"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet78/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

3-савол баёни. Чет эл мамлакатларининг тажрибасини, шу билан бирга ЮНИДО52 (United Nations Industrial Development Organization) тавсияларини ҳисобга олган ҳолда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш икки мезон асосида, яъни молиявий ва иқтисодий баҳолаш орқали амалга оширилади. Инвестиция лойиҳаси самарадорлигини баҳолашнинг бу иккала мезони ҳам бир-бирини тўлдириб туради.
Молиявий баҳолаш инвестиция лойиҳасини умумий реализация (амалга ошириш) жараёнидаги ликвидлигини таҳлил қилишда ишлатилади. Бошқача айтганда, молиявий баҳолаш вазифаси, лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш учун, унинг жами молиявий мажбуриятларини бажаришга корхонанинг етарли молиявий ресурслари бўлишини белгилашдир.
Иқтисодий баҳолаш эса, инвестиция лойиҳасининг потенциал қобилияти, шу лойиҳага қўйилган маблағларнинг қийматини сақлаб қолишда ва уларнинг ўсиши суръатини етарли даражасини яратиб беришда фойдаланилади.




9.2.2-расм. Инвестиция лойиҳаси самарадорлигини баҳолаш


Тақдим этилаётган объектни инвестициялашни молиявий баҳолаш (ёки молиявий асосланганлик баҳоси) инвестиция жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Инвестор молиявий ҳолати номаълум бўлган юридик ёки жисмоний шахслар билан ҳеч қандай муносабатлар олиб бормайди. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда, корхоналар молиявий ҳисоботларини эълон қилиш нормал ҳолат ҳисобланади ва улар ҳар хил тўпламлар ҳолатида чоп этилади. Бу тўпламлар орқали компанияларнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.
9.2.1-жадвал
Корхона пул оқими ҳарактеристикаси

Корхона фаолияти тури

Фойда (кирим )

Ҳаражатлар (чиқим)

Инвестиция фаолияти

а) асосий воситаларни сотиш.
б) номоддий активларни сотиш.
в) узоқ ва қисқа муддатли инвестцияларни сотиш.
г) оборот капиталининг камайиши ҳисобига тушумлар

а) капитал қўйилмалар.
б)номоддий активларни сотиб олиш.
в) оборот капиталининг ўсиши ҳисобига ҳаражатлар.
г) ўзоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш.

Операцион фаолият

а) маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан келиб тушган пул маблағи.
б)операцион фаолият нинг бошқа пул тушумлари.



а) материал товар, иш ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари.
б) ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари.
в)операцион фаолият нинг бошқа пул тўловлари.

Молиявий фаолият

а) акциялар чиқар-ишдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инстру ментлардан келган пул тушумлари.
б) олинган фоизлар ва дивидентлар.
г)молиявий фаолият нинг бошқа пул тушум лари, шу жумладан қарзлар бўйича пул тушумлари

а) хусусий акциялар сотиб олингандаги пул тўловлари.
б) тўланган фоизлар ва дивидентлар.
в) ўзоқ ва қисқа муддат ли кредитлар ва қарз лар бўйича тўловлар.
г) лизинг бўйича тўлов лар.
д) молиявий фаолият нинг бошқа тўловлари.



Кўпчилик ҳолларда амалиётда инвестиция самарадорлиги коэффициентини (ARR) ўрнига фойданинг оддий нормаси (return on investments, ROI) коэффициентидан фойдаланилади.
Лекин бу икки коэффициенти ҳисоблаш алгоритми бир хилдир.
Ушбу усулнинг асосий афзалликлари коэффициентларни аниқлашда бажариладиган ҳисоб-китоб ишларининг қулайлиги, оддийлиги ва тушунарлигидадир.
Бу гуруҳ коэффициентининг камчиликлари шундан иборатки, бунда инвестицияланадиган лойиҳа бўйича вақт омили ҳисобга олинмайди.
Иккинчидан, инвестиция капиталининг қопланиши кўрсаткичига асос қилиниб, фойда олинади, аммо амалиётда амортизация ажратмалари ҳам инвестиция капиталининг қопланиши учун манба бўлади.
Шунинг учун инвестиция қоплаш муддати коэффициентини (РР) ҳисоблашда, албатта амортизация ажратмаларини ҳисобга олиш зарур.
Учинчидан, бу коэффициентлар инвестиция лойиҳаси бўйича бир томонлама баҳолашни беради, яъни у фойда ва инвестиция суммалари миқдорига асосланган бўлади.
Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини чуқур таҳлил этиш учун иккинчи гуруҳ иқтисодий баҳолаш коэффициентиларидан фойдаланилади. Уларга қуйидагилар киради:

  • Соф келтирилган қиймат (Net Present Value, NPV) ёки соф жорий қиймат;

  • инвестиция рентабеллиги индекси (Profitability Index, PI);

  • фойданинг ички меъёри (Internal Rate of Return, IRR);

  • инвестиция дисконтланган қоплаш муддати (Discounted Payback Period, DPP).

Хулоса қилиб, шуни айтиш жоизки инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда икки усул, яъни молиявий ва иқтисодий баҳолашдан фойдаланилади. Бу баҳолаш усуллари бир-бирини тўлдириб туради ва инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини аниқ ва тўлиқ баҳолашда муҳим рол ўйнайди.
Инвестиция лойиҳаси рискини баҳолаш усуллари орасида энг кўп қўлланиладиганлари қуйидагилар:

  1. Лойиҳанинг сезгирлик таҳлили.

  2. "Зарарсизлик нуқтаси"ни аниқлаш.

  3. Барқарорликни текшириш.

Сезгирлик таҳлили лойиҳанинг ўхшаш параметрларидан бири ўзгарганда, лойиҳа самарадорлиги қай даражада ўзгаришига миқдорий баҳо беришда қўлланилади. Сезгирлик таҳлилини инвестиция лойиҳалари натижаларига сезиларли даражада таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни таққослаш таҳлили учун ўтказиш тавсия этилади. Бу омиллар билан боғлиқ вазифаларни ечишда қуйидаги кетма-кетликка амал қилинади. Аввало, соф жорий қийматни ҳисоблашга ёрдам берадиган омиллар аниқланади. Кейин маълум оралиқларда омиллардан бири ўзгартирилиб, соф жорий қиймат ҳисоблаб чиқилади, ушбу йўл ҳар бир омил учун такрорланади. Бундан сўнг ҳамма ҳисоблар жадвалга жойлаштирилади, ҳар бир омил ўзгаришига нисбатан лойиҳанинг сезгирлик даражаси солиштирилади ва лойиҳанинг муваффақиятига энг кўп даражада таъсир этувчилари аниқланади. Сезгирлик таҳлили ёрдамида, ҳисоблар учун зарур бўлган турли хил ўзгарувчилар берилганда, нақд фойда ёки инвестиция рентабеллигининг энг зарурий ўзгаришларини аниқлаш мумкин. Турли хил ўзгарувчиларга ишлаб чиқариш ҳаражатлари, сотиш ҳажми, инвестиция даври давомийлиги, кредит фоизи, хом-ашё ва ёқилғи қиймати, солиқлар миқдори ва бошқалар мисол бўлади.
"Зарарсизлик нуқтаси"ни аниқлаш усули ёрдамида маҳсулот сотишдан келган тушум уни ишлаб чиқариш ҳаражатларига тенг бўлган ҳолдаги сотиш ҳажми аниқланади. Агар сотиш ҳажми бу нуқтадан паст бўлса, корхона зарарларни қоплаши мумкин, агар пул кирими ҳаражатларга тенг бўлса, корхона ишини зарарсиз олиб бораётган бўлади. "Зарарсизлик" таҳлили лойиҳа қуввати ёки ишлаб чиқариш ҳажми миқдорини топиш мақсадида қўлланилади. Агар ишлаб чиқариш ҳажми паст бўлса, корхона зарарга ишлаётган бўлади. Бу таҳлил лойиҳани баҳолашда турли нарх ва қийматни ҳисобга олишга бир қатор зарарсизлик нуқталарини ҳисоблашга имкон беради.
Барқарорликни текшириш усули ёрдамида инвестиция иштирокчилари учун энг хатарли вариантларда инвестиция лойиҳасини ривожлантириш режасини ишлаб чиқишни олдиндан кўриб чиқиш мумкин. Ҳар бир режада ҳар бир иштирокчининг режалаштирилаётган даромади, йўқотишлари, самарадорлиги эътиборга олинади. Агар барча кўриб ўтилган ҳолатларда иштирокчилар қизиқишлари кўзатилса, кутилаётган кўнгилсиз мунобатлар мавжуд заҳира ва резервлар ҳисобига чеклатилса ёки суғўрта тўловлари билан қопланса, лойиҳа барқарор ва самарали деб ҳисобланади. Лойиҳанинг барқарорлик даражаси уни амалга ошириш шароитларининг эҳтимолли ўзгаришларга нисбатан ишлаб чиқариш, нарх ва маҳсулотнинг энг юқори даражадаги қиймати орқали ифодаланиши мумкин.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish