Ўринлилик
5.12
Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумот
молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ўринли ҳисобланади. Лекин, муайян актив ёки мажбурият
ва бунинг натижасида юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги
ўзгаришларни тан олиш ҳар доим ҳам ўринли маълумотни таъминламаслиги мумкин. Масалан,
қуйидаги ҳолларда бундай вазият рўй бериши мумкин:
(а)
актив ёки мажбуриятнинг мавжудлиги ноаниқлик бўлса (5.14 бандга қаранг); ёки
(б)
актив ёки мажбурият мавжуд, лекин иқтисодий нафларнинг тушиши ёки ҳисобдан
чиқарилиши эҳтимоли кам (5.15-5.17 бандларга қаранг).
5.13
5.12-бандда кўрсатилган битта ёки иккала омилнинг мавжудлиги, тан олиш натижасида тақдим
этилган маълумот ўринли эмаслиги тўғрисида хулосага автоматик тарзда олиб келмайди. Бундан
ташқари, маълумотнинг ўринлилиги тўғрисидаги хулосага 5.12-бандда кўрсатилмаган бошқа
омиллар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Тан олиш ўринли маълумотни таъминлаши тўғрисидаги
қарор қандайдир битта омилга эмас, балки омиллар жамланмасига боғлиқ бўлиши мумкин.
Мавжудликнинг ноаниқлиги
5.14
4.13 ва 4.35 бандларда актив ёки мажбуриятнинг мавжудлигига нисбатан ноаниқликлар мавжуд
бўлган ҳоллар кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда бундай ноаниқликлар, эҳтимол, иқтисодий нафлар
тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг кам эҳтимоли ва мумкин бўлган натижаларнинг мутлақ кенг
кўлами билан биргаликда фақатгина қандайдир битта сумма билан баҳоланган актив ёки
мажбуриятни тан олиш ўринли маълумот тақдим этмаслигини англатиши мумкин. Актив ёки
мажбуриятнинг тан олиниши ёки олинмаслигидан қатъи назар, молиявий ҳисоботда, эҳтимол, улар
билан боғлиқ ноаниқликларга нисбатан тушунтириш маълумотларини тақдим этиш зарур бўлиши
мумкин.
Иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг кам
эҳтимолилиги
5.15
Актив ёки мажбурият ҳатто иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимоли кам
бўлган ҳолда ҳам мавжуд бўлиши мумкин (4.15-4.38 бандларга қаранг).
5.16
Агар иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимоли кам бўлса, бундай
нафларнинг эҳтимолий тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши қиймати, уларнинг юзага келишининг
эҳтимолий муддатлари ва уларнинг юзага келиш эҳтимолига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги
маълумот актив ёки мажбурият тўғрисидаги энг ўринли маълумот бўлиши мумкин. Одатда, бундай
маълумот изоҳларда тақдим этилади.
5.17
Ҳатто агар иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимоли кам бўлса ҳам, актив
ёки мажбуриятни тан олиш 5.16-бандда таърифланган маълумотдан ташқари ўринли маълумотни
тақдим этиши мумкин. Бундай ҳол рўй берганлиги тўғрисидаги қарор кўп омилларга боғлиқ бўлиши
мумкин. Масалан:
(а)
агар активни ҳарид қилиш ёки мажбуриятни қабул қилиш бозор шартларида айирбошлаш
доирасида рўй берган бўлса, ушбу актив ёки мажбуриятнинг бошланғич қиймати одатда
иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимолини акс эттиради. Шу
тариқа, ушбу бошланғич қиймат ўринли маълумот ҳисобланиши ва одатда, фойдаланиш
осон бўлиши мумкин. Бундан ташқари, актив ёки мажбуриятни тан олмаслик
айирбошлашни амалга ошириш пайтида, мазкур операцияни рўйи-рост тақдим этиш бўлиб
ҳисобланмайлиган тарзда, харажатлар ёки даромадларни тан олинишига олиб келиши
мумкин бўларди (5.25(а) бандга қаранг);
(б)
агар актив ёки мажбурият айирбошлаш операциясидан фарқ қиладиган ҳодиса натижасида
юзага келса, ушбу активни ёки мажбуриятни тан олиш одатда даромадлар ёки харажатлар
тан олинишига олиб келади. Агар актив ёки мажбурият иқтисодий нафлар олиниши ёки
ҳисобдан чиқарилишига олиб келишининг фақатгина кам эҳтимоли мавжуд бўлса,
молиявий ҳисобот фойдаланувчилари актив ва даромадларни ёки мажбурият ва
харажатларни тан олиниши ўринли маълумот тақдим этмайди деб ҳисоблашлари мумкин.
Концептуал асос
38
© МҲХС Фонди
Do'stlaringiz bilan baham: |