МҲХС 3
22
©
МҲХС Фонди
фақатгина юридик жиҳатдан сотиб олинувчининг натижалари ва соф активларидаги улушга эга
бўладилар. Аксинча, юридик жиҳатдан сотиб олувчи бухгалтерия ҳисоби мақсадларида сотиб
олинувчи бўлсада, юридик жиҳатдан сотиб олувчининг мулк эгалари бирлашган тадбиркорлик
субъектининг натижалари ва соф активларидаги улушга эга бўладилар.
Б24
Юридик
жиҳатдан
сотиб
олинувчининг
активлари
ва
мажбуриятлари
жамланган
(консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда уларнинг
бирлашишдан олдинги баланс
қийматларида баҳоланади ва тан олинади (Б22(a)-бандга қаранг). Шу туфайли, қайта сотиб олишда
назорат кучига эга бўлмаган улуш назорат қилинмайдиган акциядорларнинг юридик жиҳатдан сотиб
олинувчининг соф активларининг бирлашишдан олдинги баланс қийматларидаги мутаносиб
улушини
акс эттиради, ҳаттоки агарда бошқа сотиб олишлардаги назорат кучига эга бўлмаган
улушлар уларнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳоланади.
Бир акцияга тўғри келадиган фойда
Б25
Б22(г)-бандда таъкидлангандек, қайта сотиб олишдан кейинги жамланган (консолидациялашган)
молиявий ҳисоботлардаги капитал тузилиш юридик жиҳатдан сотиб олувчининг (бухгалтерия
ҳисоби мақсадларидаги сотиб олинувчи) капитал тузилишини, жумладан бизнес бирлашувни амалга
оширишда юридик жиҳатдан сотиб олувчи томонидан чиқарилган
капиталдаги улушларни акс
эттиради.
Б26
Қайта сотиб олиш содир бўладиган давр мобайнида амалдаги оддий акцияларнинг тортилган ўртача
миқдорини (бир акцияга тўғри келадиган фойдани ҳисоблашдаги махраж) ҳисоблашда:
(a)
ушбу давр бошидан сотиб олиш санасигача амалдаги оддий акциялар миқдори қўшилиш
келишувида белгиланган айирбошлаш коэффициентига кўпайтирилган давр мобайнида
юридик жиҳатдан сотиб олинувчининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи)
амалдаги оддий акцияларининг тортилган ўртача миқдори асосида ҳисобланиши лозим; ва
(б)
сотиб олиш санасидан ушбу давр охиригача амалдаги оддий акциялар миқдори ушбу давр
мобайнида юридик жиҳатдан сотиб олувчининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги
сотиб олинувчи) амалдаги оддий акцияларининг ҳақиқий миқдори бўлиши лозим.
Б27
Қайта сотиб олишдан кейинги жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда тақдим
этилган сотиб олиш санасидан олдинги ҳар бир қиёсланувчан давр учун бира акцияга тўғри
келадиган базавий фойда қуйидаги ҳисобланиши лозим:
(a)
ушбу даврларнинг ҳар биридаги оддий акциядорларга тегишли юридик жиҳатдан сотиб
олинувчининг фойда ёки зарари
(б)
сотиб олиш келишувида белгиланган айирбошлаш коэффициентига кўпайтирилган юридик
жиҳатдан сотиб олинувчининг (бухгалтерия ҳисоби мақсадларидаги сотиб олувчи)
амалдаги оддий акцияларининг тарихий тортилган ўртача миқдорига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: