Концептуал асос
30
© МҲХС Фонди
(б)
актив ёки мажбурият ва ҳар қандай улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар тўғрисида
тақдим этилган маълумот уларни келтириб чиқарган операция ёки бошқа ҳодисанинг
моҳиятини рўйи рост тақдим этиши лозим. Шунинг учун, турли манбалардан юзага келувчи
ҳуқуқлар ва жавобгарликларни ягона ҳисоб бирлиги сифатида кўриб чиқиш ёхуд битта
манбадан юзага келувчи ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни ажратиш зарур бўлиши мумкин
(4.62 бандига қаранг). Ўзаро боғланмаган ҳуқуқлар ва жавобгарликларнинг рўйи-рост
тақдим этилишини таъминлаш учун, эҳтимол, уларни шу тарзда алоҳида тан олиш ва
баҳолаш зарур бўлиши мумкин.
4.52
Сарфлар молиявий ҳисоботлар тақдим этишга нисбатан бошқа қарорларга чекловлар қўйиши каби,
улар ҳисоб бирлигини танлашга ҳам чекловлар қўяди. Бинобарин, ҳисоб бирлигини танлашда бундай
ҳисоб бирлигини танлаш натижасида молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига тақдим
этилган
маълумотдан олинган наф мазкур маълумотни тақдим этиш ва фойдаланиш сарфларини оқлаши
эҳтимоли қанчалик юқори эканлигини ҳисобга олиш муҳимдир. Умумий ҳолда, активлар,
мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларни тан олиш ва баҳолаш билан боғлиқ сарфлар ҳисоб
бирлиги миқдорининг камайиши билан ошади. Шу тариқа, айнан битта манбадан юзага келадиган
ҳуқуқлар ёки жавобгарликлар одатда фақат бундай ажратиш натижасида олинган маълумот
фойдалироқ ва нафлар сарфлардан ошган тақдирда ажратилади.
4.53
Баъзан ҳуқуқлар ҳам, жавобгарликлар ҳам айнан бир манбадан юзага келади. Масалан,
айрим
шартномалар ҳар бир томоннинг ҳуқуқларини ҳам, жавобгарликларини ҳам белгилайди. Агар бундай
ҳуқуқлар ва жавобгарликлар ўзаро боғлиқ бўлса ва ажратилиши мумкин бўлмаса, улар ягона
ажралмайдиган актив ёки жавобгарликни ҳосил қилади ва, натижада, битта ҳисоб бирлигини ташкил
этади. Масалан, бу ижро этиладиган шартномалар ҳолатида рўй беради (4.57 бандга қаранг). Аксинча,
агар ҳуқуқларни жавобгарликлардан ажратиш мумкин бўлса, бундай ҳуқуқларни жавобгарликлардан
алоҳида гуруҳларга бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин, бу битта ёки бир нечта алоҳида
ҳуқуқлар ва жавобгарликларнинг ажратилишига олиб келади. Бошқа ҳолларда,
ажратиладиган
ҳуқуқлар ва жавобгарликларни уларни битта актив ёки битта жавобгарлик сифатида ҳисобга олган
ҳолда битта ҳисоб бирлигига бирлаштириш ўринлироқ бўлиши мумкин.
4.54
Ҳуқуқлар ва жавобгарликлар гуруҳи битта ҳисоб бирлиги сифатида ҳисобга олиш активлар ва
жавобгарликларни ўзаро ҳисоб-китоб қилишдан фарқ қилади (7.10 бандга қаранг).
4.55
Қуйидагилар ҳисоб бирликларига мисоллар ҳисобланади:
(а)
алоҳида ҳуқуқ ёки алоҳида жавобгарлик;
(б)
битта манбадан, масалан шартномадан юзага келадиган барча ҳуқуқлар,
барча
жавобгарликлар ёки барча ҳуқуқлар ва барча жавобгарликлар;
(в)
бундай ҳуқуқлар ва/ёки жавобгарликлар кичик гуруҳи, масалан уларга фойдали хизмат
муддати ва истеъмол характери қўлланадиган асосий воситалар объектига бўлган ҳуқуқлар
кичик гуруҳи худди шу объектга бўлган бошқа ҳуқуқларга қўлланадиган фойдали хизмат
муддати ва истеъмол характеридан фарқ қилади;
(г)
ўзаро ўхшаш объектлар портфели бўйича юзага келадиган ҳуқуқлар ва/ёки жавобгарликлар
гуруҳи;
(д)
ўзаро ўхшаш бўлмаган
объектлар портфели, масалан битта битим доирасида ҳисобдан
чиқариладиган активлар ва мажбуриятлар портфели бўйича юзага келадиган ҳуқуқлар
ва/ёки жавобгарликлар гуруҳи; ва
(е)
инструментлар портфели доирасида рискка учраши - агар инструментлар портфелида
умумий рискка учраса, бундай портфелни ҳисобга олиш айрим жиҳатларда
портфел
доирасида мазкур рискка учрашида мужассамлашиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: