) = 1 + R + i + iR (5)
5-чи ифодада, агар R ва i миқдорлари кичик бўлса, iR кўпайтма жуда кичик бўлади, у ҳолда уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Шунинг учун 5-чи ифодани қуйидагича ёзиш мумкин:
Ъ = R + i , (6)
бунда i – инфляцион рағбат, Ъ – номинал ставка, R – реал ставка.
7-чи ифодадан прогноз қилинаётган инфляция суръати i ва инфляцион рағбат бир-бирига мослиги кўриниб турибди. Бундай ҳолат ўта ривожланган молия бозори шароитида бўлиши мумкин. Агар даромад ставкасининг миқдори R+i суммадан кичик бўлса, молия бозорида инвестиция қилиш маънога эга бўлмайди. Яна R ва i миқдорларининг кичик даражасида шу ҳам кўриниб турибдики, инфляция суръатини бир фоизга ортиши даромад ставкасини мос равишда бир фоизга ортишига олиб келади.
Анча ўзоқ вақт муддати учун 6-чи ифодани 5-чи асосида қуйидагича ёзиш мумкин:
Ъ = R + i + iR (7)
Юқорида айтилганлар асосида инвесторларни ноаниқ ва ҳато қарорлар қабул қилишдан сақлаш мухим ахамиятга эга акс холда турли омиллар таъсирида инвесторнинг даромади камайиши ёки бутунлай йўққа чиқиши муикин..
Маълумки, кредитор пулларини қарзга берганида улардан қарз муддати тугамагунича фойдаланишдан маҳрум бўлади. Қарз олувчи кредит учун ҳақ тўлаши лозим бўлади. Кредитдан фойдаланиш учун кредиторга пул кўринишида қарз олувчи томонидан тўланадиган ҳақ фоиз шаклида ифодаланади. Фоизлар қарзнинг асосий суммасига маълум бир даврларга ҳисобланади. Фоизни ҳисоблашнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийларини кўрамиз.
Оддий (содда) фоизлар. Фарз қилайлик, инвестиция қилиш учун қандайдир бошланғич Р пул маблағлари мавжуд. Инвестиция қилиш натижасида маълум вақт муддати (n даврларда) ўтганидан кейин бошланғич сумма iPn (i – фоиз став­каси бўлиб, у бўйича бошланғич Р суммага фоизлар қўшилади) миқдорга ўзгаради. Яъни бошланғич сумма Р маълум даврлар (n) ўтиши билан iPn миқдорга ошиб, натижада S (ортган сумма) миқдор ҳосил бўлади:
S = P + iPn = P(l + in). (8)
(1 + in) ифода оддий фоизлар бўйича орттирма кўпайтирувчи деб номланади. Орттирилган сумма S бошланғич сумма орқали топилган; фоиз ставкасини (i) декурсив ставка дейилади.
8-чи ифодадан бошланғич Р суммани топиш мумкин. Бунда Р миқдорини S орқали уни d фоиз ставкаси (антисипатив ставка) бўйича дисконлаш йўли билан топиш мумкин, яъни:
P = S-ndS = S(1-nd). (9)
(1-nd) ифода орттирма кўпайтирувчи дейилади.
Оддий фоиз ставкалари кўпроқ қисқа муддатлардаги ҳисобларда қўлланилади. Шу муносабат билан n бир йилдан кам даврларда декурсив ва антисипатив ставкаларни амалиётда қўллаш хусусиятларини кўрамиз. Декурсив ставка ҳолатида i миқдори қуйидагича қабул қилинади:
ёки
(t – фоизни ҳисоблаш кунлари сони). Агар антисипатив ставка (d) қўлланилса,
унда:

Мураккаб фоизлар. Бир мунча мураккаб ҳолатни фоизларнинг капитализациясини ҳисобга олиб кўрамиз. Шунга ўҳшаш мураккаб антисипатив ставка учун қуйидаги ифодани олиш мумкин:
P=S(1-d)n
Бунда орттириш кўпайтирувчи сифатида қуйидаги ифода бўлади:

Агар қимматли қоғозлар даромадлиликларини солиштиришда алтернатива сифатида банкдаги депозит қўйилма даромадлилиги танланса, унда даромадлиликнинг алтернатив методини ҳозирги вақтгача кенг қўлланиб келаётган пул оқимларини дисконтлаш методи билан мос келишини кўриш мумкин. Бунда қуйидаги саволларга жавоб топиш лозим50:
• базавий сифатда қабул қилинган тижорат банкларининг депозит ставкаси миқдори тўғрисида;
• банкда пулларни оддий ёки мураккаб фоиз ставкаларда ҳисоблаб бориш схемаси тўғрисида.
Биринчи саволга жавобни одатда қуйидагича ифодалайдилар: “базавий сифатда ишончли ва барқарор ишлаётган банк ставкасини танлаш лозим”. Баъзан базавий ставка сифатида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси олинади. Лекин бу ставка ўзининг бозор томонидан белгиланмас-лиги, балки Марказий банк томонидан бозорга таъсири кўрсатиш учун қўлланиши билан қониқтирмайди. Аммо кўп масалаларни ечишда ёрдамга маҳсус белгиланадиган банк ставкаси келиши туфайли, уни база сифатида олиш лозим.


Молиявий инвестициялар самарадорлигини аниқлашга доир мисоллар
Мисол 1. Инвесторга облигациянинг бозор баҳосини (нарҳини) аниқлаш лозим. Облигация бўйича вақтнинг бошланғич моментида ва ҳар бир купон чорагида номинал нарҳидан (N) 10% миқдорида фоиз даромад (С) тўланмоқда. Облигациянинг муомала муддатидан олдин икки йилдан кейин эса унинг фоиз даромади ва номинал нарҳи 1000 сўмга тенг.
Алтернатив солиштириш учун икки йилга мўлжалланган банк депозити бўйича мураккаб фоизлар схемаси ёрдамида ҳар чорак учун ҳисобланадиган фоиз даромади миқдори 8 фоизга тенг.
Ечим. Ушбу мисолни ечиш учун формула (1) қўлланилади, бунда n=8 (икки йилда 8 марта чоракли купон тўловлари амалга оширилади);
β – 2% (чорак учун қайта ҳисобланган 8 фоизга тенг йиллик фоиз ставка);
N=1000 сўм (облигациянинг номинал нарҳи);
С0=С1=С2=…=С7=С=0,1N=100 сўм,
C8=C+N=1100 сўм.
Берилган мисол шартларидан фойдаланган ҳолда (1) формуладан қуйидагини оламиз:

Ушбу формулага параметрларнинг маълум қийматларини қўйиб, облигациянинг бозор баҳосини жорий қийматини оламиз, яъни РС=1686 сўм.




Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish