Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш
Молиявий ҳисобот орқали самарали алоқани таъминлаш учун қуйидагилар талаб қилинади:
- эътиборни қоидаларга эмас, маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадлари ва тамойилларига қаратиш;
- маълумотни ўхшаш моддаларни гуруҳлаш ва ўзаро ўхшаш бўлмаган моддаларни ажратишга имкон берадиган тарзда таснифлаш; ва
- маълумотни уни тушуниш ёки катта миқдорда кераксиз тафсилотларни киритиш оқибатида ёхуд самарасиз жамлаш оқибатида мураккаб бўлмайдиган тарзда жамлаш.
Таснифлаш - бу активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар моддаларини маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадларида уларнинг умумий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муайян синфларга тақсимлаш жараёнидир.
Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш
Активлар ва мажбуриятларни таснифлаш
Актив ёки мажбуриятни таснифлаш уларнинг ҳисоб бирлигига асосланади.
Лекин, баъзан актив ёки мажбуриятни ҳар хил хусусиятларга эга компонентларга ажратиш ва бундай компонентларни алоҳида таснифлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Масалан, активни ёки мажбуриятни қисқа муддатли ёки узоқ муддатли компонентларга ажратиш ва мазкур компонентларни таснифлаш ўринли бўлиши мумкин.
Хусусий капитални таснифлаш
Агар хусусий капитал компонентларининг айримларига нисбатан қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари ёки бошқа талаблар қўлланилса, фойдали маълумот тақдим этиш учун ушбу компонентларни алоҳида таснифлаш зарур бўлиши мумкин
Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш
Даромадлар ва харажатлар қуйидаги ҳисоботларда таснифланади
- фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот
Кенгаш актив ёки мажбуриятнинг жорий қиймати ўзгариши натижасида юзага келадиган даромадлар ёки харажатлар, агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот тақдим этишини ёки мазкур давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларини анча рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибига киритилиши лозим деган хулосага келиши мумкин.
Қоида тариқасида, бир даврда бошқа жами даромад таркибида тан олинган даромадлар ва харажатлар, агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот тақдим этса ёки ушбу келгуси давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларининг анча рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибидан келгуси даврлардан бирида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга қайта таснифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |