Молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 13 Ҳаққоний қийматни баҳолаш Мақсади


Мажбуриятнинг ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/37
Sana22.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#113738
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Bog'liq
МҲХС13

Мажбуриятнинг ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли 
инструментининг ўтказмасига тўсқинлик қиладиган чеклов 
45 
Мажбуриятнинг ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструментининг ҳаққоний қийматини 
баҳолашда, тадбиркорлик субъекти модданинг ўтказмасига тўсқинлик қиладиган чекловнинг 
мавжудлигига тегишли алоҳида бошланғич маълумотларни ёки бошқа маълумотлар асосида 
тўғриланишни инобатга олмаслиги лозим. Мажбуриятнинг ёки тадбиркорлик субъектининг ўз 
улушли инструментининг ўтказмасига тўсқинлик қиладиган чекловнинг таъсири ҳаққоний қийматни 
баҳолашдаги бошқа бошланғич маълумотларг билвосита ёки бевосита киритилган бўлади.
46 
Масалан, операция санасида, ҳам кредитор ҳам қарздор шундай тўлиқ маълумот билан мажбурият 
бўйича операция нархини қабул қилган бўладики, бунда мажбурият ўзининг ўтказмасига тўсқинлик 
қиладиган чекловни ўз ичига олади. Чекловни операция нархига киритилиши натижасида, алоҳида 
бошланғич маълумот ёки мавжуд бошланғич маълумотга тўғриланиш ўтказиш бўйича чеклов 
таъсирини акс эттириш учун операция санасида талаб этилмайди. Худди шунингдек, алоҳида 
бошланғич маълумотлар ёки мавжуд боўланғич маълумотлар тўғриланиш ўтказма бўйича чеклов 
таъсирини акс эттириш учун кейинги баҳолаш саналарида талаб этилмайди. 
Талаб жиҳатига эга молиявий мажбурият 
47 
Талаб жиҳатига эга молиявий мажбуриятнинг (масалан талаб қилингунча депозит) ҳаққоний 
қиймати сумма тўланиши талаб этилиши мумкин бўлган биринчи санадан бошлаб дисконтланган 
ҳолда талаб қилинганда тўланадиган суммадан кам бўлмайди. 
Бозор рисклари ёки контрагент кредит рискидаги ўзаро ҳисоб-
китоб қилиш ҳолатларига эга молиявий активлар ва молиявий 
мажбуриятларга нисбатан қўллаш 
48 
Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳига эгалик қиладиган тадбиркорлик субъекти 
бозор рискларига (МҲХС 7 да таърифланган) ва контрагентларнинг ҳар бирининг кредит рискига 
(МҲХС 7 да таърифланган) дучор бўлади. Агарда тадбиркорлик субъекти ушбу молиявий активлар 
ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини унинг ёки бозор рискига ёки кредит рискига соф дучорлиги 
асосида бошқарса, тадбиркорлик субъектига ҳаққоний қийматни баҳолашда мазкур МҲХС га 
истиснони қўллашга рухсат этилади. Ушбу истисно тадбиркорлик субъектига молиявий активлар ва 


МҲХС 13 

©
МҲХС Фонди 
молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолашни шундай нарх асосида амалга 
оширишга рухсат берадики, қайсики жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида бозор 
иштирокчилари ўртасидаги одатий операцияда муайян риск дучорлиги бўйича соф узун позицияни 
(яъни активни) сотишда олиниши ёки муайян риск дучорлиги бўйича соф қисқа позицияни (яъни 
мажбуриятни) ўтказишда тўланиши мумкин бўлади. Демак, тадбиркорлик субъекти молиявий 
активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолашни бозор 
иштирокчилари баҳолаш санасида соф риск дучорлигини қандай нархлашига мос тарзда баҳолаши 
лозим. 
49 
Тадбиркорлик субъектига 48-банддаги истиснони қўллашга рухсат этилади, фақатгина агарда 
тадбиркорлик субъекти барча қуйидагиларни амалга оширса: 
(a) 
тадбиркорлик субъектининг ҳужжатлаштирилган риск бошқарувига ёки инвестицион 
стратегиясига мувофиқ молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини 
тадбиркорлик субъектининг муайян бозор рискига (ёки рискларига) ёки муайян 
контрагентнинг кредит рискига соф дучорлиги асосида бошқарса; 
(б) 
ушбу асосда БҲХС 24 “Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисида маълумотларни очиб бериш” да 
таърифланган тадбиркорлик субъектининг асосий раҳбар ходимларига молиявий активлар 
ва молиявий мажбуриятлар гуруҳи тўғрисидаги маълумотларни таъминласа; ва 
(в) 
ҳар бир ҳисобот даври охирида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ушбу молиявий 
активларни ва молиявий мажбуриятларни ҳаққоний қийматда баҳолаш ундан талаб этилса 
ёки у танлаган бўлса. 
50 48-банддаги истисно молиявий ҳисоботни тақдим этишга тегишли боғлиқ бўлмайди. Айрим 
ҳолатларда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда молиявий инструментларни тақдим этиш асоси 
молиявий инструментларни баҳолаш асосидан фарқланади, масалан, агарда МҲХС молиявий 
инструментларни соф асосда тақдим этилишини талаб этмаса ёки рухсат бермаса. Бундай 
ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти портфел-даражасидаги тўғриланишларни (53-56 бандларга 
қаранг) тадбиркорлик субъектининг соф риск дучорлиги асосида бошқариладиган молиявий 
активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини ташкил этадиган алоҳида активлар ёки 
мажбуриятларга тақсимлаши зарур бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти бундай тақсимотларни 
ҳолатлар учун ўринли усул орқали оқилона ва мутаносиб асосда амалга ошириши лозим. 
51 
Тадбиркорлик субъекти 48-банддаги истиснодан фойдаланиш учун БҲХС 8 «Ҳисоб сиёсатлари, 
ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар» га мувофиқ ҳисоб сиёсати қарорини қабул 
қилиши лозим. Истиснодан фойдаланадиган тадбиркорлик субъекти ушбу ҳисоб сиёсатини, 
жумладан таклиф-талаб тўғриланишлари (53-55 бандларига қаранг), агарда қўлланиладиган бўлса, 
кредит тўғриланишлари (56-бандга қаранг) бўйича ўзининг сиёсатини муайян портфел учун даврдан 
даврга мос тарзда қўллаши лозим. 
52 48-банддаги истисно фақатгина БҲХС 39 «Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш» нинг 
ёки МҲХС 9 «Молиявий инструментлар» нинг қўллаш доирасидаги молиявий активлар ва молиявий 
мажбуриятларга нисбатан қўлланилади. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish