Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси


Иқтисодий ресурсни ўтказиш



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Иқтисодий ресурсни ўтказиш 
4.36 
Мажбурият учун иккинчи мезон жавобгарликнинг иқтисодий ресурсни ўтказишни назарда 
тутишидан иборат. 
4.37 
Ушбу мезонга жавоб бериш учун жавобгарлик ташкилотдан иқтисодий ресурсни бошқа томонга (ёки 
томонларга) ўтказишини талаб қилиниши потенциалига эга бўлиши лозим. Бундай потенциал мавжуд 
бўлиши учун ташкилотдан иқтисодий ресурсни ўтказишини талаб этилиши мутлақ аниқлик бўлиши 
ёки шунчаки юқори эҳтимолли бўлиши шарт эмас, бундай ўтказиш, масалан, фақат белгиланган 
ноаниқ келгуси ҳодиса рўй берган тақдирда талаб қилиниши мумкин. Фақат мазкур жавобгарлик 
мавжуд бўлиши ва камида битта ҳолатда мазкур жавобгарлик ташкилотга иқтисодий ресурсни 
ўтказиш талабини қўйиши мумкинлигидан иборат бўлиши лозим. 
4.38 
Жавобгарлик ҳатто иқтисодий ресурсни ўтказиш эҳтимоли кам бўлган тақдирда ҳам, мажбурият 
таърифига жавоб бериши мумкин. Шунга қарамай, ушбу кам эҳтимол актив тўғрисида қандай 
маълумотни тақдим этиш ва уни қай тарзда тақдим этиш тўғрисидаги қарорларга, шу жумладан 
активни тан олиш (5.15–5.17 бандларга қаранг) ва уни қай тарзда баҳолаш тўғрисидаги қарорларга 
таъсир кўрсатади. 
4.39 
Иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарликларига масалан, қуйидагилар киради: 
(а) 
пул маблағларини тўлаш жавобгарликлари; 
(б) 
товарларни ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш жавобгарликлари; 
(в) 
иқтисодий ресурсларни бошқа томон билан фойдали бўлмаган шартларда айирбошлаш 
бўйича жавобгарликлар. Бундай жавобгарликларга, масалан, фойдали бўлмаган шартларда 
иқтисодий ресурсни сотиш бўйича форвард шартномаси ёки бошқа томонга ташкилотдан 
иқтисодий ресурсни сотиб олиш ҳуқуқини берадиган опцион киради. 
(г) 
иқтисодий ресурсни муайян ноаниқ келгуси ҳодиса рўй берган тақдирда ўтказиш 
жавобгарликлари; 
(д) 
агар молиявий инструмент ташкилотга иқтисодий ресурсни ўтказиш мажбуриятини юкласа, 
бундай молиявий инструментни чиқариш жавобгарликлари. 
4.40 
Иқтисодий ресурсни уни олиш ҳуқуқига эга бўлган томонга ўтказиш жавобгарлигини бажариш 
ўрнига ташкилот баъзан, масалан, қуйидаги қарорни қабул қилади: 
(а) 
мазкур жавобгарликни ундан озод қилиш тўғрисида музокаралар олиб бориш йўли билан 
сўндириш; 
(б) 
мазкур жавобгарликни учинчи томонга ўтказиш; ёки 
(в) 
иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мазкур жавобгарликни янги битим тузиш йўли билан 
бошқа жавобгарликка алмаштириш. 
4.41 
4.40-бандда тавсифланган вазиятларда ташкилот ушбу жавобгарлик сўндирилгунга, ўтказилгунга ёки 
алмаштирилгунга қадар иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарлигига эга бўлади. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish