Қайта сотиб олиш ҳуқуқлари Б35
Бизнес бирлашувининг қисми сифатида, сотиб олувчи у ўзининг бир ёки ундан ортиқ тан олинган
ёки тан олинмаган активларидан фойдаланиш учун сотиб олинувчига олдин тақдим этган ҳуқуқини
қайта сотиб олиши мумкин. Бундай ҳуқуқларга мисоллар франчайзинг келишуви асосида сотиб
олувчининг савдо номидан фойдаланиш ҳуқуқини ёки технология лицензияси келишуви асосида
сотиб олувчининг технологиясидан фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Қайта сотиб олинган
ҳуқуқ сотиб олувчи гудвиллдан алоҳида тарзда тан оладиган аниқланадиган номоддий активдир. 29-
банд қайта сотиб олинган ҳуқуқни баҳолаш бўйича кўрсатмани таъминлайди ва 55- банд қайта сотиб
олинган ҳуқуқнинг кейинги ҳисобга олиниши бўйича кўрсатмани таъминлайди.
Б36
Агарда қайта сотиб олинган ҳуқуқни юзага келтирадиган шартнома шартлари айнан бир ёки ўхшаш
моддалар бўйича жорий бозор операцияларининг шартларига нисбатан қулай ёки ноқулай бўлса,
сотиб олувчи ҳисоб-китоб бўйича фойда ёки зарарни тан олиши лозим. Б52-банд ушбу ҳисоб-китоб
фойдаси ёки зарарини баҳолаш бўйича кўрсатмани таъминлайди.
Йиғилган ишчи кучи ва аниқланмайдиган бошқа моддалар Б37
Сотиб олувчи гудвилл таркибида сотиб олиш санаси ҳолатига аникланмайдиган сотиб олинган
номоддий активларнинг қийматини жамлайди. Масалан, сотиб олувчи йиғилган ишчи кучининг
мавжудлигига нисбатан қийматни акс эттириши мумкин, қайсики ходимларнинг мавжуд
жамланмаси бўлиб, у сотиб олувчига сотиб олинган бизнесни сотиб олиш санасидан бошлаб
юритишни давом эттиришга имкон беради. Йиғилган ишчи кучи малакали ишчи кучининг ақлий
капиталини – сотиб олинувчининг ходимлари ўз фаолиятларига олиб келадиган (кўп ҳолларда
махсус) билим ва тажрибани – акс эттирмайди. Йиғилган ишчи кучи гудвиллдан алоҳида тарзда тан
олинадиган аникланадиган актив бўлмагани туфайли, унга нисбатан акс эттирилган ҳар қандай
қиймат гудвилл таркибида жамланади.
Б38
Сотиб олувчи сотиб олиш санасида активлар сифатида таснифланмайдиган моддалар бўйича акс
эттирилган ҳар қандай қийматни ҳам гудвилл таркибида жамлайди. Масалан, сотиб олувчи сотиб
олинувчи сотиб олиш санасида янги мижозлар билан музокаралар олиб бораётган потенциал
шартномаларга нисбатан қийматни акс эттириши мумкин. Ушбу потенциал шартномалар сотиб
олиш санаси ҳолатига актив бўлмагани туфайли, сотиб олувчи уларни гудвиллдан алоҳида тарзда
тан олмайди. Сотиб олувчи ушбу шартномалар қийматини сотиб олиш санасидан кейин содир
бўладиган ҳодисаларга нисбатан кейинги даврларда гудвиллдан қайта таснифламаслиги керак.
Бироқ, сотиб олувчи алоҳида тан олинадиган номоддий актив сотиб олиш санасида мавжуд бўлган
ёки бўлмаганини аниқлаш учун сотиб олишдан қисқа муддатдан сўнг содир бўладиган ҳодисалар
тўғрисидаги далиллар ва ҳолатларни баҳолаши керак.
Б39
Дастлабки тан олишдан сўнг, сотиб олувчи бизнес бирлашувида сотиб олинган номоддий
активларни БҲХС 38 “Номоддий активлар” нинг шартларига мувофиқ ҳисобга олади. Бироқ, БҲХС
38 нинг 3-бандида изоҳлангандек, дастлабки тан олишдан сўнг баъзи сотиб олинган номоддий
активларни ҳисобга олиш бошқа МҲҲСлар орқали белгиланади.
Б40
Аниқланиш мезонлари номоддий актив гудвиллдан алоҳида тарзда тан олиниши ёки олинмаслигини
аниқлайди. Бироқ, мезонлар номоддий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш бўйича кўрсатмани
таъминламайди ва номоддий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланилган фаразларни
чекламайди. Масалан, сотиб олувчи ҳаққонйий қийматни баҳолашда бозор иштирокчилари
номоддий активни баҳолаш пайтида фойдаланадиган фаразларни, масалан шартномани келгусида
янгилашларни, инобатга олиши мумкин. Янгилашларнинг ўзи аниқланиш мезонларини
қаноатлантириши шарт эмас. (Бироқ, 29-бандга қаранг, қайсики бизнес бирлашувида тан олинган
қайта сотиб олинган ҳуқуқлар учун ҳаққоний қийматни баҳолаш тамойилига нисбатан истиснони
белгилайди.) БҲХС 38 нинг 36 ва 37-бандлари номоддий активлар бошқа номоддий ёки моддий
активлар билан бирга ягона ҳисоб бирлигига бирлаштирилиши кераклигини аниқлаш бўйича
кўрсатмани таъминлайди.