Молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 13 Ҳаққоний қийматни баҳолаш Мақсади



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/37
Sana22.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#113738
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
МҲХС13

кузатилмайдиган 
бошланғич 
маълумотлар 
Шундай бошланғич маълумотларки, улар учун бозор маълумотлари мавжуд 
эмас ва қайсики бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни нархлашда 
фойдаланиши мумкин бўлган фаразлар тўғрисидаги мавжуд энг яхши 
маълумотлар орқали ҳосил қилинган бўлади. 
Б-илова 
Қўллаш бўйича кўрсатма
Мазкур илова МҲХС нинг ажралмас қисмидир. У 1-99 бандларнинг қўлланилишини ифодалайди ва МҲХС нинг 
бошқа қисмлари каби бир хил ваколатга эгадир. 
Б1 
Турли баҳолаш ҳолатларида қўлланилган мулоҳазалар турлича бўлиши мумкин. Мазкур илова 
тадбиркорлик субъекти турли баҳолаш ҳолатларида ҳаққоний қийматни баҳолаш пайтида 
қўлланилиши мумкин бўлган мулоҳазаларни ифодалайди.
Ҳаққоний қийматни баҳолаш ёндашуви 
Б2 
Ҳаққоний қийматни баҳолаш мақсади активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича одатий 
операция жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир 
бўлиши мумкин бўлган нархни баҳолашдир. Ҳаққоний қийматни баҳолаш тадбиркорлик 
субъектидан барча қуйидагиларни аниқлашни талаб этади: 
(a) 
баҳолашнинг предмети бўлган муайян актив ёки мажбурият (унинг ҳисоб бирлигига мос 
тарзда). 
(б) 
номолиявий актив учун, баҳолаш учун ўринли бўлган баҳолашнинг дастлабки шарти 
(унинг энг юқори ва энг унумли фойдаланилишига мос тарзда). 
(в) 
актив ёки мажбурият учун асосий (ёки энг афзал) бозор. 
(г) 
баҳолаш учун ўринли баҳолаш усул(лар)и, бунда бозор иштирокчилари актив ёки 
мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразларни акс эттирадиган 
бошланғич маълумотларни ишлаб чиқиш учун маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда 
бошланғич маълумотлар тоифаланадиган ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражаси 
инобатга олинади. 
Номолиявий активлар учун баҳолашнинг дастлабки шарти (31–33 
бандлар) 
Б3 
Бошқа активлар билан бирга гуруҳ сифатида (фойдаланиш учун ўрнатилганёки бошқа ҳолларда 
созланган) ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар (масалан бизнес) билан биргаликда 
фойдаланиладиган номолиявий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда, баҳолашнинг дастлабки 
шартининг таъсири ҳолатларга боғлиқ бўлади. Масалан: 
(a) 
активнинг ҳаққоний қиймати актив мустақил тарзда ёки бошқа активлар билан ёки бошқа 
активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда фойдаланилишига қарамасдан бир хил 
бўлиши мумкин. Бу агарда актив бозор иштирокчилари бошқаришни давом эттириши 
мумкин бўлган бизнес бўлган ҳолатда бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда, операция бизнесни 
унинг бутунлигича баҳолашни қамраб олиши мумкин. Уклуксиз бизнесда активлардан 
гуруҳ сифатида фойдаланиш бозор иштирокчилари учун мавжуд бўлиши мумкин бўлган 
синергияларни юзага келтириши мумкин (яъни бозор иштирокчиси синергиялари, қайсики 
шу туфайли активнинг ҳаққоний қийматига мустақил асосда ёки бошқа активлар билан ёки 
бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликдаги асосда таъсир этиши керак). 
(б) 
активнинг бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан 
биргаликдаги фойдаланилиши мустақил тарзда фойдаланиладиган активнинг қийматига 
нисбатан тўғриланишлар орқали ҳаққоний қийматни баҳолашда инобатга олиниши 
мумкин. Бундай ҳолат бўлиши мумкин, агарда актив ускуна бўлса ва ҳаққоний қийматни 
баҳолаш ўхшаш ускуна (фойдаланиш учун ўрнатилмаган ёки бошқа ҳолларда созланмаган) 
бўйича шундай кузатиладиган нарх орқали аниқлансаки, қайсики ҳаққоний қийматни 
баҳолаш ускунанинг жорий ҳолатини ва жойини (фойдаланиш учун ўрнатилган ва 


МҲХС 13 
©
МҲХС Фонди 21
созланган) акс эттиришини таъминлайдиган транспорт ва ўрнатиш харажатларига 
тўғриланган бўлади. 
(в) 
активнинг бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан 
биргаликдаги 
фойдаланилиши 
активнинг 
ҳаққоний 
қийматини 
баҳолашда 
фойдаланиладиган бозор иштирокчисининг фаразлари орқали ҳаққоний қийматни 
баҳолашда инобатга олиниши мумкин. Масалан, агарда актив ягона бўлган тугалланмаган 
товар-моддий захираси бўлса ва бозор иштирокчилари товар-моддий захирани тайёр 
товарларга айлантириши мумкин бўлса, товар-моддий захиранинг ҳаққоний қиймати фараз 
қилиши мумкинки, бозор иштирокчилари товар-моддий захирани тайёр товарларга 
айлантиришда зарур бўлган ҳар қандай махсус ускунани сотиб олган ёки сотиб олади. 
(г) 
активнинг бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан 
биргаликдаги 
фойдаланилиши 
активнинг 
ҳаққоний 
қийматини 
баҳолашда 
фойдаланиладиган баҳолаш усулида инобатга олиниши мумкин. Бундай ҳолат номоддий 
активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун кўп марталик даврдаги ортиқча фойдалар 
усулидан фойдаланганда бўлиши мумкин, чунки ушбу баҳолаш усули хусусан бундай 
номодиий актив фойдаланилиши мумкин бўлган гуруҳдаги ҳар қандай тўлдирувчи 
активларнинг ва бирлашган мажбуриятларнинг ҳиссасини инобатга олади. 
(д) 
кўпроқ чекланган ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти активдан активлар гуруҳи 
ичида фойдаланса, тадбиркорлик субъекти активни шундай суммада баҳолаши мумкинки, 
қайсики актив гуруҳининг ҳаққоний қийматини гуруҳнинг алоҳида активларига 
тақсимлашда унинг ҳаққоний қийматига яқинлашади. Бундай ҳолат бўлиши мумкин, 
агарда баҳолаш ҳақиқий мулкни қамраб олса ва такомиллашган мулкнинг (яъни актив 
гуруҳининг) ҳаққоний қиймати унинг таркибий активларига (масалан ер ва 
такомиллаштиришларга) тақсимланса. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish